Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
999 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uz: 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ бугун COVID- 19 билан курашда биродар ўзбек халқини қўллаб- қувватлаш учун Ўзбекистонга йўл олди.

~~~~~~~

Ru: Группа китайских консультантов и медицинских экспертов в составе 15 человек сегодня отправилась в Узбекистан для поддержки братсткого узбекского народа в борьбе с COVID-19

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Баёнот

⚡️Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш 1 сентябргача узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ карантин эълон қилинганидан сўнг фуқароларда электр таъминоти, газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш жараёни қандай ташкил этилади деган саволлар туғила бошлади.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш ва аҳолига енгиллик яратиш учун Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси навбатдаги баёни қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, ушбу даврда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва коммунал ташкилотларнинг ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш — долзарб масалалардандир.

Шу боис, Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ, электр энергияси, ичимлик ва иссиқ сувдан бўлган қарздорликлар учун судга бериш ва таъминот тармоқларидан узиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу синовли кунларда ҳам Давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Бироқ, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатдаги масала бўлганлиги боис, Марказларда фақатгина электрон рақамли имзо бериш хизмати кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали, шунингдек, Марказлар ходимлари томонидан электрон хизматларни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

Ушбу мавзуга оид қўшимча маълумотни вақолатли органларнинг расмий манбаларидан олишингиз мумкин:

Ўзбекистон миллий метрология институти

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

“Ҳудудий электр тармоқлари” АО

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ЯНА СТИКЕРЛАР ҲАҚИДА...

Қўшма қарорда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон баёни билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини амалиётда қўллаш билан боғлиқ турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмаслиги алоҳида кўрсатиб ўтилди:

👉 давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари (1-банд);

👉 хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг хизмат автотранспорт воситалари (2-банд);

👉йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (шу жумладан, шахсий давлат рақамли автотранспорт воситалари) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати кўрсатиш мақсадида (4-банд) ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) талаб қилинмайди.

Шунингдек, қўшма қарорда Давлат солиқ қўмитасига озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар, шунингдек, биринчи навбатдаги зарур маҳсулотлар етказиб бериш хизмати кўрсатишда нархларнинг асоссиз равишда кўтарилишининг олдини олиш чораларини кўриш топширилди.

Қўшма қарорга мувофиқ, карантин даврида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларни қайта кўрикдан ўтказмасдан, ногиронлик муддатлари автоматик тарзда узайтирилган ҳолда пенсия (нафақа) тўловлари давом эттирилади.

Шунингдек, карантин даврида пенсия ва нафақа (жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа)ларга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи тақдим этилади, бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

💳 Банк пластик карталари ва ишончнома орқали пенсия (нафақа) олаётган ҳамда тайинланган пенсия (нафақа)га бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш муддати келган, шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт) муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этмасдан, тўлов муддатлари 4 ой муддатга узайтирилади.

❗️Иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га Республика махсус комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарларининг қарорига (йиғилиш баёни) мувофиқ рухсат берилиши белгиланди. Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

👉 https://t.iss.one/koronavirusinfouz/2530

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Movluda Asqarxo‘jayeva
Ота-оналар диққатига!

Ҳурматли ота-оналар!

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сизларга шуни маълум қиладики, 2020 йил 16 мартдан эътиборан ва профилактика тадбирлари давомида болаларни МТТга қабул қилиш учун навбатга қўйиш амалга оширилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда UZINFOCOM ташкилотига 2020 йил 16 март куни 2020 йил 16 мартдан республикадаги профилактика тадбирлари тугагунга қадар болаларни МТТга қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантирмаслик ва қабул қилишни тўхтатиш юзасидан хат жўнатилган эди.

Мазкур қарор коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда амалда бўлган профилактика чоралари давомида тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди. Шунингдек, барча МТТлар ва “Ягона дарча” Давлат хизматлари марказлари фаолияти тўхтатилди. Шу боис, фуқаролар юқоридаги чоралар амал қилиши тўхтагунча МТТга йўлланма ололмайди ёки улардан фойдалана олмайди.

МТТлар фаолияти ва болаларни МТТларга қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш хизмати қайта бошланишининг санаси ҳақида кейинроқ хабар қилинади.
#Қулайлик

Электрон рақамли имзонинг муддати тугаган калити энди онлайн равишда янгиланиши мумкин.

Бунинг учун, ЭРИ калитлари эгалари e-imzo.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетга кириш ва менюдан “ЭРИ калитини яратиш”ни танлаш керак.

Операцияни тасдиқлаш учун телефон рақамини киритиш лозим.

Анкета маълумотлари текширилганидан сўнг, мобил телефонингизга смс орқали юборилган тасдиқлаш кодини киритиш керак.

Бу билан фойдаланувчи хизматларни тақдим этиш, ЭРИ калитларини яратиш ва бериш бўйича оммавий оферта шартларига рози бўлади.

Кейин янги ЭРИ калити учун парол киритилади. Пароль эслаб қолиниши ёки сақланиши керак, чунки у йўқолганда пароль ва рақамли имзо калитини қайта тиклаш имкони бўлмайди.

Жараён сўнгида тизим электрон рақамли имзонинг сертификатини чоп этиш учун юклаб олишни таклиф этади ва ЭРИ калитининг * .pfx форматидаги файлни яратади.

Электрон рақамли имзо калитини онлайн шаклда олиш имкониятини яратиш устида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

👉 Манба

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:

2020 йил 10 майга қадар

⚡️ Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар чоралари узайтирилади.
⚡️ Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш вахтинча тўхтатилади.

2020 йил 1 июнга қадар

⚡️ Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари автоматик тарзда узайтирилади.
⚡️ Визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берилади. Уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

⚡️ Муддати тугайдиган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилган деб ҳисобланади:

— барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган лицензия ва рухсатномалар;
— шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар;
— автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар.

© @uzbyuksalish

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Муддати ўтган ҳужжатлар 1 июлга қадар амал қилади

Республика махсус комиссияси қарори билан автотранспорт воситалари эгаларига қулайлик яратиш ҳамда муддати тугаган ҳужжатлар учун енгиллик бериш мақсадида:

👉 барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);

👉 шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашига рухсатнома);

👉 автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, ишончнома, техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар)нинг

‼️ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 2020 ЙИЛ 1 ИЮЛГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛАДИ.

✔️ Бунда, уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга жавобгарлик ва бошқа таъсир чоралари қўлланилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда бугун АОКА штабида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг

5-Савол. Тошкентдаги барча тадбиркорларга 20 апрелдан кейин стикерсиз автомобил бошқаришга рухсат беришлари мумкин деган гаплар юрипти. Бу қанчалик рост (рус тилида)?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ Республика махсус комиссиясининг қарори: карантин муддати узайтирилди ва янги тартиблар киритилди

Хусусан:
💳 Карантин даврида фақатгина банк пластик карталарига ўтказиш тартиби белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўловларни ундирмаслик тартиби жорий этилади.

🗝 Электрон рақамли имзо калитини масофадан туриб олиш механизми жорий этилади.

🚕 Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи лицензиясига эга бўлган, йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон” (шахсий химоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим.

🚫 Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ва бериш 2020 йил 10 майгача қадар вақтинча тўхтатилади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча талабларига риоя қилган ҳолда ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома асосида 2020 йил 1 сентябрга қадар короновирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.

Батафсил - https://bit.ly/3bll0ed

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
⚡️Муддати ўтган ҳужжатлар 1 июлга қадар амал қилади Республика махсус комиссияси қарори билан автотранспорт воситалари эгаларига қулайлик яратиш ҳамда муддати тугаган ҳужжатлар учун енгиллик бериш мақсадида: 👉 барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар…
#Савол_жавоб

Автотранспортда ҳаракатланиш учун махсус стикерим бор, бироқ машинамни суғурта полиси муддати тугади. Менга қандай жавобгарлик чораси қўлланиши мумкин?

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг (фуқаролик паспорти, Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси), автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.

Телеграм каналига уланиш учун:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
КОРОНАВИРУС КАРАНТИНИ - ИНСОНИЯТНИ БОШҚАРИШ ЎЙИНИ ЭМАС!

👉https://insonhuquqlari.uz/uz/news/koronavirus-karantini-insoniyatni-boshqarish-oyini-emas

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Оила аъзоларингиздан кимдир хавф гуруҳида бўлса, ушбу қоидаларга амал қилинг
____________________________

RU: Следуйте следующим правилам, если кто-то из вашей семьи входит в группу риска

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/2Kl49fK
👉https://t.iss.one/huquqiyaxborot/6989

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир

Шавкат Мирзиёев: Общенародное движение “Доброта и поддержка” – яркое проявление мощи нашего государства и народа

#Mirziyoyev #videoselektor #qurilish #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бу кунлар ҳам ўтиб кетар...

ёхуд карантин тугаганидан сўнг уйланмоқчи бўлганлар диққатига!

Сўнгги пайтларда карантин даврида никоҳни қандай қилиб қайд этиш мумкин, деган саволлар қайта алоқа саҳифаларимизда кўпайиб кетди .

Биз бир ўқ билан а-анчагина қуённи уришга қарор қилдик.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/bu-kunlar-ham-otib-ketar-yoxud-karantin-tugaganidan-song-uylanmoqchi-bolganlar-diqqatiga

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
⚡️Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар regulation.gov.uz порталига ўтказилмайди

Адлия вазирлиги: regulation.gov.uz порталига давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилади

Давлат органлари лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) мустақил равишда ўзлари жойлаштиришади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.

Шунга асосан, давлат тилида матни бўлмаган бошқа тилда киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz портал маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилган. Ушбу огоҳлантириш жорий йилнинг 20 апрелдан жойлаштирилди.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги экспертиза якунлари бўйича хулосада лойиҳа ўзбек тилида тақдим этилсин деб ёзади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентининг 49-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари Администрацияга давлат тилида, зарурат бўлганда – бошқа тиллардаги таржимаси билан бирга киритилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ҳукуматнинг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 40-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга давлат тилида, зарурат бўлганда – рус тили ва бошқа тилларга таржима қилиниб киритилиши лозим.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🏡Пенсияга чиқишда кўп сонли ишга оид маълумотномаларни йиғиш каби меҳнат фаолиятига доир бўлган бир қатор муаммоларни унутиш учун, фуқаролар ўз-ўзини изоляция қилиш режими даврида вақтларидан унумли фойдаланган ҳолда "Ягона миллий меҳнат тизимида" рўйхатдан ўтиш учун ажойиб имкониятга эга бўлдилар.

🌐«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси - ахборот ресурслари, технологиялар ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи бўлиб, у орқали рўйхатга олинган меҳнат шартномалари ва ходимларнинг меҳнат стажига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш амалга оширилади.

📽Тизим билан қуйидаги видеолавҳа орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин: https://mover.uz/watch/kzZz2qcm/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзбекистон 24” телеканали . ҳамкорлигида коронавирус инфекцияси, унинг хавфи, тарқалиш тезлиги ва фожеавий оқибатлари ҳақида дастлабки фильм яратилди.

Ушбу фильмда бепарволик ва ушбу касаллик хавфини ҳис қилмаслик қандай кечириб бўлмас мудҳиш хатоликларга олиб келиши бир инсон тақдирида тасвирланади.

@ssvuz
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
#Covid19

⚡️ДСҚ йирик солиқ тўловчиларга стикер беради

Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида корхоналар ишини енгиллаштириш ва узлуксиз фаолият юритиши учун мақбул шароитлар яратиш мақсадида йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат берувчи стикерлар беришни бошлайди.


БАТАФСИЛ: 👉https://soliq.uz/press-services/news/show/dsq-yirik-soliq-tolovchilarga-stiker-beradi-

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Тошкентдан уй олиш осонлашди. Бу ҳақда Президент фармони имзоланди

👉https://xabar.uz/scm1
Кун.уз https://kun.uz/996995592
Батафсил - https://kun.uz/07337810

Каналга уланиш учун: ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA