Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
999 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев халқаро маслаҳатчи Гиорги Цхакаиа билан учрашди.

Мақсад — Ўзбекистон Республикасида жисмоний ҳамда юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига оид қонунчиликни ўрганиш ва халқаро тажриба асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ушбу икки томонлама учрашув чоғида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ҳамкорликнинг ўзаро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🇺🇿🇬🇪#Халқаро_ҳамкорлик

Грузиялик эксперт Ўзбекистонлик ҳамкасблари билан учрашди.

Давлат
хизматлари агентлигида Давлат хизматлари агентлигининг марказий аппарати бошқармалари бошлиқлар ДХА, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳасининг давлат хизматларига оид фаолиятида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Грузиядан жалб қилинган халқаро эксперт Гиорги Цхакаиа билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашувдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикасида жисмоний ҳамда юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига оид қонунчиликни ўрганиш ва халқаро тажриба асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Маълумот учун: Грузияда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими 2011 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда республика бўйича фаолият юритаётган 25 та "адлия уйлари" орқали 400 тадан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Республиканинг узоқ ва тоғли ҳудудларида эса 86 та марказлар фаолияти йўлга қўйилган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🇺🇿🇬🇪#Халқаро_ҳамкорлик

Грузиялик эксперт Нурафшонда

Халқаро эксперт Нурафшон шаҳрида бўлиб, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Абдусатторов билан учрашди.
Учрашув давомида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда соҳани таҳлил қилиш ва келгусида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Батафсил
:👉 https://telegra.ph/Gruziyalik-ehkspert-Nurafshonda-07-28

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Халқаро_ҳамкорлик

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н. Мухаммадиев бошчилигидаги Адлия вазирлиги ва ДХА ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Global Horizon Training Center" ташкилоти томонидан ўтказилаётган "Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR)" мавзусидаги халқаро тренингда иштирок этмоқда.

Ушбу тренингни ўтказилишидан мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, давлат хизматчиларининг иш жараёнларини қайта ташкиллаштириш соҳасидаги малакаларини ошириш, тегишли тренерлар салоҳиятини ривожлантиришни таъминлашдан иборат.

Халқаро тренинг Европа Иттифоқи, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастури ўртасидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси томонидан молиялаштирилди.

Тренинглар 5 кун давом этади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

Аввалроқ хабар берганимиздек,
Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н. Мухаммадиев бошчилигидаги Адлия вазирлиги ва ДХА ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Global Horizon Training Center" ташкилоти томонидан ўтказилаётган "Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR)" мавзусидаги
халқаро тренингда иштирок этмоқда.

Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги ходимлари мазкур тренингда BPR ва давомли тузатиш ёндашувлари ўртасидаги фарқ билан таништирилдилар. Давомли тузатиш майда камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш бўлган бир пайтда, BPR усули мавжуд тартибни янгисига ўтказиш учун тўлиқ қайта кўриб чиқишни назарда тутади.

BPR тизими ISO 9001 тизими билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли ташкилот томонидан сифат менежменти талабларига риоя этмасдан туриб бизнес жараёнларини тўлақонли BPR қилишнинг имкони йўқ.

BPRни самарали қўллашнинг энг ёрқин намуналаридан бўлган Amazon ва Texas Instruments каби йирик компаниялар мисоллари кўриб чиқилди. Хусусан, Texas Instruments томонидан калькулятор ишлаб чиқаришдан машинасозликда қўлланувчи чиплар ишлаб чиқаришгача бўлган улкан йўл босиб ўтилган бўлиб, машҳур “Жараённи ўзгартирмасдан туриб натижалар ўзгаришини кутиш керак эмас” жумласи ушбу ташкилотга тааллуқлидир.

Асосий BPR мисоллари махсус дастурий маҳсулотларнинг (ягона моделлаштириш тили) мавжуд ресурслар, ахборот технологиялари ривожланиш даражаси, инфратузилма, миллий ривожланишнинг ўзига хосликларини ҳар тарафлама таҳлил қилиш билан бирга қўлланилишини ўз ичига олади.

Шунингдек, спиралли усул, “fishbone” усули, хатоларни бартараф этиш усули ҳамда муаммонинг ўзини эмас, унинг асл сабабларини аниқлаш ва йўқ қилиш усули каби BPR қилиш усуллари ҳақида тренинг давомида ахборот берилди.

Тренинглар 5 кун давом этади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

ТРЕНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Аввалроқ
хабар берганимиздек,
Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н. Мухаммадиев бошчилигидаги Адлия вазирлиги ва ДХА ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Global Horizon Training Center" ташкилоти томонидан ўтказилаётган "Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR)" мавзусидаги
халқаро тренингда иштирок этмоқда.

Бугун тренинглар ўз якунига етди. Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR) бўйича ташкил этилган тренинглар иштирокчиларга тренингларни муваффақиятли якунлангани ва фаол иштироки учун сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тренингни ўтказилишидан мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, давлат хизматчиларининг иш жараёнларини қайта ташкиллаштириш соҳасидаги малакаларини ошириш, тегишли тренерлар салоҳиятини ривожлантиришни таъминлашдан иборат.

Ўз навбатида, Туркияда малакасини оширган тренинг қатнашчилари юртимизга қайтгач, ҳамкасбларига олган билим ва кўникмаларини етказади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Абдижалиев ўзининг дастлабки иш фаолиятини PricewaterhouseCoopers (PwC) компанияси масъул ходимлари билан учрашишдан бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида PricewaterhouseCoopers (PwC) компанияси масъул ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи ва PricewaterhouseCoopers (PwC) масъул ходимлари қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни сифатин янада такомиллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашди.

Компания масъул ходимларига Давлат хизматлари марказларидаги иш жараёни тақдимот қилинди.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live
#Халқаро_ҳамкорлик

ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ НОТАРИАЛ ПАЛАТАСИ РАИСИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ҳамда Озарбайжон Республикаси Нотариал палатаси раиси Г. Мамедов бошчилигидаги делегация билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази биносида учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Делегация таркибида Озарбайжон Республикаси Нотариал палатаси раиси Гусейн Мамедов, Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлигининг Рўйхатга олиш ва нотариат бош бошқармаси маслаҳатчиси Заур Гасанов, нотариал идора нотариуси Даянат Тагиев ва "АСАН” Сумгаит хизматлар марказидаги нотариал идора нотариуси Амирали Амиралиевлар иштирок этмоқда.

Делегация Ўзбекистоннинг нотариат сохасидаги амалиётини ўрганиш хамда "Нотариус’' фаолияти билан, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси билан яқиндан танишишни мақсад қилган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
🔴 #Live #Халқаро_ҳамкорлик

ДХА ҳамда Қозоғистон Республикасининг "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси" вакиллари учрашди.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва Қозоғистон Республикаси "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад - Давлат хизматлар агентлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар билан танишиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Учрашув давомида икки давлат тизими бир бирига яқинлиги қайд этилди ва келгусида ташкилотлар ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги масъуллари БМТ Тараққиёт дастури ходимлари билан ҳамкорликда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик масаласида мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассис Мариус Бирсан билан учрашишди.

Учрашувда махсус тайёргарликдан ўтган агентлар томонидан хизматлар кўрсатиш, давлат хизматларини кўрсатувчи органлар маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор томонидан маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda