Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Биласизми

Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.

➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартгача почта алоқасининг малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ўқув маркази ташкил қилинади ҳамда 2021 йил якунигача қадар 2 000 нафар, 2022 йилда барча ходимларнинг малакаси оширилилади.

📬 2021 йил 1 апрелгача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида биттадан почта алоқаси объектида мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиш учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплекслар (почтамат) жорий этиш бўйича синов/намунавий лойиҳалар амалга оширилади.

🏘 Ушбу хизмат 2021 йил якунигача яна 150 та объектда жорий этилиши белгиланган.

🔎 2021 йил 1 июлга қадар почта жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган тизим ишга туширилади.

💳 2021 йил 1 майга қадар банк пластик карталарига почта алоқаси бўлимлари орқали тўлиқ хизмат кўрсатиш (карталарни маблағ билан тўлдириш, нақд пул ечиш, жисмоний шахсларни идентификация қилиш) тизими жорий этилади.

🏦 2021 йил 1 июлга қадар почта тармоқлари орқали аутсорсинг асосида тижорат банклари номидан жисмоний шахсларга кредит бериш тўғрисида аризаларни қабул қилиш, кредитларни сўндириш бўйича тўловларни қабул қилиш, юридик шахслар кунлик савдо тушумини қабул қилиш каби банк хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилади.

🏢 2021 йил якунига қадар интернет-дўконлари товарларини сақлаш ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган 4 та логистика маркази ташкил этилади.

♻️ 2021 йил 1 апрелдан олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.

👉 https://t.iss.one/advice_uz/2076

Телеграм каналига уланиш учун 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Сўров

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда давлат хизматлари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида онлайн-сўров ўтказилмоқда.

Барча хизмат олувчиларни бефарқ бўлмай, сўровдан ўтишни ва давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

Сўровдан ўтиш: 👉 https://davxizmat.uz/uz/polls/DXMlar-faoliyatiga-baho-bering

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
🔴 #DXA_live

Айни дамда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида янги замонавий Давлат хизматлари маркази очилишининг тантанали маросими бўлиб ўтмоқда.

📱💻
Трансляцияни кузатиш

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #DXA_live

Франсуа Бежо,
Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси Ҳамкорлик бўлими раҳбари:

«Давлат хизматларини кўрсатиш тизими сифатини яхшилаш учун Европанинг энг яхши амалиётлари ва замонавий ечимларидан фойдаланилади. Жараёнларнинг рақамлаштирилиши аҳолига аксарият давлат хизматларидан масофадан туриб шахсий компьютер ёки мобил иловалар орқали фойдаланиш имкониятини беради. Европадан келган мутахассислар янги IT-дастурларини амалга оширишда, янги тартиб-таомилларни ишлаб чиқишда ва ушбу марказларда ишлайдиган ходимларни ўқитишда Давлат хизматлари агентлигини қўллаб-қувватлайдилар».

Батафсил 👈🏼📰

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #DXA_live

Матилда Димовска,
БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили:

«БМТ ТД ДХА билан биргаликда 5 йиллик стратегияни ишлаб чиқмоқда. Бу Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатишни янада ривожлантириш келажагини белгилайди. Стратегия ДХМ иш тизими қандай қўллаб-қувватланиши ҳақида босқичма-босқич кўрсатмалар беради. Хусусан, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бекор қилиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш учун идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади»

Батафсил 👈🏼📰

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Ҳамкорлик

Тўрт томонлама ўзаро ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, 2020 йилда тақдим этилган 8,2 миллион давлат хизматларининг атиги 16 фоизидан онлайн форматда фойдаланилган.

Ушбу меморандумларда ҳамкорлик доирасида 590 мингдан зиёд талаба ва 41 мингдан ортиқ профессор-педагоглар, 504 мингга яқин ўқитувчи ҳамда 439 минг мактаб битирувчиси, шунингдек мактабгача таълим соҳасининг 100 мингга яқин ходимини электрон хизматлардан фойдаланишга ўқитиш назарда тутилмоқда.

Батафсил 👈🏼📰

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Жорий йилнинг 27-28 март кунлари болаларни МТТларга электрон навбатга қўйиш тизими вақтинчалик техник профилактика ишларини олиб бориш учун тўхтатилади.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати
______________

В связи с техническими работами по улучшению системы, 27-28 марта текущего года система электронной очереди детей в ДОО, будет временно приостановлена.

Пресс-служба Министерства дошкольного образования

Каналга уланиш: https://t.iss.one/mdokanal

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Асадов Шерзод Икромович Президент администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди.

Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди:

«Кўп ўйлаб шу қарорга келдим. Бугун Шерзод Асадовни Президентнинг Матбуот котиби этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзоладим. Тилни билади, дунёни кўрган. У ҳам катта кураш майдонига кираяпти. Шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиман, Шерзод Асадов давлат сиёсатининг ёритилишига масъул бўлади.

Барча идоралар, ҳокимликлар матбуот котиблари фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Аввалги давр билан солиштириш керак, ҳозирги адолатли сиёсатни халққа етказиш керак», — деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/aoka_uz

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Фирмаларга давлат тилида ном бериш учун махсус автоматлаштирилган захира тизими ташкил этилади

Ҳозирги кунда Республика миқёсида “GROUP” (таржимаси – гуруҳ) сўзи иштирок этган 8 553 та, “GRAND” (таржимаси – юқори) сўзи иштирок этган 3 766 та, “GOLDEN” (таржимаси – олтин) сўзи иштирок этган 1 997 та, “CITY” (таржимаси – шаҳар) сўзи иштирок этган 1 696 та маҳаллий корхоналар фаолият юритиб келмоқда.

Батафсил 👈🏼📰

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴#Live

Айни дамда АОКАда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони моҳиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда.

📱💻Трансляцияни кузатиш

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#муҳим_хабар

Никоҳланувчи шахслар учун муҳим янгилик

Эндиликда ФҲДЁ мудиралари келин куёвдан никоҳни қайд этишда никоҳда туриш ёки турмаслик ҳақидаги маълумотномани талаб қилмайдилар.
Мазкур ҳужжатларни ФҲДЁ бўлими маъсуллари "Электрон ҳукумат" платформаси орқали олишади. Бу аҳоли учун яна бир қулайлик.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Прописка тўғрисидаги Фармон имзоланди, нималар ўзгаради?

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda