#Хизматлар
Турар жой майдони бўйича маълумот олиш хизматидан фойдаланиш тартиби
Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тренингни учинчи куни.
#Сўраган_эдингиз
Тезлаштирилган хизматлар нима?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Европа Иттифоқи, БМТТД қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилган тренингларда халқаро эксперт Нино Чичуа берган маълумотига кўра, Грузияда Давлат хизматлари марказлари (Дом юстиции деб номланади уларда) ташкил этилишидан аввал, у ёки бу турдаги хизматлардан фойдаланишда, масалан паспорт олишда 100-300$ миқдорида коррупция ҳолатларига йўл қўйилган. Бу эса, одамларни норозилигини келтириб чиқарган эди.
2003 йили янги турдаги давлат хизматлари кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилиши кўп турдаги бюрократик ва коррупцион ҳолатлар барҳам топди.
Муҳими, хизматлардан фойдаланишда одатдаги, қўшимча тўлов учун тезлаштирилган ҳамда етказиб бериш каби турлардаги хизмат турлари таклиф этила бошланди.
Тезкор хизмат кўрсатиш учун алоҳида тарифлар нимага керак?
Давлат хизматлари марказида навбат кутувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, янги қурилган марказларда кенг, қулай, кондиционерли заллар, юмшоқ ҳудудлар, болалар майдончаси, кутубхона ва кафетерийлар мавжуд. Барча марказларни босқичма-босқич шундай реконструкция қилиш режалаштирилган ва амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, айрим фуқароларга хизматларни алоҳида тарифлар орқали тезкор кўрсатиш ҳам таклиф этилади. Бунинг бир қанча сабаблари бор.
Биринчи, навбатларни тезлаштириш ёки айланиб ўтиш учун турли коррупцион туйнуклар қидиришга барҳам беради. Чунки иши тез битиши керак бўлган одам навбатга турмаслик, белгиланган муддатгача кутмаслик учун турли айланма йўлларни қидиради, шунда коррупция ва қонунбузарликлар риски ортади.
Иккинчи, тезкор хизмат кўрсатувчи ходим, унинг иш жиҳозлари ва фаолияти учун зарур бошқа воситалар ДХМлар бюджетига қўшимча юк бўлиб тушади ва улар қайсидир маблағлар ҳисобига молиялаштирилиши керак.
Учинчи, ушбу хизматлар умумий хизмат кўрсатиш жараёнига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, яъни умумий навбатда турган мижозларнинг навбат тартиби бу билан ўзгармайди.
Тўртинчи, алоҳида тариф асосида тезкор хизмат кўрсатувчи ходим бўш қолса, умумий тартибда навбатда турган мижозларга ҳам хизмат кўрсатиши мумкин, бу эса навбатларнинг камайишига олиб келади.
Бешинчи, бу тизим жаҳонда кенг қўлланилади ва ўз самарадорлигини исботлаган. Масалан, Нидерландияда йўқолган паспортни одатдаги тартибда тиклаш 74 евро, тезкор тартибда тиклаш эса 124 еврога тушади.
Олтинчи, ушбу турдаги хизматдан келиб тушган маблағ ДХМлар фаолиятини ривожлантиришга сарфланади. Чунки мазкур тизим ахборот технологиялари ва замонавий техника янгиликларини мунтазам ва жадал равишда жорий этиш ҳамда кадрлар малакасини доимий равишда ошириб боришни тақозо қилади, бу эса катта маблағни талаб этади.
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш қарийб 30 йиллик тарихга эга. Нидерландияда 1994, Австралияда 1997, Канадада 2005 йилларда жорий этилган ушбу тизим Ўзбекистонда эндигина уч ёшни қаршилади. Тизим бугунги кунда шаклланиш ва ривожланиш жараёнини бошидан кечирмоқда. Шунга қарамай, у замон шиддатига ҳамоҳанг тарзда тезкор ривожланяпти. Бу жараёнга Давлат хизматлари агентлиги ва бутун тизим ходимлари жиддий сафарбар этилган. Агар 2019 йил давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш улуши 5%га тўғри келган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 16%дан ошди.
🔗Алоқада қолинг:

#Тренинг
PR МУТАХАСИССЛАРИ СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛДИ.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ДХА ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар учун тренинглар ташкил этилди.
Уч кун давом этган тренингларнинг муваффақиятли иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

#ДXA #Табрикнома
Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларига табрикнома
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси 26 сентябрь — Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этади.
Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматингизда муваффақиятлар тилаймиз.
Сиҳат-саломатлик, ўзаро ҳурмат, тотувлик, ҳамфикрлик ва фаровонлик ҳамроҳингиз бўлсин.
Ҳурмат билан, Давлат хизматлари агентлиги жамоаси.

#Кун_ҳикмати
Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидур,
Ҳар кимки жафо қилса жафо топгусидур,
Яҳши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз,
Ҳа кимки ёмон бўлса жазо топгусидур!
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

#Марказларимизда
Хорижий корхона яна биттага кўпайди
Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида Хитой халқ республикаси ва Афғонистондан келган инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда юртимизда маҳаллий тадбиркорларни ва хорижий инвесторларни нафақат ҳуқуқий, иқтисодий, балки маънавий ва руҳий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам барча шароитлар яратилганлиги таъкидланди. Шунингдек, хорижлик ҳамкорларимизнинг юртимизда яратилтган тадбиркорлик муҳитига ишончлари юқори эканлиги, инвесторларга берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, шаффоф хизматлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Учрашув якунида тиббий ниқоб ва тиббий ҳимоя кийимлари ва материалини ишлаб чиқаришга ихтисослашган "AMIRI SPUNBOND" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

#ОАВ_биз_ҳақимизда
Бекобод шаҳар ва Бекобод туман Давлат хизматлари маркази фаолияти ҳақида тайёрланган кўрсатув "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Махсус репортаж" дастурида.

Сайёр хизмат
Бекобод шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари "Бобур" ва "Ширин" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқий тарғибот ҳамда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тадбир олиб борди. "Бобур" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларга Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти, хизматлардан онлайн фойдаланишнинг афзалликлари каби мавзуларда атрофлича тушунчалар берилди. Шунингдек, "Ширин" МФЙ 13-даҳа, 28-уйда яшовчи Сурайё Жуманазарованинг хонадонига бориб ундан ногиронлик нафақаси бўйича ариза қабул қилинди.

Ичимлик сувига уланиш бўйича хизматлар кўрсатилди
"Навобод" маҳалла фуқаролар йиғинида 3 мингга яқин аҳоли 511 хонадонда истиқомат қилади. Яқинда мазкур маҳалланинг иккита кўчасига тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Шу муносабат билан Бўка туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан маҳалла аҳолиси учун Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилди.