Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
278 subscribers
14.2K photos
1.01K videos
6 files
8K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. …
#янги_хизмат

Йўловчи ва юкларни ташишга лицензия энди ДХМларда берилади

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони яна биттага кўпайди.

Эндиликда автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш ДХМ орқали амалга оширилади.

Хабарингиз бор, ҳар бир хизмат Марказларимиз орқали кўрсатилиши жорий этилаётганида, уни олиш тартибини соддалаштириш, талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини камайтиришга, яъни қоғозбозликни янада камайтиришга катта эътибор қаратилади.

Мисол учун, аввал мазкур рухсатномани олиш учун 3 та ҳужжат талаб қилинган бўлса, ДХМлар орқали жорий этилиши натижасида тақдим этиладиган ҳужжатлар сони яна биттага камайди.

Аввалги тартиб билан лицензияни олиш учун 11 та талаб белгиланган эди. Эндиликда эса улар 2 тага камайтирилиб 9 тага туширилди.

Янги тартиб жорий этилишидан олдин автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб қилинмайдиган фаолият йўналиши мавжуд эмасди, яъни 15 та фаолият тури мавжуд бўлса, барчасига лицензия олиниши шарт эди.

Энди эса шаҳарлараро йўналишлар бўйича йўловчиларни автобусларда ёки микроавтобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасига эга бўлган автотранспорт воситаларидан маҳаллий ва хорижий фуқароларни шаҳарда ва шаҳар атрофида туристик-экскурсия қилиш йўналишларида (номунтазам йўналишларда) йўловчи ташишни амалга ошириш учун қўшимча лицензия варақаси олиш талаб этилмайди.

Энг асосийси, илгари жисмоний ва юридик шахслар аввал мазкур фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни 9 иш куни давомида олган бўлса, ҳозирда бунинг учун 3 иш куни кифоя.

Шунингдек, эндиликда талабгорлар лицензияни олиш учун ваколатли органнинг ўзига юзлаб, минглаб километр йўл босиб келмасдан, ўзига қулай бўлган исталган жойдаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши ёки my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда мурожаат этиши мумкин.

👉🏻 https://davxizmat.uz/uz/news/Yolovchi-va-yuklarni-tashishga-litsenziya-endi-DXMlarda-beriladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
#Янги_хизмат

Тадбиркор ўзида ўтказилиши мумкин бўлган текширишни билишга ҳақли.”

Бизнес-омбудсман Д.Касимов

📣 Бизнес
-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат ишлаб чиқилди.

У орқали тадбиркорлик субъектлари ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни олиш имкониятига эга.

💻 Бу хизматдан фойдаланиш учун телеграмдаги “@tekshiruvinfo_bot” орқали корхона СТИРни сўров шаклида юбориш кифоя.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Янги_хизмат

Энди автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва қуйиш станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича ДХМ га мурожаат этилади

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 1 мартдаги 111-сонли қарори билан автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

👉 БАТАФСИЛ https://telegra.ph/EHndi-avtomobillarga-benzin-%D2%9Bujish-gaz-t%D1%9Eldirish-va-%D2%9Bujish-stanciyalarini-%D2%9Burish-rekonstrukciya-%D2%9Bilish-va-tamirlash-loji%D2%B3alarini-04-28-2

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda