#Mуносабат
🌐 Давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг
“Янгийўлликлар” телеграм каналида марказимиз ҳақида ўз фикрини билдирган юртдошимизнинг эътирози ва таклифларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз.
Айни кунда марказимизда 7 нафар ходим аҳолига давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда. Ўша, сиз марказга ташриф буюрган кунда 2 нафар ходим ўзининг қонуний меҳнат таътилида, бир нафар ходим малака ошириш курсида бўлган. 9.45 да ишга келган ходим эса, марказга ташриф буюрувчиларнинг кўпайганлиги сабабли, шу куни меҳнат таътилидан чақириб олинди. Биз доимо аҳолига қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш тарафдоримиз.
28 та хизмат кўрсатиш учун жой ажратилишига сабаб, келажакни ўйлаб қилинган. Йил сайин давлат хизматлари сони кўпайиб бормоқда. Албатта, бунинг учун келгусида қўшимча штатлар ажратилади. Қолаверса, марказимизда ўз-ўзига хизмат олиш учун компьютер жихозлари қўйилган. Сиз навбат кутмасдан, керакли давлат хизматларидан ўзингиз фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун ходимларимиз сизга ҳуқуқий маслаҳатларни беради.
210 минг аҳоли истиқомат қиладиган туманда эрталабда Сиз каби давлат хизматларидан фойдаланишга келганлар сони табиийки кўп бўлади. Бунинг учун электрон навбат олиш қурилмаси ўрнатилиб, ҳар ким ўз навбатида давлат хизматларидан фойдаланиши жорий этилган.
Яна бир гап. Сиз бугун Давлат хизматларидан фойдаланиш учун марказга келишингиз шарт эмас. Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz — орқали давлат хизматларини масофадан туриб олишингиз мумкин. Бунда марказга бориб тўланадиган тўловларги нисбатан 10 фоизлик имтиёзлар ҳам жорий этилган.
Шунинг учун яртилган бундай қулайлик ва берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш лозим. Зеро “Вақтинг кетди, нақдинг кетди” деган халқимиз нақли билан бирга пандемия шароитида соғлиғингиз ва ҳаётингизни сақлаш биринчи навбатда шахсан ўзингизнинг қўлингизда эканлигини унутмасликни тавсия қиламиз.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

ЯНГЛИШ СМС-ХАБАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИНМИ?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган икки фуқаронинг фарзандли бўлгани ҳақида янглиш смс-хабар олганлиги билан боғлиқ ҳолат Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади.
Хабар бериб келаётганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ФҲДЁ соҳасидаги давлат хизматларини такомиллаштириш, ортиқча бюрократия ва қоғозбозликни олдини олиш ҳамда фуқароларнинг хабардорлигини ошириш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, туғилганликни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишда ҳам ота-оналардан ортиқча маълумотномалар талаб қилиш бекор қилиниб, тиббиёт муассасаси томонидан туғилган бола ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритилганда дарҳол ота-онага смс-хабарнома юборилиши жорий қилинди.
Айрим ҳолатларда муассасалар масъуллари томонидан фуқарога тегишли телефон рақами хато киритилиши (техник хато ёки фуқароларнинг ўзлари томонидан нотўғи рақамлар берилиши) натижасида смс-хабар бошқа шахсга юборилиши мумкин.
Бироқ, ўрганиш давомида ижтимоий тармоқда тарқалган смс-хабар Давлат хизматлари агентлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизимлари орқали юборилмаганлиги аниқланди.
❗️Давлат хизматлари агентлиги томонидан “боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тайёр бўлганлиги” мазмунидаги смс-хабар юборилмайди.
(Маълумот учун: туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома фуқаронинг ФҲДЁ бўлимларига қилган мурожаатига асосан расмийлаштирилади ва ўша вақтнинг ўзида чоп қилиб берилади)
⚡️Шунингдек, ФҲДЁ соҳасига оид смс-хабарлар “FHDYO” ёки “SMSINFO” алфа номларидан юборилиши маълум қилинади.
Ижтимоий тармоқларда қайд этилган ҳолатда эса, смс-хабар “FHDYo” алфа номидан юборилган.❗️ Яъни қайд этилган смс-хабар Давлат хизматлари агентлиги ахборот тизими орқали юборилмаган. Мазкур ҳолатда, смс-хабар бошқа шахслар томонидан (эҳтимол, шахснинг танишлари томонидан ҳазил тариқасида) юборилган бўлиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар Сизга, юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·