Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
🔴 #Live
#Малака_ошириш

Навбатдаги вебинар

Давлат хизматлари агентлигида тизим ходимлари учун ISO 9001:2015 халқаро стандарти асосида сифат менежменти тизимини яратиш ва ички аудит масаласида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган вебинар бўлиб ўтмоқда.

Унда интеграциялашган менежмент тизимини жорий қилишда тасдиқланган зарур ҳужжатлар, мақсадлар моҳияти ходимларга таништирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ДХАда самарали иш фаолиятни таъминлаш мақсадида ISO 9001:2015 ва ISO 27001:2013 халқаро стандартлар талабларига мувофиқ интеграциялашган менежменти тизими жорий қилинмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Малака_ошириш

Навбатдаги тренинг Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ва Давлат хизматлари марказлари директорлари учун бўлиб ўтмоқда.

Тренингдан кўзланган асосий мақсад - ҳудудий бошқармалар ходимлари ўртасида тармоқли мулоқотни кучайтириш, тажриба алмашиш, давлат хизматларини жорий қилиш жараёнларида чет эл тажрибасида қўлланилаёган замонавий услуб ва усулларни ўргатиш, аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини аниқлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим омилларни аниқлаш, таснифлаш ва ўрганиш.

Тренингнинг илк машғулотларини Марат Рахимов муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш сессияси билан бошлаб берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda