Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
269 subscribers
14.4K photos
1.05K videos
6 files
8.1K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
⚡️⚡️ Шавкат Мирзиёев:

Пойтахтда енгил автомобиллар сони янада кўпайиши аниқ. Шунинг учун эртанги кунни олдиндан кўриб, кўчаларни кенгайтириш, кўприклар қуриш ишларини давом эттириш керак.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгични кўздан кечирди.

🛣 Мазкур транспорт ечими уч поғонадан иборат бўлиб, туннел узунлиги 593 метр, ҳалқа шаклидаги ўрта поғона 29 метр, эстакада қисми 502 метрни ташкил этади. Туннел ва эстакадада қатнов олти, ўрта поғонада эса беш қаторли.

Илгари бу чорраҳа соатига 7 минг автомашинани ўтказиш қувватига эга эди. Энди соатига 20 мингта транспорт воситасини узлуксиз ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Бу ерда светофор ишлатилмаслиги ҳам тўхтовсиз ҳаракатни таъминлайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент шаҳри музейи билан танишди

🔰 Президент: "Тошкентнинг 2200 йиллик тарихини даврма-давр ўрганиш, шаҳар цивилизациясини тўла юзага чиқариш керак".

Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонат тўпланган. Экспонатларга ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матнлар билан шарҳ берилади. Мониторлар, инфокиосклар ва бошқа технологиялар ёрдамида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Тошкент шаҳри тарихини чуқур ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот институти ташкил қилиш, археологларга шароит яратиш, изланишлар натижаси бўйича китоблар чоп этиш зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барпо этилган маскан ва иморатлар маданият ва маърифат ўчоғига айланиб, пойтахтимизга ярашсин, халқимизга буюрсин

Пусть новые сооружения станут очагом культуры и просвещения, украсят столицу и послужат во благо нашего народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди

“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

❗️Фармон билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.

🖥 Жумладан, вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширади.

📋 Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

📊 Шунингдек, Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.

Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди:

🔺 Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;

🔺 давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;

🔺 2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш;

🔺 электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;

🔺 аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;

🔺 нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;

🔺 29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.

👉 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/7192

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Навбатдаги_қулайлик

“Права”ни янада тезроқ алмаштириш мумкин бўлади

Тез
кунларда яна бир қулайлик ишга туширилиши кутилмоқда.

Яъни, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини энди марказда фақатгина битта оператор эмас, балки электрон планшети мавжуд ва махсус дастурга уланган исталган оператор алмаштириб бериши мумкин бўлади.

https://davxizmat.uz/uz/news/pravaniyana-da-tezroq-almashtirish-mumkin-boladi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди.

📢 Брифингда Давлат хизматлари агентлиги "Сардоба" сув омборида рўй берган вазият туфайли ҳужжатлари йўқолган фуқароларга уларни тиклаб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 маҳалладан эвакуация қилинган 90 мингга яқин фуқаро ҳужжатлари бутлигини ўрганиш ҳамда заруратга кўра уларни тиклаш мақсадида фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, мониторинг бошланди.

📍Мониторинг илк натижалари юзасидан оператив равишда амалга оширилган ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 5 май кунидан бошлаб, тикланган ҳужжатлар ўз эгаларига топширила бошланди.

🏠 9 май кунидан бошлаб, Оқолтин ва Мирзабод туманларида яшаш шароитлари тикланган, ўз хонадонларига қайтган фуқароларга тикланган ҳужжатлар уларнинг уйларига бориб топширилмоқда.

🔎 Давлат хизматлари агентлиги томонидан 16 503 нафар шахс билан ўтказилган суҳбат ва мониторинг натижасида 1419 нафар шахснинг ҳужжатлари йўқолганлиги аниқланган.

🧾 2020 йилнинг 21 май кунига қадар жами Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари томонидан жами 1,333 та ҳужжат, жумладан 977 та туғилганлик, 339 та никоҳ тузилганлиги, 1 та никоҳдан ажралганлик, 16 та ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланди ва ўз эгаларига топширилди.

❗️Сардоба сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга ҳужжатлар ҳеч қандай тўловларсиз расмийлаштирилиб берилмоқда.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ-619-сон, 20.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Унда, Давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишда давлат божи ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва бошқа хизматлар учун ундириладиган бож миқдорлари белгиланди.

👉 https://xs.uz/uzkr/30960

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Adliya_onlayn

⚡️ Видеоконференцалоқа шаклидаги пандемия шароитида нотариат ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Спикерлар қаторидан Ўзбекистон нотариал палатаси раҳбарияти, Адлия вазирлиги масъуллари ўрин олган. Улар соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хатарлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Конференция идентификатори: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Х.Файзиевнинг тизимда фаолият кўрсатаётган соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг "GLOBAL WEB FORUM"да иштирокидан тафсилот (ўзбек тилидаги субтитрлар билан)

https://www.youtube.com/watch?v=2ib1DDOi4Qw&feature=youtu.be
#Навбатдаги_қулайлик

Нотариус бўлмоқчимисиз?

Давлат хизматлари марказларида эндиликда хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш хизмати жорий қилинди.

Мазкур хизматни шунингдек электрон тарзда my.gov.uz портали орқали олиш имкони мавжуд.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/notarius-bolmoqchimisiz
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter