Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
273 subscribers
14.3K photos
1.02K videos
6 files
8.03K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Давлат хизматчиси, огоҳ бўлинг! Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш жавобгарликка тортишга асос! @davxizmat @toshvilagentlik
#Давлат_хизматчиси_огоҳ_бўлинг !

Қонун бузилишига йўл қўйган давлат хизматларини кўрсатувчи мингдан ортиқ ходимлар жавобгарликка тортилди

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жами 30 681 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди

💢Re:post: - https://repost.uz/uz/javobgarlikka-tortildi

Давлат хизматлари соҳасида 2018 йилнинг 9 ойи давомида 30 мингдан зиёд қонун бузилиши аниқланган

Мазкур қонун бузилишларининг 19 447 таси муддат бузилиши, 2 768 таси тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 2 611 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш ва бошқа турдаги қонун бузилишлардан иборат.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 636 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган.

Агентлик хабарида келтирилишича, киритилган таъсир чоралари натижасида 657 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 56 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ҳамда 622 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Мазкур рўйхатда солиқ инспекцияси, кадастр, газ, электр таъминоти идоралари, туман ҳокимликлари, архитектура идоралари масъуллари бор.

⭕️Turon24: - https://bit.ly/2ytiWi5

Каналга уланиш учун: 👉https://t.iss.one/toshvilagentlik
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Давлат_хизматчиси_огоҳ_бўлинг ! Қонун бузилишига йўл қўйган давлат хизматларини кўрсатувчи мингдан ортиқ ходимлар жавобгарликка тортилди Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик…
«Геометрик прогрессия»: давлат идоралари қонун бузиш бўйича ўз рекордларини янгиламоқда

Юқоридагилар 2018 йилнинг ўтган 9 ойи бўйича ўрганишлар ҳисоботи.

Энди эътиборингизни 2018 йилнинг дастлабки 6 ойи (январь—июнь) бўйича рақамларга қаратамиз:

Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари жами 9 829 та қонунбузилишини аниқлашган ва 4 мингга яқин таъсир чоралари кўрилган.

Жазолаш: 30 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиб, 183 нафари интизомий, 55 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда биз уч ойча илгари ёзгандик.

«Олти ойлик» ва «тўққиз ойлик»ни солиштириш — оддий арифметика, энг ташвишли, хавотирли жиҳати, давлат хизматлари кўрсатишда қонун бузилишлари «геометрик прогрессия»га айланиб бораётганидир.

🔷Хабар.уз: - https://www.xabar.uz/l9a5

Каналга уланиш учун: 👉https://t.iss.one/toshvilagentlik
1 ноябрдан ойликлар 10%га ошади

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Натижада энг кам:

иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда туманлар ва шаҳарлар кесимида болаларни умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш юклатилди.

Каналга уланиш👉 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2018 йил 13 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 823-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг индентификация рақамини бериш ҳамда жисмоний шахс - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Эндиликда ушбу хизматлар фақат ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ орқали кўрсатилади.

Каналга уланиш учун: 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
Солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг индентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси

Каналга уланиш учун: 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
Cолиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси

Каналга уланиш учун: 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
96 решений о признании права собственности на самовольные постройки, 25 свидетельства о рождении вручены на торжественной церемонии жителям Ахангаранского района и города Ангрен директором Агентства государственных услуг Халилилло Турахужаевым и начальником территориального управления Хайриддином Файзиевым.

Посылом стали проводимые в республике сразу 2 общенациональные акции — по узакониванию самовольных построек и выявлению не зарегистрированных детей и семей.

При системной проверке органов ЗАГС выяснилось, что по стране, в основном — отдаленных населённых пунктах, имеют место случаи, когда родители ввиду каких-то причин либо из-за недостаточного уровня правовых знаний не имели возможности зарегистрировать новорожденного ребенка.

Для решения этой проблемы главой государства в июне нынешнего года утверждено соответствующее постановление. Им предусмотрено создание специальной рабочей группы, формируемой из представителей заинтересованных госорганов.

Не иметь свидетельства о рождении — значит не обладать полными правами и свободами, которые даются каждому гражданину. Даже такими жизненно важными, как бесплатное образование и медицинское обслуживание.

Сотрудники Центров государственных услуг на местах обошли порядка около 200 тысяч семей по всей республике. В результате подомного обхода по махаллям, сотрудниками Центров тщательно изучены причины возникновения подобных случаев.

Напоминаем, также до 1 мая 2019 года по республике продолжается акция по узакониванию самовольных построек. На сегодняшний день в Центры госуслуг поступило более 450 тысяч обращений по данному вопросу.

Для получения данной услуги убедительно просим лично обращаться в Центры государственных услуг на местах либо подать заявление в электронной форме через Единый портал интерактивных государственных услуг.

За дополнительной информацией Вы можете обратиться в ближайший Центр государственных услуг, либо по телефону горячей линии 1148.
. (https://img.tglab.uz/34892903/15395890035bc4438b283f7.jpg)
Болалар ҳужжатли бўлди, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар қонунийлаштирилди

Республикамизда иккита умуммиллий акция ўтказиляпти — бири ўзбошимчалик қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш, иккинчиси қайд этилмаган болаларни аниқлаб, уларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш.

Ушбу акциялар доирасида Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳри аҳолисига ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш қарорлари (96 та) ва туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар (82 та)ни тантанали топшириш маросими ўтказилди. Ҳужжатларни Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев ва ҳудудий бошқарма бошлиғи Хайриддин Файзиев топширди.

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаслик — ҳар бир фуқарога берилган тўлиқ ҳақ-ҳуқуқлардан фойдалана олмаслик демакдир. Давлат хизматлари марказлари ходимлари 200 мингга яқин оилани ўрганиб чиқишди. Ҳар бир маҳаллада уйма-уй юриш натижасида бу каби ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича ўрганилди.

2019 йил 1 майга қадар ўзбошимчалик қурилган иморатларни қонунийлаштириш акцияси ҳам давом этмоқда. Бугунги кунда мазкур муаммо бўйча Давлат хизматлари марказларига 450 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ўзингиз мурожаат қилишингиз ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза топширишингиз керак.

Қўшимча маълумот учун энг яқин жойлашган Давлат хизматлари маркази ёки 1148 рақамига мурожаат этишингиз мумкин.

https://www.xabar.uz/5du

Каналга уланиш учун: 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Ҳафта_якунлари
@davxizmat

Pеспублика бўйича ўтган ҳафта давомида кўрсатилган давлат хизматлари динамикаси

Каналга уланиш учун: 👉https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Рекрутинг агентликлари тўғрисидаги қонун кучга кирди
Халқ сўзи: - https://xs.uz/uzkr/6758

Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди

Унга кўра, Хусусий бандлик агентликларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

ЎзА: - https://bit.ly/2Agy4S1

Каналга уланиш👉 https://t.iss.one/toshvilagentlik
Президент Администрациясида бир қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Халқ сўзи: https://xs.uz/uzkr/6780

Каналга уланиш👉https://t.iss.one/toshvilagentlik
Тошкент вилоятида шаръий никоҳ билан яшаётган 1683 та оиланинг 843 таси ФДҲЁ томонидан никоҳдан ўтказилди

Халқ сўзи: https://xs.uz/uzkr/6777

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
«Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади

«Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади. Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил сентябрь ойидаги тегишли қарори асосида амалга оширилмоқда.

2018 йил октябрь ойидан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳудудий бошқармаларида архивариус лавозими жорий этилади. Архивариус ФҲДЁ бўлинмаларидаги ҳужжатларни рақамли кўринишга ўтказган ҳолда, кейинчалик «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими билан интеграциялаш учун ягона архив фондини шакллантириш билан шуғулланади.

Мазкур ФҲДЁ архивида сақланаётган барча ёзувларни 2022 йилнинг 1 январига қадар рақамли кўринишга ўтказиш режалаштирилган.

🔷Хабар.уз: - https://www.xabar.uz/post/yagona-elektron-fhd
⭕️Turon24: - https://turon24.uz/sections/reports/fwr2zcebkvga-dawlat-hizmatlari-agentligi-tomonidan-qgona-lektron-fdjo-arhiwi-shakllantiriladi

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
Создается система "Единый электронный архив ЗАГС"

https://bit.ly/2Ow5HI8
#Эълон

«Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси» танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини ёритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ижодкорларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида

«Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси» танловини ўтказади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
•босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар;
•интернет веб-сайтларида ёритилган тарғибот материаллари;
•телевидение ва радио каналлари орқали эълон қилинган материаллар.

Танлов иштирокчиларининг ишлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
•Тарғиботга ноанъанавий (креатив) ёндашганлиги;
•Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини кенг қамровли ёритганлиги;
•Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидаги Давлат хизматлари марказлари фаолиятини фаол ёритганлиги;
•Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматларнинг ҳар жиҳатдан қулай, тезкор ва шаффофлигини аниқ, таъсирчан ифода эта олгани;
•Тарғибот материаллари орқали имкон қадар кўп аҳолини қамраб олгани.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
•муаллиф ва унинг профессионал фаолияти ҳақида қисқача маълумот;
•муаллифнинг паспорти нусхаси;
•муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга юборилган тарғибот материаллари жорий йилнинг 1 декабригача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ижодий ишлар “Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100060, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 17-уй.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги.
Электрон почта манзили:
[email protected], [email protected]
Телефон: 207-00-66.

🔷Хабар.уз: - https://www.xabar.uz/abx

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
«Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади. Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил сентябрь ойидаги тегишли…
Давлат хизматлари агентлиги томонидан ягона электрон ФҲДЁ архиви шакллантирилади

Мазкур амалиёт жараён муддатини бир ҳафтадан 15 дақиқага қисқаришига имкон беради.

Ўзбекистон президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳудудий бошқармаларида архивариус лавозими жорий этилади. Архивариус ФҲДЁ бўлинмаларидаги ҳужжатларни рақамли кўринишга ўтказиб, кейинчалик "Ягона электрон ФҲДЁ архиви" ахборот тизими билан интеграциялаш учун ягона архив фондини шакллантириш билан шуғулланади.

⭕️ Turon24: - https://turon24.uz/sections/reports/fwr2zcebkvga-dawlat-hizmatlari-agentligi-tomonidan-qgona-lektron-fdjo-arhiwi-shakllantiriladi

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
Янги қонун ҳужжатларини ўрганамиз

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида ўтказилган ўқув соатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 789-сон қарори, 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг ва Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг ҳамда 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг индентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг, шунингдек, Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш Маъмурий регламентларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва уларни амалиётда қўллашда учраётган айрим муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Машғулотда қайд этилган қонун ҳужжатларига асосан давлат хизматларини кўрсатишда мурожаат қилувчиларга сифатли хизматлар кўрсатиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тавсиялар берилди.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=308157086671203&id=100147280805519

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#davlat_xizmatlari

🇺🇿Давлат хизматлари марказлари орқали манзил-маълумот ахборотини олиш эндиликда муаммо туғдирмайди.
Сиздан фақатгина сўровнома тўлдириб, давлат божини тўлаш талаб этилади.
Керакли ҳужжат эртанги кунда тайёр бўлади.
-- - -- - -- - -- - -- - -- - --
🇷🇺Получить адресную справку не составит труда вместе с Центрами госуслуг на местах.
От вас требуется лишь заполнить анкету и оплатить госпошлину.
Необходимый документ будет готов уже на следующий день.
@davxizmat

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#mygov

🇺🇿Xizmat: Manzil-ma’lumot axborotlarini taqdim etish

Xizmat narxi va to`lash tartibi
Bepul

Xizmatni ko`rsatishning huquqiy asosi
O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining 31.05.1995 yildagi “Ichki ishlar organlarida manzil-ma’lumotlar idorasi ishlarini tashkil qilish bo‘yicha yo‘riqnomani tasdiqlash haqida ” gi № 149-son buyrug‘i

Xizmatni ko`rsatish muddati
2 ish kuni ichida

Xizmatdan foydalanuvchining toifasi
Jismoniy shaxslar

Tashkilot
Qoraqalpog'iston Respublikas IIV, Toshkent shahar IIBB va viloyatlar IIB manzil-ma'lumotlar byurolari.

Хизматдан фойдаланиш: https://my.gov.uz/oz/provision-address-reference-information-v2/passport

———————————

🇷🇺 Услуга: Предоставление адресно-справочной информации

Стоимость и порядок оплаты услуги
Бесплатно

Правовое основание оказания услуги
Приказ Министра внутренних дел Республики Узбекистан "Об утверждении Инструкция по адресно-справочной работе органов внутренних дел" от 31.05.1995г. № 149

Сроки оказания услуги
в течение 2 рабочих дней

Категория получателей услуги
Физические лица

Организация
Адресно-справочные бюро МВД Республики Каракалпакстан, ГУВД города Ташкента и УВД областей

Перейти к услуге: https://my.gov.uz/ru/provision-address-reference-information-v2/passport

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тилга_эътибор_элга_эътибор

21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!

Тил ― ватан каби улуғ қадрият. Тилимизни асрайлик!
@huquqiyaxborot