Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
252 subscribers
15.5K photos
1.17K videos
6 files
8.7K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Давлат_хизматлари_соҳасидаги_ислоҳотлар

ЭНДИ ИСТАЛГАН ЖОЙДАГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛА ОЛАСИЗ

"
Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди" дея хабар бермоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июндан:

давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар исталган жойдаги Давлат хизматлари марказларидан (прописка ва почта манзилидан қаътий назар) мурожаат қилишга ҳақли;

давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

Шунингдек, 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.

2019 йил 1 апрелдан қуйидаги ҳужжатларни олиш бўйича талаблар бекор қилинади:
👉 Экспорт контракт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
👉 Мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;
👉 Ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлигини ҳақида хулоса;
👉 Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари реклама қилишга рухсатнома:
👉 Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қиладиган тадбиркорлик субъектларининг савдо объектлари жойлашуви;
👉 Ерларнинг барча тоифаларида геологик-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа турдаги қидирув ишларини олиб боришга рухсатнома.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik