Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
252 subscribers
15.5K photos
1.17K videos
6 files
8.69K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Хизматлар

Пенсия миқдори ҳақида маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Фуқаро пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Йўқолган ашёларни Давлат хизматлари марказларига топшириш ва сақлаш ҳамда йўқолган ашёларни қидириш тартиби белгиланди.

“Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (28-сон, 18.01.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш учун Марказларга мурожаат этилганда БҲМнинг 5 фоизи, Ягона портал орқали мурожаат этилганда 4 фоизи, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Янги тартиб 2022 йил 1 мартдан ишга туширилиши назарда тутилмоқда.

Тартиб билан батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from Sevara Zakirova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хизматлар

Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топширишнинг янги тартибидан хабардормисиз?

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

❗️Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест натижалари 1 ҳафтада эълон қилинади.

Ҳукумат қарори (73-сон, 16.02.2022 й.) билан Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

❗️Регламент 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатлар ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади;

талабгордан 3,5 х 4,5 см фотосурат ва давлат хизмати учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади;

имтиҳон ўтказиладиган кунлар ДТМ сайтида эълон қилинади ва талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

тест натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилади;

малака сертификати ёки маълумотнома натижа эълон қилинган кундан бошлаб 1 иш кунида талабгорга юборилади.

🧾 Амалдаги ҳар бир даража (А2, В1, В2, С1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизими (В1, В2, С1) жорий қилинади.

🗓 Multi-level тест тизими 2022 йил 1 мартдан – инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан – немис, француз ва араб тиллари учун жорий этилади.

🖥 Регламентга мувофиқ, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда талабгор сўровномани мустақил равишда ЯИДХП орқали тўлдиради.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

➡️ Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ДТМ (ваколатли орган)га юборилади.

ДТМ талабгорларни малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида имтиҳон санасидан 3 кун олдин хабардор қилади.

Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади.

📌 Малака имтиҳони қоғозларда ёки компьютерда ўтказилиши мумкин.

📋 Имтиҳон топширишда талабгор паспорт, ID-карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этади.

🔘 Малака имтиҳонининг ҳар бир даража учун ўтказиладиган тест синови:

● “тинглаб тушуниш”, “ўқиш” бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;
● “ёзма иш” бўлими 2 та ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ – 30-150 та сўздан, иккинчи топшириқ – 50-250 та сўздан);
● “гапириш” бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

🔗Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·