Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
280 subscribers
14.1K photos
1.01K videos
6 files
7.96K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Марказларимиз

ПОЙТАХТДА УЧИНЧИ ЗАМОНАВИЙ ДХМ.

БАТАФСИЛ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

📝 Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда тегишли тўловлар тўланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Markazlarimizda

Sayyor uchrashuv

Toshkent viloyati adliya boshqarmasi, Boʻstonliq tuman Adliya boʻlimi, Davlat xizmatlari markazi, tuman FHDY boʻlimi hamkorlikda “Sari Qangli” mahalla fuqarolar yigʻini xududida joylashgan 1-sektor shtabi binosida jismoniy va yuridik shaxslar bilan sayyor uchrashuv tashkil etildi. Tadbir davomida murojaatchilarga huquqiy maslahatlar berish bilan bir qatorda ijtimoiy himoyaga muxtoj aholi qatlamining ayrimlariga insonparvarlik yordami koʻrsatildi. Shuningdek, sayyor davlat xizmatlari ham koʻrsatildi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_хизматлар
#Фаолият

"Сиз уйда қолинг, ўзимиз борамиз!"

Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан "Сиз уйда қолинг, ўзимиз борамиз!", "Ўзимиз келдик" лойиҳалари доирасида ногирон, кекса ва бемор фуқароларнинг яшаш манзилларига борган ҳолда давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилмоқда.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_Ёшлар_билан

А.Қодирий номидаги ижод мактабида ДХА мутахассиси иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги таклифига асосан Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ўқувчи қизлар ўртасида қизларнинг жамият ва давлат қурилишига оид ижтимоий-сиёсий вазифаларни бажаришдаги ўрнини ошириш, шунингдек оилада аёл кишининг ўрни ва вазифалири, эрта турмушнинг салбий оқибатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М. Маҳмудова иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат мобайнида қизларга оила ва никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий асослари бўйича тушунтириш берилди.

Қизғин давом этган суҳбат давомида ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис М.Махмудовадан батафсил жавоб олишди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Тошкент вилоятига келди.
Ташриф давомида ҳудуд ривожланиши ва жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказади.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октября прибыл в Ташкентскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с развитием региона и проводимой на местах созидательной работой.
Также Шавкат Мирзиёев в качестве кандидата в Президенты Республики Узбекистан проведет встречу с избирателями Ташкентской области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Markazlarimizda

Bekobod tumani Davlat xizmatlari markazi xodimlari tomonidan tumandagi "Xamza" mahallasi hududida sayyor tartibda davlat xizmatlari koʻrsatildi.
"Xamza" mahallasi fuqarolariga turli sohalarda oid 10 ga yaqin xizmatlar koʻrsatildi hamda fuqarolarga qonun hujjatlari togʻrisida maʼlumotlar berildi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

“Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (645-сон, 15.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

🔘 Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

🔘 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

➡️ Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

📝 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.


Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Ҳурматли фуқаролар!

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги йирик савдо мажмуаларида ҳамда бозорларда сайёр қабуллар давом этади.

Сайёр қабулларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, ФҲДЁ соҳага оид хизматлар ва бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилади ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилади.

Жорий йилнинг 17 октябрь кун соат 9:00 дан 15:00 гача давлат хизматлари ва ФҲДЁга оид масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин!

Манзил: Ангрен, Чирчиқ, Оҳангарон, Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод шаҳар ва Бўка, Бўстонлиқ, Пискент, Чиноз туман марказий деҳқон бозорлари. Шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани " Жаннатмакон" супермаркети биносида ҳамда Тошкент туманидаги "Уч қаҳрамон" кийим бозори.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тайинлов

Мамаражабов Улуғбек Тоҳир ўғли Давлат хизматлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар У. Мамаражабов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги тизими жамоаси Улуғбек Тоҳир ўғлини тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda