Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
252 subscribers
15K photos
1.15K videos
6 files
8.5K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Хизматлар

Кадастр соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

ФУҚАРОЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ БЕКОР БЎЛГАН МАЪЛУМОТНОМАЛАРНИ ЎЗЛАРИ УЧУН СЎРАШИ МУМКИНМИ?

Хабар берганимиздек, 1 июндан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинган ҳужжат ёки маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Бугун фуқароларимиздан талаб қилиниши бекор бўлган маълумотнома ва ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларига келиб, ўзлари учун талаб қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу муносабат билан, Давлат хизматлари агентлиги ❗️ушбу талаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги ҳамда улар томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қайд этилган ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлигини эслатиб ўтади!

Фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ўз ихтиёрига кўра, қайд этилган турдаги маълумотномалар ва ҳужжатларни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ, бюрократияни олдини олиш мақсадида, маълумот ва ҳужжатлар қаерга тақдим этилиши ва уларни олишдан мақсад ҳақида таҳлиллар ўтказилиб борилиши маълум қилинади.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиз юқорида қайд этилган ҳужжатлар, маълумотномаларни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан ❗️Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

❗️Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш учун қайта алоқа воситалари👇🏻

☎️ 1148
📩 [email protected]
🌐 www.davxizmat.uz
📲 https://www.facebook.com/davxizmat/

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат учун:

Андижон вилояти - (74) 225-20-03
Бухоро вилояти +998652239933
Жиззах вилояти - (72) 221-50-50
Наманган вилояти - (69) 226 11 00 (ички рақам 5003, 5010)
Фарғона вилояти - (73) 243 92 12
Самарқанд вилояти- (55) 701-00-55 ( ички рақам 3004)
Сирдарё вилояти - (67) 236-11-48 (ички рақам 2006)
Қашқадарё вилояти- +998-75-220-06-10
Сурхондарё вилояти- (55) 451-11-48 (ички рақам 7509)
Навоий вилояти - (79) 221-11-48, 79-220-11-48
Тошкент вилояти - (71) 230-32-48
Хоразм вилояти - (62 )227-77-22
Қорақалпоғистон Республикаси +998 55 101-70-96
Тошкент шаҳри - 71-203-60-02, 71-203-60-10

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

“Шампан” очилди

Туман марказидан 20-30 чақирим олисда жойлашган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Шампан” маҳалла фуқаролар йиғинида Паркент туман Давлат хизматлари маркази филиалининг очилиши ҳудуд аҳолисини жуда хурсанд қилди. Сабаби, бугун халқнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш, олис қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш долзарб вазифага айланиб бормоқда.
“Шампан”, “Невич”, “Новданак”, “Янги Санганак”, “Қизилсой”, “Обод”, “Чинорли”, “Бозорбоши” каби маҳалла фуқаролар йиғинларида 20 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда яшовчи аҳоли ўзининг юмушлари билан ёки Давлат хизматларидан фойдаланиш учун марказга бориб келишига мажбур бўларди. Бу эса фуқароларнинг ҳам вақтига, ҳам нақдига жиддий таъсир қиларди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

«Шампань» маҳалласида филиал иш бошлади

Тошкент вилояти Паркент тумани марказидан 20-30 чақирим олисда жойлашган аҳолининг узоғини яқин қилиш мақсадида «Шампань» маҳалла фуқаролар йиғинида Паркент туман Давлат хизматлари маркази филиали иш бошлади.

Батафсил👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/shampan-mahallasida-ham-filial-ish-boshladi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Билиб_қўйган_яхши

Гуруч сувининг шифобахшлиги ҳақида биласизми?

Бошқа бошоқли ўсимликлар қатори гуруч ҳам ер юзида тахминан ўн минг йиллар илгари баҳайбат музликлар эригандан кейин ҳозирги Ҳиндистон, Таиланд ва Хитой мамлакатлари жойлашган ерларда пайдо бўлган. Шундан бери дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми учун гуруч дони озиқ-овқат сифатида ишлатиб келинмоқда
Гуруч суви организмга ижобий таъсир кўрсатади. У ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қон босимини меъёрлаштиради, саратон касаллигининг олдини олади.
Гуруч суви терига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Доимо истеъмол қилиш ва юз ювиш натижасида тери ранги яхшиланади, ажинлар текисланади, ҳуснбузарлар камаяди.
Гуруч таркибида умуман туз бўлмаганлиги сабабли уни юрак қон-томир, буйрак етишмовчилиги касалликлари бор бўлган ҳамда ортиқча вазндан қутулишни истаган кишиларга ҳам озуқа сифатида тавсия этилади.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Агар фидойи бўлиб киришса, Алпомишлар юрти, Термизийлар юрти ҳаммага ўрнак бўлиши мумкин

Шавкат Мирзиёев: Если самоотверженно взяться за дело, родной край Алпамыша и Термези может стать примером для всех регионов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

АҚРАБО [-яқинлар] Яқинлар, ёр-биродарлар, ёр-дўстлар.

Оҳким, ҳолимни сўрмас ошнолардан бири,
Ошнолар, балки ҳешу ақраболардан бири.
Муқимий

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda