Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
273 subscribers
14.3K photos
1.02K videos
6 files
8.03K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Марказларимизда

Оҳангаронлик ўқувчилар марказга экскурсия қилди

Оҳангарон шаҳар 9-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчиларилари Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари маркази биносига экускурсия уюштирди.
Мактаб битирувчилари бевосита марказнинг иш жараёни билан яқиндан танишди. Экскурсия жараёнида ўқувчилар учун мутахассислар томонидан электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича дарслар ташкил этилди. Шунингдек,
my.gov.uz электрон сайтидан фодаланиш ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволарга жавоб олди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#ДХА_дан_гапирамиз

Кўрсатилаётган хизматлар сифати, хизмат кўрсатувчи ходимларимизнинг билим ва кўникмалари, муомаласини ўрганиш, марказлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томонидан мунтазам равишда “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади.

АУДИОХАБАР

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
⚡️#Тезкор

Тошкент вилоятида мактаблар ва синфлар карантинга олинди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ КОМПОЗИТ ХИЗМАТ - ЗЎР ХИЗМАТ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Хизмат_сафари

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев
томонидан Жиззах вилоятида Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари фаолияти, мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилмоқда.

Фориш тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган фуқаролар билан суҳбат давомида ДХА директори одамларниинг кўрсатилаётган хизматлар сифати, ходимлар малакаси ва муомаласи ҳақида фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Ходимлари билан суҳбатда У.Муҳаммадиев фаолият билан боғлиқ муаммолар, амалиётдан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиш тартибини соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали соҳа қонунчилигини такомиллаштириш борасида таклифларни мунтазам равишда тақдим этиб бориш кераклигини таъкидланди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Марказларимизда

Тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди

Юртимизда Президентимизнинг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Чиноз туман Давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан "Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1-1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига ўз бизнесларини Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб ва қоидалари, тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари, фаолият турлари, my.gov.uz сайтидан фойдаланиш ва тадбиркорлик фаолиятини онлайн рўйхатдан ўтказиш хақида тушунчалар берилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Tashkent_Law_Spring_2021

Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт

♻️ Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 10.30да “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми доирасида Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиётга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади.


ℹ️ Батафсил маълумот: www.tashkentlawspring.uz сайтида.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Марказларимизда

Ўқув дарслари ташкил этилди

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази мутахассислари иштирокида Давлат хизматлари агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида имзоланган меморандумга асосан Ангрен шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг битирувчи синфлар учун ўқув дарслари ташкил этилди. Бунда Давлат хизматлари ҳақида тушунчалар берилиб, хизматлардан онлайн фойдаланиш тартиблари ўргатилди. Ўқув дарси давомида мактаб ўқитувчилари учун электрон рақамли имзо калитлари расмийлаштириб берилди. Марказ ходимлари томонидан бу каби ўқув дарслари шаҳардаги бошқа мактабларда ҳам ташкил этилмоқда.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Tashkent_Law_Spring_2021

Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт

🌏 Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 10.30да “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми доирасида бўлиб ўтадиган Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиётга бағишланган давра суҳбатида Озарбайжон, Қозоғистон, Грузия каби мамлакатлар ҳамда Европа Иттифоқи ва БМТ ТД вакиллари, халқаро экспертларнинг қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш имконини беради:

🟢Ўзбекистоннинг давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлари;

Давлат хизматларини кўрсатишда Озарбайжоннинг "ASAN xidmet" тажрибаси;

🟢Давлат хизматларини кўрсатишда Қозоғистон тажрибаси;

🟢Грузиянинг Адлия уйлари тажрибаси;

🟢Давлат хизматлари ва ҳукуматда блокчейнни жорий этишга ёндашув ва бошқалар.

ℹ️ Батафсил маълумот: www.tashkentlawspring.uz сайтида.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолияти йўлга қўйилади

“Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (221-сон, 19.04.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ℹ️ Низомга кўра, агент – аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ходими ҳисобланади.

🧾 Сертификат Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқув курслари якунларига кўра 3 йил муддатга берилади.

📝 Талабгорлар ўқув курсларида қатнашиш учун ўзига қулай бўлган ҳудуддаги ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

👨🏻‍💻 Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Ўқув курслари якуни бўйича талабгорлар сертификат олиш учун малака имтиҳони (тест) топширади.

➡️ Сертификатга агент томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати илова қилинади ҳамда агентга давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизимида ушбу рўйхатдаги хизматларни кўрсатиш имконияти яратилади.

📂 Шунингдек, қарор билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати (13 та) тасдиқланди.

🖥 Қарорга кўра, нодавлат таълим муассасалари томонидан агентларга QR-код қўйилган сертификат бериш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube