Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди
👉 https://kun.uz/96981348
Kun.uz расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | YouTube
👉 https://kun.uz/96981348
Kun.uz расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | YouTube
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. …
#янги_хизмат
Йўловчи ва юкларни ташишга лицензия энди ДХМларда берилади
Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони яна биттага кўпайди.
Эндиликда автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш ДХМ орқали амалга оширилади.
Хабарингиз бор, ҳар бир хизмат Марказларимиз орқали кўрсатилиши жорий этилаётганида, уни олиш тартибини соддалаштириш, талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини камайтиришга, яъни қоғозбозликни янада камайтиришга катта эътибор қаратилади.
Мисол учун, аввал мазкур рухсатномани олиш учун 3 та ҳужжат талаб қилинган бўлса, ДХМлар орқали жорий этилиши натижасида тақдим этиладиган ҳужжатлар сони яна биттага камайди.
Аввалги тартиб билан лицензияни олиш учун 11 та талаб белгиланган эди. Эндиликда эса улар 2 тага камайтирилиб 9 тага туширилди.
Янги тартиб жорий этилишидан олдин автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб қилинмайдиган фаолият йўналиши мавжуд эмасди, яъни 15 та фаолият тури мавжуд бўлса, барчасига лицензия олиниши шарт эди.
Энди эса шаҳарлараро йўналишлар бўйича йўловчиларни автобусларда ёки микроавтобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасига эга бўлган автотранспорт воситаларидан маҳаллий ва хорижий фуқароларни шаҳарда ва шаҳар атрофида туристик-экскурсия қилиш йўналишларида (номунтазам йўналишларда) йўловчи ташишни амалга ошириш учун қўшимча лицензия варақаси олиш талаб этилмайди.
Энг асосийси, илгари жисмоний ва юридик шахслар аввал мазкур фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни 9 иш куни давомида олган бўлса, ҳозирда бунинг учун 3 иш куни кифоя.
Шунингдек, эндиликда талабгорлар лицензияни олиш учун ваколатли органнинг ўзига юзлаб, минглаб километр йўл босиб келмасдан, ўзига қулай бўлган исталган жойдаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши ёки my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда мурожаат этиши мумкин.
👉🏻 https://davxizmat.uz/uz/news/Yolovchi-va-yuklarni-tashishga-litsenziya-endi-DXMlarda-beriladi
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram

🇺🇿 Хизмат: Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш Хизмат тавсифи Ушбу хизмат орқали болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича навбатга қўйиш ёки йўлланма олиш учун ота-оналар ёки…
#Биласизми
Боғча ёши ўзгардими?
Яқинда қабул қилинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун юзасидан турли саволлар берилмоқда. Улар орасида энг кўп сўралаётгани “боғчага болаларни қабул қилишда қуйи ёш чегараси ўзгардими?” деган савол бўляпти.
Шу муносабат билан қуйидагиларга аниқлик киритилади.
1. Қонуннинг 34-моддасида мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларини тўлдириш ҳақида сўз боради. Унда боғча гуруҳларининг ёшга доир тоифалари келтирилган ва “илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача)” деган тоифа қайд этилган.
Ушбу жумла фуқароларни чалғитиб, “болаларни ҳамма боғчаларга бир ёшдан бошлаб бериш мумкин экан” деган нотўғри талқинларни юзага келтирмоқда.
Бироқ Қонуннинг 33-моддасида “Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади” дейилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 35-моддасида эса шундай дейилади: “Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади”.
Демак, давлат боғчаларига болаларни қабул қилиш ёши қуйи чегараси 3 ёшлигича қолмоқда.
2. Хусусий боғчаларга болаларни қабул қилиш ва улардан чиқариш эса Вазирлар Маҳкамасининг қарори эмас, нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг устави билан тартибга солинади. Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасаси уставида назарда тутилган бўлса ва давлат томонидан қўйилган маълум талабларга жавоб берса, болаларни ҳатто 1 ёшга тўлмаган бўлса ҳам хусусий боғчалар қабул қилиши мумкин.
3. Қонундаги ёш гуруҳлари тоифаланишига оид моддага “бир ёшдан уч ёшгача” сўз бирикмаси киритилишининг сабаби қуйидагилар:
• биринчидан, давлат боғчаларига болаларни қабул қилишда кейинчалик ёш чегараси ўзгарса, Қонунга ўзгартириш киритишдек мураккаб юридик процедуранинг олдини олиш;
• иккинчидан, хусусий боғчаларда гуруҳларни ёшга доир тоифалаш меъёрларини белгилаб бериш.
👉🏻 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/6237

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Айрим тиббий маълумотномалар энди ДХМлар орқали берилади
“Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (18-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
✅ Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;
👉 Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.
2020 йил 1 мартгача давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади.
Қарор билан фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
👉🏻 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/6248

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Расмий
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси тўғрисида
Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибига кўра, 6 та масала Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашига сайланган депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Айни пайтда, вилоят ҳокимлиги мажлислар залида сессия қатнашчиларини рўйхатга олиш бошланди.
Сессия ишида Ўзбекистон республикаси бош вазирининг иштирок этиши кутилмоқда.
@toshvilpressa

#Расмий Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси тўғрисида Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтади. Сессия кун тартибига кўра, 6 та масала Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашига…
#Расман
Рустам Қурбонназарович Холматов -- Тошкент вилояти ҳокими
Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги — Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.
2017 йилдан 2018 йилгача Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлган. 2018 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
Рустам Холматов 2019 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
https://t.iss.one/toshvilpressa/1020
https://t.iss.one/toshvilpressa/1021

Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2020 йил 1 апрелдан бошлаб руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилиниши;
- Фуқароларга Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этилиши;
- Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилиши белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4693529

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!
Ҳар бир фуқаро, ҳар куни Ватан ҳимоясига ўз хиссасини қўшиб келади.
Кимдир бўлажак ҳимоячиларни тарбиялаш билан, яна кимдир заводда машаққатли меҳнати билан, бошқа биров чегараларни ташқи ҳавфдан муҳофаза қилиб.
Шу сабаб, Давлат хизматлари агентлиги жамоаси бу кун билан ҳар бирингизни чин кўнгилдан муборакбод этади. Мустаҳкам соғлик, оилада тинчлик ва тотувлик, бошимиз узра мусаффо осмон тилаймиз.
-- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - --
Уважаемые защитники Родины!
Каждый гражданин, каждый день делает свой вклад в дело защиты Родины. Кто-то, воспитывая будущих защитников, кто-то, трудясь на заводе, а кто-то, охраняя ее границы от внешних угроз.
Потому коллектив Агентства государственных услуг искренне поздравляет каждого из Вас с этим знаменательным днем! Желаем крепкого здоровья, покоя и уюта в семьях, ясного неба над головами.
https://mover.uz/watch/P2WNjE8m/

#Статистика
2019 йилда ДХМларда энг кўп кўрсатилган хизматлар топ-10 талиги
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

Энди ОАВлар давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан семинар ташкил этилди.
Батафсил: https://telegra.ph/EHndi-OAVlar-davlat-hizmatlari-markazida-r%D1%9Ejhatdan-%D1%9Etadi-01-16
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан семинар ташкил этилди.
Батафсил: https://telegra.ph/EHndi-OAVlar-davlat-hizmatlari-markazida-r%D1%9Ejhatdan-%D1%9Etadi-01-16
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Энди ОАВлар давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги…
#Биласизми
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги "Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 1017-сон қарори қабул қилинган.
✅ Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланган:
👉 оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
👉 матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
👉 ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш.
Мазкур регламентларга мувофиқ, кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Регламентга кўра, оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома эса беш йил муддатга берилади.
Батафсил: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/uzbekistonda_oav_qanday_ruyhatdan_utkaziladi

Telegram
Lex.uz
Вазирлар Махкамасининг оммавий ахборот воситаларига оид карори кабул килинди.
Қарорга билан:
- Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун…

ЯИДХПнинг мобил иловаси ишга туширилди
Мобил илова ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари, иш ҳақи, коммунал тўловлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, солиқ тўловчининг индивидуал рақамини аниқлаб олиш мумкин.
Ҳозирда у фақат Android учун мавжуд, iOS қурилмалари учун ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.global.mygov
————
У ЕПИГУ появилось мобильное приложение
В мобильном приложении Единого портала госуслуг можно получить уведомления о дорожных штрафах, информацию о зарплате и накопительном пенсионном счете, а также о лицевых счетах по коммунальным услугам.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Мобил илова ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари, иш ҳақи, коммунал тўловлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, солиқ тўловчининг индивидуал рақамини аниқлаб олиш мумкин.
Ҳозирда у фақат Android учун мавжуд, iOS қурилмалари учун ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.global.mygov
————
У ЕПИГУ появилось мобильное приложение
В мобильном приложении Единого портала госуслуг можно получить уведомления о дорожных штрафах, информацию о зарплате и накопительном пенсионном счете, а также о лицевых счетах по коммунальным услугам.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Эътироф
Энг намуналилар
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан давлат идоралари ўртасида ўтказилган “Йил танлови – 2019” маросими якунига етди.
Онлайн-овоз бериш ҳамда блогерлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Агентлигимиз “энг намунали давлат идораси” дея эътироф этилди.
Бундай юксак мартабага эришишимизда тизимимизнинг ҳар бир ходими саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ.
Ушбу ғалабамизга ҳисса қўшган ҳар бирингизга миннатдорчилик изҳор этамиз. Бу каби марралар бизни янада кучлироқ меҳнат қилишга, ўз устимизда изланишга ундайди.

«Ваколатли органлар ўз хизматини бизга беришни истамайди» – ДХА бошқарма бошлиғи
Давлат хизматлари марказларида баъзи хизмат турларини амалга ошириш муддатларининг чўзилиб кетиши, ваколатли орган ва марказ ўртасида фуқаронинг сарсон бўлиш ҳоллари – идоралараро интеграциянинг яхши йўлга қўйилмагани билан боғлиқ.
Батафсил: 👉🏻 Kun.uz
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Давлат хизматлари марказларида баъзи хизмат турларини амалга ошириш муддатларининг чўзилиб кетиши, ваколатли орган ва марказ ўртасида фуқаронинг сарсон бўлиш ҳоллари – идоралараро интеграциянинг яхши йўлга қўйилмагани билан боғлиқ.
Батафсил: 👉🏻 Kun.uz
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
Давлат хизматлари марказларига ташрифингизни олдиндан режалаштиринг!
https://www.youtube.com/watch?v=E0rx60CTsQE
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
https://www.youtube.com/watch?v=E0rx60CTsQE
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
YouTube
Давлат хизматлари марказларига ташрифингизни олдиндан режалаштиринг!
ДХМларда ҳали ҳам навбатда турибсизми? Энди бунга ҳожат қолмади!
Forwarded from 𝑹𝑨𝑯𝑰𝑴𝑩𝑬𝑹𝑫𝑰𝑬𝑽𝑵𝑨
London shahrida birinchi marta ingliz tiliga tarjima qilingan “Kecha va kunduz” romanining taqdimoti bo‘lib o‘tdi
2020-yilning 17-yanvar kuni O‘zbekistonning London shahridagi Elchixonasida zamonaviy o‘zbek she’riyati va adabiyotining asoschilaridan biri Abdulhamid Sulaymon o‘g‘li Cho‘lponning birinchi marta ingliz tiliga tarjima qilingan “Night and Day” (“Kecha va kunduz”) romanining taqdimoti bo‘lib o‘tdi.
Tarjima muallifi yosh olim, AQShning Michigan universiteti slavyan tillari va adabiyoti kafedrasi ma’ruzachisi Kristofer Fort. U deyarli bir yil O‘zbekistonda yashab XX asrdagi o‘zbek adabiyoti bo‘yicha ilmiy-tadqiqot ishi uchun materiallar to‘plagan va o‘zbek tilini o‘rgangan.
2019-yilda u dissertatsiyasini muvaffaqiyatli himoya qildi. Ilmiy ishida bir paytda ham xalqimizning madaniy-tarixiy an’analarini, ham o‘zbek musulmon islohotchilarining taraqqiypavar g‘oyalarini o‘zida mujassam etgan XX asr boshidagi o‘zbek sotsrealizmi adabiyotining noyobligini isbotlab berdi.
Batafsil
https://t.iss.one/uzbekmfa

Forwarded from Huquqiy axborot
#Иқтибос
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасини сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзлаган нутқидан
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot