Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
284 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясининг олдини олиш тадбирларига қарийб 59 млрд. сўм маблағ сарфланди

❗️Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича Тошкент вилояти штабида бўлиб ўтган брифингда Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қаҳрамон Алкаров бу ҳақда маълум қилди.

🎥Батафсил юқоридаги интервьюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#ҳисобот

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига тадбиркорлик субъектлари томонидан 295 та мурожаат келиб тушган.

🧑🏻‍💻Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида деҳқон бозорларидаги асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси доимий мониторинг қилинмоқда.

🚚Марказлардан олисда жойлашган маҳалла ва қишлоқларда ярмаркалар ташкил қилинмоқда.

🎥Батафсил маълумот билан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Султон Обидов ҳисоботида танишинг👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#ҳисобот

▪️Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант Рустамбек Асқаров пандемияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

❗️Таъкидланишича, Тошкент вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган ЙПХ масканлари ва блок-постлар кучайтирилган тартибга ўтказилган.

🚧Вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган ҳамда вақтинчалик ташкил этилган карантин тўсиқ постларида иш икки сменада олиб борилмоқда.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди.
Қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартиби жорий қилиниши белгиланди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения полноты земельного учета и государственных кадастров, внедрения цифровых технологий в сферу.
Даны указания по аренде спутников и организации системы обработки их сигналов.
Определено внедрение порядка выделения сельскохозяйственных земель на основе электронного конкурса и тендера.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Нима учун болаларни боғчага жойлаштириш учун аризалар қабул қилинмаяпти?!

👉https://kun.uz/38211693
#Adliya_xabari

ЭНГ ШАФФОФ — БУ ЗАИФ ДЕГАНИ ЭМАС...

📌Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланди.

Адлия вазирлиги мазкур рейтингда 89,7 балл билан биринчи ўринни эгаллади.

👉 Батафсил

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Диққат

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги #Онлайндаги матбуот анжуманига таклиф этади!

Анжуманда биргаликда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш: долзарб муаммолар ва истиқболдаги режалар ҳақида мулоқот қурамиз.

❗️ДХА раҳбариятидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган барча саволларингизга жавоб беради!

🕚 Онлайн-конференция 2020 йил 22 июль куни 11.00 да бўлиб ўтади.

❗️Иштирок этиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг! 👇🏻👇🏻👇🏻
https://us04web.zoom.us/j/6778486619?pwd=aTBzd2hQRk9GQjdNeWlnTW5ta1dVQT09

Конференция идентификатори:
677 848 6619
Пароль: 55555
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Нима учун болаларни боғчага жойлаштириш учун аризалар қабул қилинмаяпти?! 👉https://kun.uz/38211693
#Бу_муҳим

❗️Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш хизмати қайта ишга туширилди.

Бунда фақат ариза бериш ва навбатни текшириш имкони мавжуд.

Аввал хабар қилинганидек, навбат юрмайди ва 2020 йил 16 мартдан республикадаги профилактика тадбирлари тугагунга қадар болаларни МТТга қабул қилиш бўйича йўлланмалар шакллантирилмайди.

Хизматдан электрон фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин 👇🏻👇🏻 👇🏻
https://my.gov.uz/uz/service/285

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Қулайлик

Лицензия шарт эмас

Эндиликда, тадбиркорлар ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаш учун лицензия ёки рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Шунчаки, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
(my.gov.uz) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиб қўйиш кифоя.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/litsenziya-shart-emas

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Давлат хизматлари кўрсатилишида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди

БАТАФСИЛ
: 👉https://human.uz/cyrl/site/inner/5367

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
❗️❗️❗️Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилишининг сабабини биласизми?

❗️❗️❗️Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

📗📗📗Жавоб: Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сон қарорга асосан кўчмаси мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈📊📉Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

НАРХЛАР БАТАФСИЛ
Эслатиб ўтамиз,
#Танлов

🎁🎁🎁 ДХА Сизлар учун навбатдаги махсус совға тайёрлаб қўйди!

Уни қўлга киритиш учун «Коррупцияга эшик ёпиқ — тирқишларни ҳам ёпайлик» номли танловимизда албатта иштирок этинг!

Танлов «Энг яхши коррупцияга қарши ижтимоий видеоролик» номинациясида ўтказилади.

Танлов мақсади — ёшларни коррупцияни олдини олишда иштирок этишга жалб қилиш, аҳолини коррупцияга қарши тарбиялашда жамият ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалиётини шакллантиришдан иборат.

Шартлар:

Танловда иштирок этаётган видеоролик Давлат хизматлари агентлиги телеграмдаги махсус dxa_tanlovbot га юборилиши лозим.

Видеоролик юборилаётганда ролик муаллифининг тўлиқ фамилия, исми ва шарифи, яшаш жойи кўрсатилиши шарт.

Мазкур видеороликни, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда жойлаштириб, Сизни топишимиз осонроқ бўлиши учун #DXA_korrupsiyaga_qarshi #ДХА_коррупцияга_қарши #АГУ_против_коррупции хэштеглари остида қолдиринг.

Танловда иштирок этаётган видеоролик формати: mpeg 4, «разрешение»си 1920 х 1080р дан кўп бўлмаган, ҳажми эса 300 мб дан ошмаслиги, узунлиги: 120 сониядан ошмаган бўлиши керак. Овоз: 16 бит, стерео.

🕛 Танлов ишлари 2020 йил 20 август куни 24.00 гача қабул қилинади.

Ғолиблар Мустақиллик куни арафасида эълон қилинади ва тақдирланади!

Ижодий салоҳиятингизни синовдан ўтказинг! Барчага омад тилаймиз!
24 июлдан бошлаб бола туғилганда бирданига поликлиникага ҳисобга олинади, боғчага жойлаштириш учун рўйхатга қўйилади, пропискага қўйилади

Давлат хизматлари марказларида синов тариқасида композит хизматлар ишга туширилади, бунда фуқаро битта ариза бериш эвазига бир нечта хизматдан бирйўла фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев маълум қилди.

«Композит хизмат нима дегани? Бунда фуқаро битта ариза бериш эвазига бир нечта хизматдан бирйўла фойдаланади. Масалан, бола туғилганда унга бирйўла бешта, яъни туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, бир марталик суюнчи пули олиш, оилавий поликлиникага ҳисобга қўйиш, болани боғчага жойлаштириш учун рўйхатга қўйиш, пропискага қўйиш хизматлари кўрсатилади.

Ўтган ҳафта жума куни ишга туширишимиз керак эди, белгиланган муддатдан бироз кечга қолдик. Идоралар билан интеграция масаласида айрим техник масалаларни ҳал қилиш кутганимиздан кўпроқ вақт талаб қилди. 24 июль куни композит хизматларини тест шаклида ишга туширмоқчимиз»,
деган Нўъмон Муҳаммадиев.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
#Қулайлик

ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади

Маълумотлар фақатгина тизимда рўйхатдан ўтказилган аккаунтлар томонидан киритилади. Яъни, ҳар бир иштирок этувчига махсус логин ва пароль берилади. Яна бир жиҳати шундаки, қайси аккаунт эгаси қачон ва нима маълумот киритгани шаффоф кўриниб туради. Бу эса тизимда фирибгарликларни олдини олишга ёрдам беради.

Блокчейн тизимида фойдаланувчи мустақил равишда алоҳида блокдаги маълумотни ўзгартиролмайди. Яъни бир блокдаги маълумотнинг ўзгартирилиши барча аввалги блокларга таъсир қилади. Шу жиҳатдан ахборот хавфсизлиги таъминланади ҳамда тизимда ҳам шаффофлик таъминланади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-organlarida-blokcheyn-tizimidan-foydalaniladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВАТАН

Юрагимда айтилмаган дардим – Ватан,
Кипригимнинг устидаги гардим – Ватан.
Қуёшнинг ҳам биз томонга меҳри бўлак,
Кўзларимнинг қорачиғи, мардум – Ватан.

Чанқовузнинг оҳанглари дилни ўртар,
Дарахтларнинг куртаклари гулни тортар.
Бир кўрмоққа интиқ диллар қанчагина,
Тупроғимиз тафти шундай, элни тортар.

Шу диёрнинг бахтиёр, ҳур куни учун,
Инсон қадри эъзоз топган куни учун.
Керак бўлса ширин жондан кечмоқ керак,
Осойишта отаётган тонги учун.

Атрофга боқ, қалқиб турган оламга боқ,
Шиддатию шашти баланд боламга боқ.
Ниқобингни ечгин ғаним, ҳавас қилгин,
Бошоқ тортган, чаноқ очган даламга боқ.

Муносиб бўл, инсон деган юксак номга,
Яратганнинг ўзи инъом этган онга.
Шундай юртга фарзанд бўлмоқ буюк бахтдир,
Шукрона айт, беминнат ҳар тузу нонга.

Ҳар гиёҳинг кўзга суртай, жоним – Ватан,
Етмиш икки томиримда қоним – Ватан.
Бетакрорсан, ягонасан олам аро,
Қадр-қиммат, таянчимсан, шоним – Ватан!


Эркин ЙЎЛДОШ