Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Тошкент вилояти Чиноз тумани «Эшонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган Давлат хизматлари маркази филиалида 265 та давлат хизмати кўрсатилди.

Хусусан, болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш, СТИР олиш, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари кўрсатилган.

Бугун «Эшонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Маҳалла аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда тезкор, шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида «Эшонобод» МФЙ биносида Давлат хизматлари маркази шаҳобчаси фаолиятини бошлаган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Чиноз туманида сайёр қабул ўтказилди

Мақсад - фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.

Чиноз тумани “Эшонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Давлат хизматлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, масъул ходимлари, Чиноз туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этди.

Унда Чиноз туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқароларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш билан боғлиқ бўлган сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

“Шампан” очилди

Туман марказидан 20-30 чақирим олисда жойлашган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Шампан” маҳалла фуқаролар йиғинида Паркент туман Давлат хизматлари маркази филиалининг очилиши ҳудуд аҳолисини жуда хурсанд қилди. Сабаби, бугун халқнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш, олис қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш долзарб вазифага айланиб бормоқда.
“Шампан”, “Невич”, “Новданак”, “Янги Санганак”, “Қизилсой”, “Обод”, “Чинорли”, “Бозорбоши” каби
маҳалла фуқаролар йиғинларида 20 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда яшовчи аҳоли ўзининг юмушлари билан ёки Давлат хизматларидан фойдаланиш учун марказга бориб келишига мажбур бўларди. Бу эса фуқароларнинг ҳам вақтига, ҳам нақдига жиддий таъсир қиларди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

«Шампань» маҳалласида филиал иш бошлади

Тошкент вилояти Паркент тумани марказидан 20-30 чақирим олисда жойлашган аҳолининг узоғини яқин қилиш мақсадида «Шампань» маҳалла фуқаролар йиғинида Паркент туман Давлат хизматлари маркази филиали иш бошлади.

Батафсил👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/shampan-mahallasida-ham-filial-ish-boshladi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Бекобод шаҳар “Сайҳун” маҳалласида Бекобод шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари ва Халқ Депутатлари Бекобод шаҳар кенгаши депутатлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда
маҳалла фаоллари, нуронийлар иштироқ этиб, маҳалладаги муаммолар, электр энегрияси, ичимлик суви, йўл бўйича ўзларини қийнаётган масалаларни баён этди. Билдирилган мурожаатларнинг айримларига хуқуқий тушунтиришлар берган бўлсалар, баъзиларига депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди. Шунингдек, аҳоли томонида маҳалладаги экологик муаммо шаҳар Экология ва атроф муҳитни химоя қилиш бўлими бошлиғини жалб қилган ҳолда ўрганилди.
Юзма-юз мулоқотлар давомида ҳудудларда маҳаллабай ишлаш тизимининг самарали йўлга қўйилиши ҳудудлардаги муаммо ва камчиликларни ўз вақтида ечиш имконини бермоқда.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_маҳалла_фуқаро

Янги боғчаларга илк тарбияланувчилар қабул қилинди

Ўрта Чирчиқ туманида 2 та янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. “Ким Пен Хва” номли маҳалла фуқаролар йиғинидаги 19-сонли мактабгача таълим муассасаси 350 ўринли бўлиб, бу ерда 320 нафар болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилди.
Шунингдек, “Обод”
маҳалла фуқаролар йиғинидаги 180 ўринли 7-сонли давлат мактабгача таълим маскани ҳам шу куни иш бошлади.
Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ҳар иккала мактабгача таълим масканида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Сайёр хизмат кўрсатиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А. Шин томонидан янги очилган мактабгача таълим масакнининг илк тарбияланувчиларига йўлланмалар топширилди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХМ_маҳалла_фуқаро

"Севимли" телеканалининг "Замон" ахборот дастурида Паркент туман Давлат хизматлари марказининг "Шампан" филиали ҳақида лавҳа берилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХМ_маҳалла_фуқаро

Янги боғчаларга илк тарбияланувчилар қабул қилинди

Ўрта Чирчиқ туманида 2 та янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан мазкур боғчаларда ота-оналарга сайёр хизматлар кўрсатилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастурида ёритилди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_маҳалла_фуқаро

Кумушконда сайёр хизмат

Паркент туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “Кумушкон — туризм қишлоғи” лойиҳаси доирасида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича “Кумушкон”
маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
— Сайёр хизмат давомида аҳоли ўртасида оилавий меҳмон уйи ташкил этишнинг афзаллиги, уларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунтириш олиб бордик, — дейди Паркент тумани давлат хизматлари маркази директори Жаҳонгир Ризаев. — Шу куни 26 нафар фуқародан меҳмон уйлар ташкил этиш бўйича ариза келиб тушди. Уларнинг 11 таси ижобий қаноатлантирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди. Қолган 15 та ариза ҳам ўрганиб чиқилмоқда.
Маълумот ўрнида, айни кунда “Кумушкон” туризм қишлоғида 60 га яқин оилавий меҳмон уйлари фаолият юритмоқда. Йил якунигача “ ташкил этиладиган меҳмон уйларининг сони 300 тага етказилиши кўзда тутилган.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik