Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
253 subscribers
15.1K photos
1.15K videos
6 files
8.53K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Бу_қизиқ

Биласизми, бугунги кунда почта шохобчалари орқали ҳам бир қатор хизматлардан фойдаланиш мумкин?

Инфографика ёрдамида бу қайси хизматлар эканлиги билан танишинг!

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Янги_хизматлар

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан "2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури" тасдиқланди.
Дастурга кўра, давлат бошқаруви органлари, вазирлик ва идоралар томонидан анъанавий тарзда ёки бошқа манбалар орқали электрон кўрсатилаётган талабгорлиги юқори бўлган давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланган.
Йил давомида жами 60 та янги хизматлар ишга туширилади. Бугунги пандемия шароитида талабгир хизматларнинг онлайн шаклда, қулай тарзда тақдим этилиши аҳолига нафақат енгиллик беради, балки уларнинг идорама-идора юриб, касалликка чалиниши эҳтимолининг ҳам олдини олади.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тафсилот

Замонавий, қулай ва шинам

Мазкур бинонинг ташқи ва ички қисми бетакрор дизайни, яратилган шароитлари бу ерга келувчиларга яхши кайфият улашиш билан бир қаторда, сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради. Айниқса, шинам зал бўйлаб ўрнатилган белгилар, сизни доимо табассум билан кутиб олувчи маслаҳатчилар, она ва бола хонаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш хонаси, шинам кутубхона, кутиш жойларнинг ташкил этилгани мижозлар учун қўшимча қулайлик яратади.

👉 БАТАФСИЛ
https://telegra.ph/Zamonavij-%D2%9Bulaj-va-shinam-04-02

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг қишлоқ туманларида давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Давлат хизматлари кўрсатиш тизими сифатини ва Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) ва ташкилотларнинг 2 та бек-офиси ходимларининг салоҳиятини баҳолаш» мавзусида таҳлилий маъруза тақдимотига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlarini-korsatish-tizimi-sifati-baholandi

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Тошкент туман Давлат хизматлари марказида
ходимлар учун “Knowledge sharing”

Тошкент туман Давлат хизматлари марказида ходимларнинг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини такоммиллаштириш ва давлат хизматлари соҳасида янгиликлардан доимий равишда хабардор бўлиш мақсадида “Knowledge sharing” (билим алмашиш) семинар-тренинг ташкил қилинди.
Семинар-тренингда ходимларга Кадастр хужжатларни расмийлаштириш ва кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича малакали ходимлар томонидан маҳорат дарслари ўтилди. Ҳафтанинг жума куни ташкил этиладиган ўзаро билим алишиш сабоқлари орқали ходимларни давлат хизматлари кўрсатиш борасида билим ва кўникмаларини оширишга, бу эса ўз навбатида, фуқаро ва тадбиркорларга юқори савиядаги давлат хизматларини кўрсатиш имконини беради.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Ички ишлар соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Давлат хизматлари марказларида мавжуд инфокиосклар ёрдамида қуйидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Китобхонлик_ҳафталиги

Бугун Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган "Китобхонлик ҳафталиги" бошланади

Ҳафталик Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Республика Ёшлар ижоди саройи, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ахборот кутубхона марказларида ўтказилмоқда.
Китобхонлар байрамида фаол иштирок этинг!

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск проекта "С народом". Его герои - жители города Чирчика Ташкентской области - расскажут о своей встрече с Президентом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Табрикнома

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни муносабати билан тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этади.

Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Сиҳат-саломатлик, ўзаро ҳурмат, тотувлик, ҳамфикрлик ва фаровонлик ҳамроҳингиз бўлсин.

Ҳурмат билан, Давлат хизматлари агентлиги жамоаси

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda