Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
286 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Олимлар турли давлатларнинг узоқ умр кўрувчи инсонлари рационини ўрганиб, уларнинг узоқ умр кўриши ва фойдали маҳсулотлар истеъмол қилиши ўртасидаги қонуниятни аниқлашди.

🌰Ёнғоқ
ни мунтазам истеъмол қиладиганлар кексалик даврида сурункали касалликларга, хотира ва ақлий муаммоларга камроқ мойил бўлишади. Кунига икки ёки учта ёнғоқ етарли.

🍵Кўк чойнинг асосий афзаллиги унинг кучли антиоксидантларидир. Кўк чой холестерин миқдорини пасайишига ёрдам беради, юрак саломатлиги ва қон босимини яхшилайди. Кунига икки пиёла чой етарли.

🔸Ловия юрак ва ичак фаолиятини яхшилайди, қондаги қанд миқдорини барқарор қилади ва ортиқча вазндан ҳимоя қилади.

🧆Қорағат (черника) кўриш қобилиятини, ақлий қобилиятини яхшилайди, юрак мушагини бақувват қилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
‼️Фуқаролар диққатига!
Давлат хизматлари марказларига келмасдан туриб фарзандингизнинг МТТ даги навбатини аниқлаш учун сизда яна бир имконият бор.


Бунинг учун мобил қурилмангизда ушбу👆 QR-kodни сканер қилиш орқали ёки
👉 https://my.gov.uz/uz/kindergarten-queue
аризани рақамини териб навбатни кўришингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Юртимизда ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
9 февраль – Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган сана!

ЎН САККИЗ ЁШ ҲАЙРАТЛАРИ

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.

Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,
Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.

Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур,
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.

Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,
Барчаси эзид таоло сунъи наққошинадур.

Тан анга сийму ичина тош музмар кўнглидин,
Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.

Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.

То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Марказларимизда

Бугун, буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 580 йиллиги нишонланадиган сана.

Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис тўйғу ифода қилгучи байтларини такрор-такрор ўқиб ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб ҳайратланамиз.
Бугун юртимизда ғазал мулкининг султони, ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ана шу сана муносабати билан Оҳангарон туман Давлат хизматлари марказида тадбир бўлиб ўтди. Эрта тонгда марказга келган фуқароларга марказ ходимлари бобомиз Алишер Навоийнинг бетакрор маънавий мероси, ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берди. Ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Марказларимизда

Фуқароларни узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида Ангрен шаҳридан 100 км узоқликда жойлашган Красногорск шаҳарчаси аҳолисига Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказининг мутахассислари томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Шаҳарча фуқароларига бир қатор йўналишлар, пенсия тизимига хисобга кўйиш, СТИР олиш, болани мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш, кадастр соҳасидаги хизматлар бўйича 20 дан зиёд сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, давлат хизматлари мазмун-моҳияти, хизмат турлари ва мазкур соҳада яратилаётган қулайликлар тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Тайинлов

Улуғбек Равшанбекович Абдуллаев Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматлари тизимида давлат хизматларини кўрсатиш устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У. Абдуллаев шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси У. Абдуллаевни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
#Тайинлов

Илҳомжон Эркинжонович Абдусатторов Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

И. Абдусатторов шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси
И.Абдусатторовни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
#Тайинлов

Хайриддин Сирожиддинович Файзиев Давлат хизматлари агентлиги Моддий-таъминот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Х. Файзиев шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси
Х.Файзиевни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
⚡️ Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил 👉 https://bit.ly/3p8TCWB

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Эслатиб_ўтамиз

Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ (оддий қилиб «ЗАГС») бўлимига мурожаат этсангиз, суюнчи пулини олиш учун ариза махсус электрон тизим орқали автоматик тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.

Яъни, қўшимча вақт сарфлаб ДХМга боришнинг ҳожати бўлмайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sujunchi-puliuchun-ariza-kerak-emas

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Диққат!!! #Жонли_мулоқот

"ЗАГС"ларда туғилганлик "метрикасини" олишда нега пул ундирилмаслигини билмоқчимисиз?

Унда виртуал мулоқотимизга марҳамат!

🕒 Жонли эфир 10 февраль куни соат 11:00 да Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча! 😊
#Марказларимизда

Айни кунда юртимизда ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, маҳалланинг “ўсиш нуқта”ларини аниқлаш мақсадида “Маҳаллабай” тизими асосида иш олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятидаги мавжуд 1 минг 44 та маҳалланинг муаммолари атрофлича ўрганилмоқда. Уларда яшовчи аҳолининг имкониятлари, одамларнинг даромадини ошириш, қайси йўналишлар бўйича иш олиб бориш кераклигига алоҳида эътибор қаратиляпти. Оҳангарон туманида ҳам бу борада ўрганишлар давом этаётган бўлиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромад топишига кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.
“Маҳаллабай” тизимидаги тадбирлар туманнинг олис ҳудуди “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғинида давом этди. Туман Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими мутасаддилари томонидан 100 га яқин фуқароларга давлат хизматлари фаолияти бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, кадастр ва коммунал хўжалик соҳасидаги давлат хизматлари бўйича 20 дан зиёд фуқаролардан аризалар олинди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
📣 ДИҚҚАТ! ТАНЛОВ!

Давлат хизматлари агентлиги БМТТД билан биргаликда Европа Иттифоқи кўмагида журналистлар ва блогерлар учун «Давлат хизматлари ҳаётий зарурат» мавзусида танловни бошлайди!

🎯 Мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, шунингдек, Давлат хизматлари марказлари фаолияти ва my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланишни кенг тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ёрдамидан фойдаланиш.

📌 Иш жойидан қатъий назар, мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият юритувчи 18 ёшдан катта журналистлар ва блогерлар иштирок этишга таклиф қилинади.

❗️1 иштирокчи — 1 та материал!

Номинациялар:

📌 Фото мақола

📌 Видео лавҳа

📌 Анимацион лавҳа

📌 Мақола/Таҳлилий материал/Блог

📌 Радио эшиттириш

Мазкур танлов 2021 йил 1 январдан 5 майгача бўлиб ўтади. Ғолибларни саралаш Ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни баҳолаш орқали амалга оширилади.

Иштирокчининг анкетаси ва мақоласини [email protected] электрон манзилига 2021 йил 15 апрель соат 18:00 (Тошкент вақти билан)гача юборилиши керак.

🏆 Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда!!

🔗 Қўшимча маълумот.

*********************************************

📣 ВНИМАНИЕ! КОНКУРС!

Агентство государственных услуг совместно с ПРООН при поддержке Европейского Союза запускает конкурс для журналистов и блогеров на тему «Государственные услуги как жизненная необходимость»
!

🎯Цель – привлечение СМИ к вопросам, связанным с развитием системы оказания государственных услуг, повышения осведомленности населения о предоставляемых государственных услугах в Узбекистане, а также о деятельности Центров государственных услуг и возможностях доступа к государственным услугам по всей стране через портал my.gov.uz.

📌 К участию приглашаются журналисты и блогеры со всех регионов страны в возрасте старше 18 лет не зависимо от места работы.

❗️1 участник - 1 материал!

Номинации:
📌 Фотоматериал
📌 Видеоматериал
📌 Анимационный ролик
📌 Статья/аналитический материал/блог
📌 Радиоматериал

Конкурс проводится с 1 января по 5 мая 2021 г. Отбор победителей будет происходить посредством экспертной оценки материалов жюри.

Анкету участника и материал следует отправить по адресу [email protected] до 18:00 (по Ташкентскому времени), 15 апреля 2021 г.

🏆 Победителей ждут ценные призы и подарки!

🔗 Подробная информация.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ФҲДЁ_Хизматлар

ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилиши белгиланган тўловлар ҳақида маълумот.

ФҲДЁ органларида тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм.

Ҳурматли
фуқаролар!

ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг “1008”, Давлат хизматлари агентлигининг “1148” ишонч телефонларига, @anticorbot Telegram-каналига ёки Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимига (71-207-04-64) хабар беришингизни сўраймиз.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik