Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Тил_бор_миллат_бор

Бизда янги рукн. Бугундан бошлаб “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан ҳар бир сўзнинг маъносини шарҳ билан бериб борамиз.

АНКЕР
[нем. Anker – якорь, лангар]
1. Соат механизмининг мўътадил, бир маромда юриб туришини таъминлайдиган қисми.
2. Станок, машина, иншоотнинг қисмларини бириктириш ёки ўрнатишда ишлатиладиган унсур (деталь). Анкер болт.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

АБЗАЦ
[нем. Absatz – absetzen-янги сатрдан бошлаш]
1. Матн(текст)нинг дастлабки қаторини бир оз ўрин (уч ҳарф ўрни) қолдириб бошлаш; хатбоши, сатрбоши. Янги абзацдан ёзмоқ.
2. Матннинг бир хат бошидан кейинги хат бошигача бўлган қисми. Уч абзацни ўқимоқ. Бир абзац ташлаб ёзмоқ.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

АБСТРАКЦИЯ
[лот. abstractio – мавҳумлик, номаълумлик]

1. Билишда нарса, ҳодисаларнинг муҳим ва муайян белги ва қонуниятларини ажратиш, бўрттириб кўрсатиш мақсадида уларнинг жузъий, иккинчи даражали томонлари ёки боғланишларидан хаёлан узоқлашиб фикр юритиш.

2. Абстракциялаш йўли билан ҳосил қилинган мавҳум тушунча, назарий умумлаштирма, назарий хулоса.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

АВТОГРАФ
[авто+ юн. grapho –ёзаман]

1. Асарнинг муаллиф қўли билан ёзилган нучхаси , асл қўлёзма.
Мазкур девонни унинг Наманган нусхасига таққослаб текшириш натижасида девоннинг автографлигига ишонч ҳосил қилдик.

2. Ўз қўли билан ёзилган ёзув ва имзо; дасхат (кўпинча хотира учун).

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

АЛГОРИТМ, алгорифм
[лот. Algorithmi — X асрда яшаган буюк ўзбек матемтиги Ал-Хоразмийнинг номидан ]

Маълум бир турга оид масалаларни ечишда ишлатиладиган амалларнинг муайян тартибда бажарилиши ҳақидаги аниқ қоида (дастур).

— Алгоритм эса муайян кетма-кет бажариладиган жараёнлар мажмуаси бўлиб, назарий ва амалий масалаларни ечишда ишлатилади. Газетадан.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

АҚРАБО [-яқинлар] Яқинлар, ёр-биродарлар, ёр-дўстлар.

Оҳким, ҳолимни сўрмас ошнолардан бири,
Ошнолар, балки ҳешу ақраболардан бири.
Муқимий

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

АРҚИРАМОҚ -фольк. Қудратли товуш чиқармоқ, нара тортмоқ, пишқирмоқ.

Арқираган эрдай бўлиб, борди девларнинг устига.
"Маликаи айёр"
Арқираган шердай бўлиб .. от қўй арабнинг устига.
"Юнус пари"

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

АВРОН айн. тошқин.

Илгари бу жой саккиз ариқнинг бош лабгардони эди. Аврон келган вақтларда сувни ариқларга тақсимлаш мажоралар билан ўтди.
И. Раҳим. Ҳаёт булоқлари

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

БААЙНИ (ба..+ айни) рвш. Ажратиб бўлмайдиган даражада ўхшаш, айнан, худди ўзи.

Хуллас калом, бу биринчи уйланишим анвойи ташвиш ва тўполон бирлан баайни тушдагидек бўлиб ўтди.

Абдулла Қодирий. "Ғирвонлик маллавой"

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

БАДИА (а.-ажойиб, ғаройиб, ноёб нарса; санъат асари) 1.Нафис, нодир, Шоир, ёзмайсанми, қани йил бўйи Авайлаб асраган бадиа сатринг?
Ғ.Ғулом.
2.Кишининг диққатини тортадиган бадиий асар. Шоирдан бизга лирик бадиалар, фалсафий мушоҳадаларга бой манзумалар мерос бўлиб қолди.
"Фан ва турмуш" журналидан.
Алишер болалаик йилларида икки тилда бадиалар ижод қилиб шуҳрат топган.
Ойбек, Навоий.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

БАЛБАЛА (а.-жўмрак) тар.эск. Май (ичимлик) қуйиладиган идиш, қадаҳ.

Ялангтўш сукутга толди. Анчадан кейин бошини кўтариб, бурчакдаги зар юритилган хонтахтада турган балбалага ишора қилди.
"Ёшлик" журналидан.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

ВАЛАНГОР - Бузуқ-юлуқ; бузуқ, яраоқсиз.

Бир куни яна жўрамни кўргани борсам, аҳволи оғир, ҳувиллаган валангор ҳовлида, катта садақайрағоч тагида ёлғиз ўзи ётибди.

Н. Сафаров, Наврўз

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
#Тил_бор_миллат_бор

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобидан

ГИРЯ - Йиғи.

1. Йиғи. Бир бахтсиз севгининг битмас гиряси, Қалбингни ўрлайди, бу не бедодлик. Зулфия. Куйлама ҳижронни.
2. Халқ куйларидан бирининг номи; ўзбек мумтоз мусиқасига мансуб икки қисмли ашула туркуми.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда: