Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
286 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ТАБРИКНОМА
#Мустақиллик_30_йиллиги

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни ҳамда азиз меҳмонларимизни мамлакатимизнинг энг улуғ байрами — Мустақиллик куни билан самимий қутлайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Филиалларимиз

Маданиятда ДХМ филиали давлат хизматлари кўрсатиб келмоқда.

Андижон вилояти Пахтаобод туманининг учдан икки қисми қўшни Қирғизистон билан чегарадош. Қирғиз, тожик, ўзбек миллати вакиллари узоқ йиллардан буён қуда-анда ришталари билан боғланиб, тинч ва тотув истиқомат қилиб келмоқда.

Пахтаобод тумани Давлат хизматлари марказининг "Маданият" филиали томонидан қишлоқдаги 18 та МФЙларда яшовчи 50 минг нафардан ортиқ фуқароларга хизмат кўрсатади. ДХМ филиали маданиятликлар билан биргаликда қўшни ҳудудлардаги – "Бустонобод", "Навбаҳор", "Хаётбахш", "Дурдиёр" каби МФЙ ларнинг 10 мингдан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатади.

Марказ томонидан 2020 йилда 3 229 нафар фуқарога хизмат кўрсатилган бўлса, 2021 йилнинг ўтган даврида 4 916 нафар фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилган.

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Олтинкўл тумани Давлат хизматлари маркази ҳамда ФҲДЁ бўлими фаолияти, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Хизмат сафари давомида У.Муҳаммадиев ДХМ-Маҳалла-Фуқаро тамойили асосида давлат хизматларининг ҳар бир хонадонга кириб бориши, масофадан туриб электрон хизматлардан фойдаланишни кенгроқ тарғиб қилиш ҳаётий зарурат эканлигини таъкидлаб, талаб ва эҳтиёжга кўра олис ҳудудлардаги филиаллар сонини ошириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан масъулларга кўрсатма берди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги

Мустақил Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

Куни кеча пойтахтимиздаги “Тошкент International” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор натижаларга эришган соҳа мутахассислари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Мустақил Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТнинг Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Маълумки, “Ўзбекистонда қишлоқларда давлат хизматларини кўрсатиш ва бошқарувни яхшилаш” қўшма лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш йўналишида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриен, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска хонимлар сўзга чиқиб, Ўзбекистонда сўнгги йилларда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Хусусан, улар мамлакатимиз фуқаролари учун давлат хизматларини кўрсатиш борасида ижобий ишлар амалга оширилганини алоҳида эътироф этишди.

Матильда Димовска мазкур соҳани ривожлантириш жамиятда очиқликни таъминлаш ҳамда коррупцияни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Ватанимиз мустақиллигига 30 йил тўлиши муносабати билан тадбир иштирокчиларини қутлади.

– Халқимизга янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган эди. Айни пайтда мамлакатимизда 200 дан зиёд давлат хизматлари кўрсатиш марказлари фуқароларга хизмат кўрсатиб келмоқда, – деди У.Муҳаммадиев.

– Давлат хизматлари турлари аввал 37 та бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 157 тага етказилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида давлат хизматларидан фойдаланган фуқаролар сони 30 миллиондан ошди.

Тадбирда илғор натижаларга эришган соҳа мутахассислари ҳамда давлат хизматларидан фойдаланган "30 миллионинчи мижоз", ҳамкор ташкилотлар тантанали равишда тақдирланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги

30 миллионинчи мижоз” Тошкент вилоятидан

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида давлат хизматларидан фойдаланган фуқаролар сони 30 миллиондан ошди. Бекобод шаҳар “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Равиль Тинчурин давлат хизматларини олишди 30 миллионинчи мижоз бўлди. Равиль акага Бекобод шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан иш ҳақи миқдори ва иш стажини ҳисоблаш тўғрисидаги архив маълумотини олиш бўйича давлат хизмати кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, БМТнинг Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг
30 йиллиги муносабати билан “Мустақил Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган уч авлод учрашувида Равил Тинчурин “30 миллионинчи мижоз” сифатида тантанали равишда тақдирланди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Сарҳисоб

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор натижаларга эришган тизим ходимлари тақдирланди.

ДХА тизимида фаолият юритиб келаётган "Истиқлол тенгдоши" - Валиев Озодбек Ғофуржон ўғли;

"Ҳозиру нозир марказ" (энг кўп сайёр хизмат кўрсатган марказ) - Андижон тумани Давлат хизматлари маркази;

"Энг фаол маънавият тарғиботчиси" - Самандарова Нодира Нуриллаевна;

"Энг фаол РR мутахассиси"- Дорипов Эркин Юлдашалиевич;

"Ойнинг новатор меҳнат жамоаси" - Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси;

"Йилнинг инновацион ходими" - Азимов Бахром Бахтиярович;

"Давлат хизматлари марказининг энг самарадор ходими" - Эргашев Азизжон Набиевич;

"ФҲДЁнинг энг намунали ходими" - Қулматова Ҳанифа Шерматовна;

"Энг намунали Давлат хизматлари маркази директори"- Каримов Одилжон Алимджонович;

"ФҲДЁ фидойиси" - Раджабова Гулшан Ҳамраевна;

"Жонкуяр ходим" - Залогина Татяна Валентиновна

"Ёшлар мураббийси" - Хайриддин Сирожиддинович Файзиев;

"Меҳнат фахрийси" - Махматқулов Баходир Шарипович;

"Меҳнат фахрийси" - Абдурасулова Зулфия Ҳаитбаевна Давлат хизматлари агентлигининг дипломи, статуэткаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Сарҳисоб

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор натижаларга эришган ташкилотлар тақдирланди.

Маълумки, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Давлат хизматлари агентлигининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан “Тошкент International” меҳмонхонасида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтказилган тадбирда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор натижаларга эришган ташкилотлар тақдирланди ва миннатдорчилик билдирилди.

Жумладан,

"Электрон давлат хизматларини ривожлантиришда фидойи ташкилот" - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;

"Масофавий хизматларни оммалаштиришдаги фаоллиги учун" - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

"Электрон давлат хизматлари мураббийси"- Халқ таълими вазирлиги;

"Электрон давлат хизматлари тарғиботи учун" -Мактабгача таълим вазирлиги;

"Соҳанинг жойлардаги тарғиби учун"- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги;

"Энг фаол тарғиботчи"- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси;

"Энг илғор тарғиботчи"- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги;

"Энг кўп давлат хизматлари кўрсатган ваколатли идора"-Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

"Энг намунали хизмат кўрсатувчи идора"- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;

"Давлат хизматларини тарғиб қилувчи энг фаол оммавий ахборот воситаси" - «Янги Ўзбекистон» газетаси.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda