Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
252 subscribers
15.5K photos
1.17K videos
6 files
8.69K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рустам_Холматов
#Тошкент_вилояти

Куз эшик қоқмоқда, далаларда бўлиқ ҳосил етилаяпти, ҳаёт дарахти чаппар уриб гуллаяпти. Бир сўз билан айтганда, ғалвир сувдан кўтариладиган пайтлар яқин.

Вилоятимиз раҳбари Рустам Холматов қандай инсон? У жорий ижтимоий-сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, қандай тартибда иш олиб бораяпти? Пахта терими мавсумида нима ўзгаришлар бўлади?

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеороликда ана шу саволларга муайян жавоблар бор. Ғалла экиш жараёнини бошлаш ва ғўза дефолиациясига бағишланган амалий семинарда янграган бу гаплар, вилоятимизнинг барча даражадаги раҳбарлари учун дастурий аҳамиятга эга.

Бу роликни ҳавола қилишдан мурод шуки, Президент ислоҳотларининг Тошкент вилоятидаги бош ижрочиси қандай тафаккур ва тараддудда эканини билишингизни, шунга монанд биргаликда ҳаракат қилишингизни истадик, азиз юртдошлар.

Демак, олға, Тошкент вилояти!
Go, Tashkent region!
Вперёд, Ташкентская область!


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.