Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
262 subscribers
14.5K photos
1.07K videos
6 files
8.18K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Мурожаатнома2018

Вазирлик ҳамда идоралар фаолиятини оптималлаштириш ва такомиллаштириш, иш самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрларнинг шахсий жавобгарлиги ва масъулиятини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади
"Тараққиёт стратегияси" марказининг расмий каналидан

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Мурожаатнома2018

Келгусида ҳокимнинг айни вақтда Халқ депутатлари кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатишига доир тартиб бекор қилинади
"Тараққиёт стратегияси" марказининг расмий каналидан

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Мурожаатнома2018

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2019 йил давомида минтақадаги давлатлар экспертлари билан биргаликда Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
"Тараққиёт стратегияси" марказининг расмий каналидан

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Мурожаатнома2018

Кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича Бош вазир ва ҳукумат аъзолари амалга оширилган ишлар ҳақида Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб боради.
"Тараққиёт стратегияси" марказининг расмий каналидан

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Мурожаатнома2018

"Давлат идоралари халққа кўмакчи, тадбиркорларга бизнес ҳамкор бўлиши зарур"
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг
#Мурожаатномаси
(матн)

🌐"Халқ сўзи" онлайн: https://xs.uz/uzkr/9367
☀️ kun.uz: https://kun.uz/99444746

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ 2019 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини 2018 йил учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинди.
2019 йил 1 майдан бошлаб уларнинг миқдорлари қуйидагича бўлиши белгиланди:

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
Якка тартибдаги тадбиркорларга оид солиқ маъмуриятчилиги бўйича киритилган ўзгартиришлар

🌐"Халқ сўзи" онлайн: https://xs.uz/uzkr/9265

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
2019 йил учун якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ ставкалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унда 2019 йилда тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловларнинг миқдори белгилаб берилди.

Хусусан, 2019 йил учун якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ ставкалари 9-иловага асосан тасдиқланди.
Батафсил -☀️kun.uz: https://kun.uz/63824743

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
1 январдан нотариусга эмас, солиққа борасиз

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор бўлади. Ниҳоят ижара шартномаси тузиш учун ҳафталаб нотариус эшигида «сарғайиш» ҳолатига барҳам берилади.

Хўш, энди ижара шартномаси қандай тузилади, бунинг учун қаерга мурожаат қилиш керак? Қандай ҳужжатлар талаб қилинади? Қанча муддатга тузилади ва тўловлари қанақа?

Мутахассислар янги йилдан бошлаб ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш керак дейишмоқда. Агарда ижарага берувчилар ижара шартномасини ҳисобга қўймаса, жаримага тортилади. Жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача. Уй-жойини текин фойдаланишга берганларга бу сўзлар тегишли эмас, улар солиқ идорасида ҳисобга қўйилмайди. Жисмоний шахслар ўртасидаги уй-жойнинг ижара шартномаси ижара берувчининг ДСҚ веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали онлайн ҳисобга қўйилади. Хоҳишга кўра бунинг учун ижарага берувчининг доимий яшаш манзилидаги (юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги) ёки ижарага берилаётган уй-жой жойлашган жойдаги солиқ органларига бевосита мурожаат қилиш мумкин.

Онлайн рўйхатдан ўтказиш реал вақт режимида, шахсан мурожаат қилганда -«қоғоз» ариза тақдим этилганда ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.

Кўчмас мулк ижара шартномасининг солиқ органларида 1 йилдан ортиқ муддатга ҳисобга қўйилиши уни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу тариқа, 1 йилгача муддатга тузилган шартномалар фақат солиқ органларида ҳисобга қўйилади. 1 йилдан ортиқ муддатга тузилганлари эса – солиқ органларида ҳисобга қўйилиш билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Энг муҳими, кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.
Сайёра Шоева, ЎзА
ЎзА: ➡️ https://bit.ly/2CFmK2R

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
Йилнинг энг очиқ матбуот хизмати

Бу йўналишда, шаксиз, Адлия вазирлиги ва тизимда сермаҳсул ишни давом эттираётган Адлия матбуот хизмати тан олиниши керак. Гап шундаки, Адлия вазирлигидан маълумот олиш, у ёки бу масала юзасидан изоҳ сўраш нафақат ОАВ вакиллари, балки барча учун ҳам мушкул иш эмас. Қолаверса, вазирлик долзарб маълумотларни «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида мунтазам эълон қилади. Ижтимоий тармоқларда фаол бўлган вазирлик матбуот хизмати мулоқотларга очиқ, вазирлик ҳузурида бир нечта мустақил тарғибот гуруҳлари шакллантирилган бўлиб, улар қонун ва ҳужжатларни элга тушунарли тилда етказиб берилишига ҳаракат қилади. Шу ўринда Давлат хизматлари агентлиги жамоаси ҳам самарали фаолият юритаётгани, агентлик эса Адлия ҳузурида эканлигини инобатга олсак, Адлия вазирлиги матбуот хизмати энг очиқ хизматлардан биринчиси бўлишга лойиқ.

Батафсил -☀️kun.uz: https://kun.uz/19985493

Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Ҳаракатлар_стратегияси
#Йил_якунлари

2018 йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар якунларини сарҳисоб қилиш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан аҳоли ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.

Сўровда 2018 йилда мамлакатни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижалари сўралди. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар ва жамият ҳаётида рўй берган бошқа муҳим ўзгаришлар баҳоланди.

Унда республиканинг барча ҳудудларидан жами 9440 нафар киши иштирок этди.

Сўровнома доирасида 2019 йил Давлат дастури лойиҳасида кўпроқ қайси соҳаларга эътибор қаратиш лозимлиги сўралди. Жумладан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўналишида кўпроқ давлат хизматлари кўрсатиш (4307 нафар) тизимини ривожлантириш лозимлиги билдирилди.

⚜️strategy.uz - https://bit.ly/2CGE5IT

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#инфографика
@davxizmat

Давлат хизмалари марказларида хизмат олувчилар оқими юқори бўлган соатлар
🇺🇿"Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди
Батафсил: https://bit.ly/2AwWtCn

———-

🇷🇺Проект государственной программы 2019 года представлен на общественное обсуждение
Подробно: https://bit.ly/2CNsU0O

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
2019 йилда қайси турдаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконияти яратилади?

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш, тақдим этиладиган ҳужжатлар ва муддатларни қисқартириш йўли билан Давлат хизматлари марказлари орқали янгидан янги хизматларни жорий этмоқда.

Хусусан, 2019 йилда Давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги турдаги хизматларни олиш имконияти яратилади:

- Турган жойи бўйича прописка қилиш, пропискадан чиқариш, ҳисобга олиш,

- Вақтинча яшаш (прописка) учун рухсатномаларни бериш ва муддатини узайтириш,

- Ҳарбий ҳисобга қўйиш,

- Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга, ечишга ва текширишга ариза бериш,

- Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш,

- Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш (экспериментал тарзда Тошкент шаҳрида),

- Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш,

- Хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш, (эквивалентликни белгилаш),

- Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниш ва йўлланмаларни расмийлаштириш,

- Меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш,

- Ишсизлик нафақасини тайинлаш,

- Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома бериш.


Kаналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
Фаолиятимизни муносиб баҳоланиши Давлат хизматлари агентлигининг барча ходимлари учун энг олий мукофотдир.

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ўтган йил натижаларига кўра, Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаси “Энг намунали” давлат идораси деб тан олинди.

Бундай юксак баҳо хотиржамликка берилмасликка, даражани сақлашга ва уни ҳар куни оқлашга ундайди.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси номидан ҳамкасбларимизни мазкур фахрий унвон билан чин дилдан табриклаймиз. Халқимизга хизмат қилишда янада улкан муваффақиятлар тилаймиз.

-- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - --

Достойная оценка работы — высшая награда для всех сотрудников Агентства государственнх услуг.

По итогам прошлого года, хокимиятом Ташкентской области территоритальное управление Агентства государственных услуг признано “Самым примерным” госучреждением региона.

Подобная высокая планка заставляет не расслабляться, держать марку и оправдывать ее каждый день.

От лица всего коллектива Агентства искренне поздравляем коллег с данным почетным званием. Желаем достижения еще больших успехов в деле служения нашему народу.
Давлат хизматлари марказларида прописка қилиш хизматлари кўрсатилиши мумкин

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш масаласи ҳам киритилган.

Қайд этилишича, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

-туман, шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларидан келган фуқароларини доимий прописка қилиш ҳамда ҳудуд ичида бир манзилдан иккинчи манзилга ўтган фуқароларини доимий прописка қилиш хизматларини уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида амалга оширишни йўлга қўйиш;
-ушбу хизматларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан ҳам амалга оширилиши назарда тутилади.
🔹хаbar.uz: - https://www.xabar.uz/ogu

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
2019 йилдан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ДХМ орқали амалга ошади(ми?) Ҳар бир вилоятда 1 тадан Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) экспериментал марказлар сифатида танланиб, улар орқали 31 турдаги хизмат эксперимент, яъни синов тариқасида…
2019 йилдан олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгаради

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш бўйича давлат хизмати 2019 йилдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Мазкур хизмат ҳақида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш хизматини 2019 йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш вазифаси белгиланган.

Ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ваколатли вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бошқа зарур чоралар устида иш олиб боряпти.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари орқали топширилиши абитуриентларга Тошкент шаҳридаги ва республиканинг исталган ҳудудида жойлашган олий таълим муассасасига ўзининг туманидан чиқмасдан туриб ҳужжат топшириш имконини яратади. Қолаверса, онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам ўқишга ҳужжат топшириш мумкин бўлади.

🔹хаbar.uz: -https://www.xabar.uz/post/2019-yildan-oliy-talim-muassas

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik