Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
282 subscribers
14.1K photos
1.01K videos
6 files
7.95K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Adliya_xabari

Adliya vazirligi va siyosiy partiyalar aholining huquqiy madaniyatini oshirishda hamkorlik qiladi

Joriy yilning 11-may kuni “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturida belgilangan vazifalar ijrosini sifatli taʼminlash va oʻzaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish boʻyicha amaliy davra suhbati oʻtkazildi.

Tadbir jarayonida siyosiy partiyalar bilan kelgusida amalga oshirilishi mumkin boʻlgan kompleks chora-tadbirlar dasturi loyihasi muhokama qilindi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Yevropa Kengashi hamda Markaziy Osiyo davlatlari delegatsiyalari Yunusobod tumani Davlat xizmatlari markazi faoliyati bilan tanishdi

Shu kunlarda Yevropa Kengashi hamda Markaziy Osiyo davlatlari delegatsiyalari xalqaro konferensiyada ishtirok etish maqsadida Toshkent shahrida bo'lib turishibdi.

Yevropa Kengashi hamda Qozog'iston, Qirg'iziston hamda Tojikiston davlatlari delegatsiyalari vakillari bugun poytaxtimizdagi Yunusobod tumani Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurishdi.

Tashrif davomida Toshkent shahar adliya boshqarmasi boshlig'i A.Turdiyev Yunusobod tumani markazi faoliyati, fuqarolar uchun yaratilgan sharoitlar hamda qulayliklar bilan tanishtirdi.

O'z navbatida delegatsiya a'zolari tomonidan yurtimizda davlat xizmatlari ko'rsatish sohasiga katta qiziqish bildirildi hamda yaratilgan qulayliklar e'tirof etildi.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра:

☑️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 12-13 мая совершит поездку в Ферганскую область.
Программой поездки предусмотрено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, текстильной и других отраслей, созидательной работой в махаллях, проведение совещания по социально-экономическому развитию региона.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Adliya_online

Тошкентда давлат хизматини модернизация қилиш ва қонун устуворлигини таъминлашга бағишланган халқаро конференция иш бошлади

Бугун, 12 май куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари давлат хизматчилари учун “Давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларини ҳурмат қилиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Европа Кенгашининг Ҳуқуқ орқали демократия учун Европа комиссияси (Венеция комиссияси) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Конференция Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг “2020—2023 йилларга мўлжалланган Марказий Осиёда қонун устуворлиги” дастурида назарда тутилган бўлиб, унинг доирасида Адлия вазирлиги бошқа ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлашда фаол иштирок этмоқда.
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Тадбирнинг асосий мақсади — давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларига риоя қилиш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда илғор тажрибалар билан алмашиш учун етук халқаро ва миллий экспертларни бирлаштирадиган очиқ мулоқот майдонини ташкил этишдир.

Конференцияда миллий иштирокчилар билан бир қаторда Европа давлатларидан, хусусан Германия, Франция, Португалиядан ташриф буюрган экспертлар ва мутахассислар, шунингдек, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган адлия, давлат хизматларини кўрсатиш, давлат хизматини ривожлантириш ва бошқа давлат идоралари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этмоқда.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Инсон аъзолари трансплантацияси қонун билан тартибга солинди

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–768-сон, 11.05.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга мавофиқ, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.

Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

Қонунга кўра, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.

Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:

18 ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга) чалинган шахсларга;
қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
ҳомиладор аёлларга;
шахси аниқланмаган шахсларга;
муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;
«Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшовчи шахсларга;
аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.
Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.

Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож шахсларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри ташкил этилади.

Ягона давлат реестрида:

аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;
ўзига нисбатан аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималарнинг трансплантацияси бажарилган реципиентлар;
ўзидан аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган тирик донорлар;
ўзининг биологик ўлими юз бериши факти аниқланганидан кейин ўз танасидан (танасининг қолдиқларидан) аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган шахслар;
ўзидан трансплантация учун аъзолар ва (ёки) тўқималар олинган донорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар шифокор сиридир.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya