#Адлия_очерк
Хотира абадий-қадр муқаддас
Мамлакатимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва мардлик намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун жонини фидо қилган жасур юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини эъзозлаш ва фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш юртимизда эзгу анъанага айланган.
Бугун мазкур анъанани давом эттириб Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Аббос Аппанов, Фёдор Федин қатори Акмал ота Акромов хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Акмал ота Адлия вазирлиги ўз фаолиятини бошлаган кезлари вазирлик тизимида иш бошлаб узоқ йиллар шу соҳада меҳнат қилган, соҳадаги кам сонли иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бири.
А. Акромов 1924 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.Мактабни тугатгач, машинасозлик заводига ишга кирди. Фахрий 1942 йилда 18 ёш бола бўлишига қарамасдан кўнгилли равишда биринчилардан бўлиб урушга борди.
У ўзининг уруш ҳақидаги хотиралари ҳақида "Бу ҳақиқий қирғин эди. Биз ёш аскарлармиз, албатта, биз қурол-яроғ билан ишлашни ўрганганмиз, маънавий жиҳатдан тайёрмиз, лекин биз дуч келган нарсага тайёр бўлиш мумкин эмас эди. Доимий портлашлар, бир неча соат олдин биз ҳазиллашиб юрган йигитлар яқин атрофда ўлмоқда эди. Ўшанда кўп йигитлар вафот этганди”, деб эслайди.
А.Акрамов ҳақиқий ўзбек ўғлонида бўлиши керак бўлган мардлик, жасурлик топқирлик хислатлари билан ажралиб турар эди ва айнан шу хислатлари учун командирлар эътиборига тушди.
Сталинград учун бўлган жангда ҳам у ўзининг матонатини кўрсатиб қаҳрамонга айланди. Бир нечта олий унвонлар билан тақдирланди.
У ўзининг эсталикларида "Мен кўплаб мукофотларга сазовор бўлдим, лекин энг эсда қоларлилари - Сталинградни ҳимоя қилгани учун биринчи даражали Ватан уруши ордени ва Днепрни кесиб ўтганлик учун учинчи даражали "Шон-шараф" ордени олдим" деб ёзади.
Урушдан қайтган Aкмал ота савдо ва озиқ-овқат саноатида, юристлар комиссияси ва адлия вазирлиги тизимида ишлади. Нафақада бўлишига қарамасдан Тошкент шаҳар уруш ва меҳнат фахрийлари жамияти, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлимига раҳбарлик қилди.
98 ёшни қарши олаётган Акмал отанинг кўрсатган жасорат ва матонати халқимиз ва адлия органларида меҳнат қилаётган ёшлар қадрлайди ҳамда ёдида абадий сақлайди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

👍1