Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Янги бинода илк никоҳ қайд этилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида замонавий ва миллий меъморий ечимга эга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими (ФҲДЁ)нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

“Бахт уйи”нинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат сифатини жаҳон андозалари даражасига кўтаришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Икки қаватли мазкур иншоот барча зарур моддий-техник воситалар ва керакли жиҳозлар билан таъминланган.

💍 Янги бинода биринчи бўлиб Сардорбек Матқосимов ва Ўғилой Зиёвуддиноваларнинг никоҳлари қайд этилди. Янги оила қурган икки ёш “Бахт уйи”дан бахтиёр чиқиб кетишди.

👉 https://telegra.ph/YAngi-binoda-ilk-nikoҳ-қajd-ehtildi-08-28
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Мактабларда ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Сўровларда ота-оналарнинг 76 фоизи мактаб таълимини анъанавий, 24 фоизи эса масофавий шаклда давом эттиришни маъқул кўргани таъкидланди. Шу боис таълим жараёнини бир вақтнинг…
Янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади

Йиғилишда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, мактабларда ҳаракатлар схемасини ишлаб чиқиб, тажрибадан ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

📺 Видеодарсларни
сифатли тайёрлаш, бу жараёнга давлат ва нодавлат телеканалларини фаол жалб этиш, 3 та телеканалда доимий эфирга узатиб бориш зарурлиги қайд этилди.

🌐 Ўқувчилар учун интернетдан фойдаланишда имтиёзли “Мактаб” тариф режаси жорий этилиши айтилди.

☑️ Таълим муассасаларидаги тозалик ва озодаликни сақлаш, синфхоналар ва атрофни дезинфекция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

👉 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/7961

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Хизматлар

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномаларини олиш тартибидаги ўзгаришлардан хабардормисиз?

https://www.youtube.com/watch?v=0fHNHKqioFw&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/SrPB8D5m/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистон аҳолисига мурожаати эълон қилинди.

Мурожаатда пандемия шароитида Мустақиллик байрамини нишонлаш масаласига аниқлик киритилган.

Хусусан,

"Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келдик", дейилади мурожаатда.

Мурожаат билан қуйидаги ҳаволада таншишингиз мумкин:

https://teletype.in/@huquqiy_axborot/opFXwSase
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда.
Биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
- Бу йўл ҳамма нарсани тезлаштиради. Ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев в сопровождении представителей государственных и общественных организаций, ветеранов труда знакомится с созидательной работой в городе Ташкенте.
Первым пунктом назначения стала Юнусабадская линия метрополитена. Глава государства проехал поездом от станции "Бодомзор" до новой станции "Туркистон", где осмотрел проделанную работу.
- Эта линия придаст скорость всему. И передвижению, и экономике, и жизни, - заявил Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yunusobod #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter