Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
284 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram

Ёш тадбиркор — элга мададкор

Мамлакатимизда “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга устоз-шогирд анъанаси асосида ҳунар ўргатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қатлами билан самарали ишлаш механизми йўлга қўйилди. Ана шу мақсадда ёшларга имтиёзли фоизларда микрокредитлар ажратиш тартиби бўйича ўқув дастурлари ўтказилмоқда.
Зангиота туманида ўқув дастурларнинг иккинчи босқичида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 20 нафар ёшлар иштирок этмоқда. Ўқув-семинарнинг биринчи куни очиқ мулоқот тарзида ўтди.
Тадбирда туман ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Туляганова, туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари А.Инагамов, туман Давлат хизматлари маркази Ф.Хусанбоев ва туман Адлия бўлими масъул ҳодимлари иштирок этди.
Ўқув-семинар якунида ёшларга сертификат берилиб, тадбиркорлик билан шуғулланишни хоҳлаган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Давлат_дастури_2021

🔰 Фармонга кўра, кенг жамоатчиликнинг жумладан қуйидаги таклифлари маъқулланди:

автомототранспортни техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида йўлга қўйиш ва янги автомототранспортни техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш;

барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида ҳамда камида 20 та давлат хизматлари марказларида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришни (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар амалга ошириш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорлардан имтиҳон олиш жараёнини жамоатчилик томонидан, шу жумладан Интернетда кузатиш имконини яратиш.

❗️Шунингдек, республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.

https://t.iss.one/huquqiyaxborot/9079

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Бу_муҳим

Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ўзгаришлардан хабардормисиз?

https://www.youtube.com/watch?v=MMOY98N29uQ&feature=youtu.be

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Диққат_муҳим_хабар

⚡️Энди ФҲДЁ бўлимларида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни беришда пул ундирилмайди❗️

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Хизматлар

Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучи жалб қилишга рухсатнома бериш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Электрон_хизматлардан_фойдаланамиз

Ягона портал орқали «тонировка»га рухсатнома олиш мумкин бўлади

🚘 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам амалга оширилишига имконият яратилади.

☑️ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.


Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундан буёғига инглиз тилини биладиган ёшлар ҳоким бўлади.😎 Ишонаверинг. Видеода Тошкент вилоятининг янги ҳокими Даврон Ҳидоятов инвесторлар билан инглизча гаплашаяпти.

Алоқа учун бот: @Yoshlar_aloqada_Bot
________
Каналга уланинг: https://t.iss.one/joinchat/WVl0_QeZyykLMxG6

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Муаммо_нимада

Ҳурматли фуқаролар!

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.

Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифаси ва @MtmNavbatBot Telegram-боти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.

❗️Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, телефон рақами нотўғри ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги, юборилган смс-хабарномаларга эътиборсизлик натижасида тайёр бўлган йўлланмаларнинг "куйиб кетиш" ҳолатлари кузатилмоқда.

⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 кун ичида боғчага мурожаат қилинг! Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланмаси 15 кун ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўлов ундирилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Филиалларда 1300 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда Тошкент вилоятида Давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудларда жойлашган 6 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур филиалларда ўтган 2020 йилда 1300 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.
Айни кунда Бурчмулла, Яккатут, Палтов, Янгиқўрғон каби қишлоқларда 8 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тоғ-ён бағрида жойлашган мазкур аҳоли яшаш манзиллари туман марказидан 60-70 чақирим олисда жойлашган. 2020 йилнинг октябрь ойида Бурчмулла қишлоғидаги маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Давлат хизматлари марказининг “Бурчмулла” филиали ташкил этилди. Ўтган йилнинг сўнгги 3 ойида мазкур филиал орқали аҳоли 200 га яқин давлат хизматларидан фойдаланди.

👉Батафсил https://human.uz/site/inner/10015

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
❗️2021 йилда тақдим этилиши кўзда тутилаётган 60 та электрон давлат хизматлари рўйхати эълон қилинди

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил, 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, уларни 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлиги таъкидланганди.

💻 Шундан келиб чиқиб «2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ишлаб чиқилди.

Сиз 2021 йилда қайси давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилишини хоҳлар эдингиз? Қуйдаги ҳаволага ўтинг ва ўз таклифларингизни билдиринг! 👇

👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/28609

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Олимлар турли давлатларнинг узоқ умр кўрувчи инсонлари рационини ўрганиб, уларнинг узоқ умр кўриши ва фойдали маҳсулотлар истеъмол қилиши ўртасидаги қонуниятни аниқлашди.

🌰Ёнғоқ
ни мунтазам истеъмол қиладиганлар кексалик даврида сурункали касалликларга, хотира ва ақлий муаммоларга камроқ мойил бўлишади. Кунига икки ёки учта ёнғоқ етарли.

🍵Кўк чойнинг асосий афзаллиги унинг кучли антиоксидантларидир. Кўк чой холестерин миқдорини пасайишига ёрдам беради, юрак саломатлиги ва қон босимини яхшилайди. Кунига икки пиёла чой етарли.

🔸Ловия юрак ва ичак фаолиятини яхшилайди, қондаги қанд миқдорини барқарор қилади ва ортиқча вазндан ҳимоя қилади.

🧆Қорағат (черника) кўриш қобилиятини, ақлий қобилиятини яхшилайди, юрак мушагини бақувват қилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
‼️Фуқаролар диққатига!
Давлат хизматлари марказларига келмасдан туриб фарзандингизнинг МТТ даги навбатини аниқлаш учун сизда яна бир имконият бор.


Бунинг учун мобил қурилмангизда ушбу👆 QR-kodни сканер қилиш орқали ёки
👉 https://my.gov.uz/uz/kindergarten-queue
аризани рақамини териб навбатни кўришингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook