Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
286 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Хизматлар

Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучи жалб қилишга рухсатнома бериш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Электрон_хизматлардан_фойдаланамиз

Ягона портал орқали «тонировка»га рухсатнома олиш мумкин бўлади

🚘 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам амалга оширилишига имконият яратилади.

☑️ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.


Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундан буёғига инглиз тилини биладиган ёшлар ҳоким бўлади.😎 Ишонаверинг. Видеода Тошкент вилоятининг янги ҳокими Даврон Ҳидоятов инвесторлар билан инглизча гаплашаяпти.

Алоқа учун бот: @Yoshlar_aloqada_Bot
________
Каналга уланинг: https://t.iss.one/joinchat/WVl0_QeZyykLMxG6

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Муаммо_нимада

Ҳурматли фуқаролар!

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.

Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифаси ва @MtmNavbatBot Telegram-боти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.

❗️Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, телефон рақами нотўғри ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги, юборилган смс-хабарномаларга эътиборсизлик натижасида тайёр бўлган йўлланмаларнинг "куйиб кетиш" ҳолатлари кузатилмоқда.

⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 кун ичида боғчага мурожаат қилинг! Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланмаси 15 кун ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўлов ундирилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Филиалларда 1300 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда Тошкент вилоятида Давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудларда жойлашган 6 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур филиалларда ўтган 2020 йилда 1300 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.
Айни кунда Бурчмулла, Яккатут, Палтов, Янгиқўрғон каби қишлоқларда 8 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тоғ-ён бағрида жойлашган мазкур аҳоли яшаш манзиллари туман марказидан 60-70 чақирим олисда жойлашган. 2020 йилнинг октябрь ойида Бурчмулла қишлоғидаги маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Давлат хизматлари марказининг “Бурчмулла” филиали ташкил этилди. Ўтган йилнинг сўнгги 3 ойида мазкур филиал орқали аҳоли 200 га яқин давлат хизматларидан фойдаланди.

👉Батафсил https://human.uz/site/inner/10015

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
❗️2021 йилда тақдим этилиши кўзда тутилаётган 60 та электрон давлат хизматлари рўйхати эълон қилинди

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил, 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, уларни 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлиги таъкидланганди.

💻 Шундан келиб чиқиб «2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ишлаб чиқилди.

Сиз 2021 йилда қайси давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилишини хоҳлар эдингиз? Қуйдаги ҳаволага ўтинг ва ўз таклифларингизни билдиринг! 👇

👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/28609

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Олимлар турли давлатларнинг узоқ умр кўрувчи инсонлари рационини ўрганиб, уларнинг узоқ умр кўриши ва фойдали маҳсулотлар истеъмол қилиши ўртасидаги қонуниятни аниқлашди.

🌰Ёнғоқ
ни мунтазам истеъмол қиладиганлар кексалик даврида сурункали касалликларга, хотира ва ақлий муаммоларга камроқ мойил бўлишади. Кунига икки ёки учта ёнғоқ етарли.

🍵Кўк чойнинг асосий афзаллиги унинг кучли антиоксидантларидир. Кўк чой холестерин миқдорини пасайишига ёрдам беради, юрак саломатлиги ва қон босимини яхшилайди. Кунига икки пиёла чой етарли.

🔸Ловия юрак ва ичак фаолиятини яхшилайди, қондаги қанд миқдорини барқарор қилади ва ортиқча вазндан ҳимоя қилади.

🧆Қорағат (черника) кўриш қобилиятини, ақлий қобилиятини яхшилайди, юрак мушагини бақувват қилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
‼️Фуқаролар диққатига!
Давлат хизматлари марказларига келмасдан туриб фарзандингизнинг МТТ даги навбатини аниқлаш учун сизда яна бир имконият бор.


Бунинг учун мобил қурилмангизда ушбу👆 QR-kodни сканер қилиш орқали ёки
👉 https://my.gov.uz/uz/kindergarten-queue
аризани рақамини териб навбатни кўришингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Юртимизда ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
9 февраль – Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган сана!

ЎН САККИЗ ЁШ ҲАЙРАТЛАРИ

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.

Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,
Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.

Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур,
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.

Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,
Барчаси эзид таоло сунъи наққошинадур.

Тан анга сийму ичина тош музмар кўнглидин,
Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.

Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.

То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Марказларимизда

Бугун, буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 580 йиллиги нишонланадиган сана.

Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис тўйғу ифода қилгучи байтларини такрор-такрор ўқиб ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб ҳайратланамиз.
Бугун юртимизда ғазал мулкининг султони, ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ана шу сана муносабати билан Оҳангарон туман Давлат хизматлари марказида тадбир бўлиб ўтди. Эрта тонгда марказга келган фуқароларга марказ ходимлари бобомиз Алишер Навоийнинг бетакрор маънавий мероси, ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берди. Ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Марказларимизда

Фуқароларни узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида Ангрен шаҳридан 100 км узоқликда жойлашган Красногорск шаҳарчаси аҳолисига Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказининг мутахассислари томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Шаҳарча фуқароларига бир қатор йўналишлар, пенсия тизимига хисобга кўйиш, СТИР олиш, болани мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш, кадастр соҳасидаги хизматлар бўйича 20 дан зиёд сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, давлат хизматлари мазмун-моҳияти, хизмат турлари ва мазкур соҳада яратилаётган қулайликлар тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook