Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Бизнесни_бошлаш_қулай
🇺🇿
Жорий йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номлангани муносабати билан, биз Сизлар билан мамлакатимиз бўйлаб инвестицион муҳитни яхшилаш ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида амалга оширилаётган ишларга қўшаётган ўз камтарона ҳиссамиз ҳақида улашмоқчимиз.

Чунки ўз ишини бошлаш учун биринчи қадам — Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Айнан шу масканда Сизни тезкор тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказиб, зарур бўлган лицензия берилади.

Бу ҳақдаги барча постлар махсус #Бизнесни_бошлаш_қулай рукни остида чиқади.

Биринчи постимизни Россия Федерациясининг йирик нефт компанияларидан бири “Татнефть” компаниясига бағишлаймиз.
@davxizmat
-- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- -

#Начать_бизнес_комфортно
🇷🇺
В связи с тем, что нынешний год назван «Годом активных инвестиций и социального развития», мы решили делиться с Вами своим скромным вкладом в развернутую по всей стране работу, направленную на улучшение инвестиционного климата и привлечение инвестиций.

Потому что именно Центры государственных услуг — первый шаг на пути начала своего дела. Именно там Вас оперативно зарегистрируют в качестве субъекта предпринимательства, выдадут необходимую лицензию.

Все посты об этом будут выкладываться в специальной рубрике #Начать_бизнес_комфортно.

Наш первый пост мы посвящаем одной из крупнейших в Российской Федерации нефтяных компаний “Татнефть”.


Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 5 февраль куни Ўзбекистон ва Хитойлик тадбиркорлар ҳамкорлигида МЧЖ шаклидаги "CENTRAL ASIA SANITARYWARE" қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу корхонанинг Устав фонди 45 млрд. сўмдан зиёд бўлиб, юздан ортиқ иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.
Қўшма корхонанинг асосий фаолият тури қурилиш соҳасида бўлиб, ички ва ташқи бозорга керамик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан таъсисчиси Қозоғистонлик юридик шахс бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "ECOTON-SHARQ" хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Корхонанинг устав фонди 400 000 000 сўм сифатида белгиланган ва бетон-блок ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.

Корхона биринчи босқичда 100 та иш ўрни яратиб кейинчалик иш ўрнини 300 тагача оширишни мақсад қилган.

Марказ томонидан кўрсатилган хизмат сифати ва тезкорлиги учун хорижлик меҳмонлар марказга ташаккурини изҳор этишди.
#Бизнесни_бошлаш_қулай

ЯНА БИР ИНВЕСТОР МАМЛАКАТИМИЗДА ЎЗ БИЗНЕСИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Эрон Ислом Республикаси фуқаролари Фаллаҳ Мостафа Гҳоламали ва Золфагҳари Неда Баҳрамалилар иштирокида хорижий сармоя иштирокидаги "BURXAN DEVELOPED TRADE" масъулияти чекланган жамияти давлат рўйхатидан ўтказилди.
Корхонанинг устав фонди 85 000 000 сўмни ташкил этади ва Ангрен шаҳрида каолинни қайта ишлаш ва керамик плита ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.
Бу ўз навбатида ички бозорнинг мана шу турдаги маҳсулотга бўлган талабини қондириш, ўнлаб шаҳар ёшларининг доимий бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

🧿https://teletype.in/@davxizmat/SJoV-D394
УзА: ➡️https://uza.uz/oz/society/eronlik-investor-angrenda-24-04-2019
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Ангрен шаҳрида 2 та қўшма корхона ташкил этилди.

"CHINA SANAY STROY" МЧЖ ва "BEIJING SANAY INDUSTRY AND TRADE" МЧЖлар қайта рўйхатдан ўтказиш натижасида ҳорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналарга айлантирилди.

Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ма Ли ва Ўзбекистонлик таъсисчилар иштирокидаги МЧЖ шаклидаги "CHINA SANAY STROY" қўшма корхонаси устав фонди 6 000 000 000 сўмдан ортиқ миқдорда шакллантирилган бўлиб, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.

Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушганидан сўнг 100 дан ортиқ иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Хитой Халқ Республикаси фуқароси Лиу Чангжун ва Ўзбекистонлик таъсисчилар иштирокидаги МЧЖ шаклидаги "BEIJING SANAY INDUSTRY AND TRADE" қўшма корхонаси устав фонди 3 500 000 000 сўмдан ортиқ миқдорда шакллантирилган бўлиб, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади. Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушганидан сўнг 70 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилишга зарур шарт-шароитлар яратилган.

Бунда соҳанинг ҳуқуқий асослари такомиллаштириб борилаётгани муҳим омил бўлмоқда.

Айниқса, сўнгги йилларда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари мамлакатимиз ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражасининг халқаро рейтинги сезиларли даражада ошишини таъминлади.

Хусусан, бизнесни рўйхатга олиш шартлари бўйича жаҳон миқёсида Ўзбекистон 66 поғона кўтарилиб, рейтинг ўтказилган 189 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади.

Бу эътироф республикамизда ушбу соҳага қаратилаётган катта эътибор натижасидир. Бугунги кунда тизимда қабул қилинган қонун ҳужжатларига кўра, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни тугатиш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Мулкни рўйхатдан ўтказиш, ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, электр тармоқларига уланишда “бир дарча” тамойили асосида Давлат хизматлари марказларида амалга оширилмоқда.

2019 йил - “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Бекобод шаҳрида ҳам хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бекобод шаҳар Давлат хизматлари марказида томонидан хорижий инвесторлар учун барча шароитлар яратилган.

2019 йилнинг 14 июн куни Бекобод шаҳрида Хитой халқ Республикаси фуқароси таъсисчилигида “HEBEI METALL INDUSTRIAL” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур корхонанинг устав фонди 5 200 000 000 сўмдан иборат бўлиб, асосий фаолият тури металл буюмлари ишлаб чиқариш ҳисобланади. Дастлабки босқичда 20 нафар иш ўрни яратилиши кутилаётган мазкур корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач, келгуси йилдан бошлаб иш ўринлари миқдори камида минг нафарга етиши кутилмоқда.

Шаҳар давлат хизматлари маркази масъуллари томонидан мазкур корхонани рўйхатга олиш давомида инвесторга Бекобод шаҳрининг ўзига хос жиҳатлари, инвестициявий жозибадорлиги, ҳудудда фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналарнинг фаолият тури, ривожланиш тарихи ҳақида ахборот берилди.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Бизнесни_бошлаш_қулай

2019 йил 20 июн куни Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Хитой Халқ Республикаси фуқароси Zhang Chunhui таъсисчилигида Масъулияти чекланган жамият шаклидаги "XIN YI TRADE" хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Корхона устав фонди 862 000 000 сўм миқдорида белгиланган бўлиб, қурилиш, ишлаб чиқариш ва савдо фаолиятларини амалга оширади. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач 100 дан ортиқ иш ўрни яратишни мақсад қилган.
Марказда йўлга қўйилган Давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби, кўрсатилган хизмат сифати хорижлик инвесторда катта таассурот қолдирди.

@toshvilagentlik