Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
252 subscribers
15.5K photos
1.17K videos
6 files
8.69K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Муаммо_ечими

Бирор юмуш билан ДХМга боришингиз керак бўлиб қолди. У ерда навбатлар ҳосил бўлиши мумкин.

ДХМга ташрифингизни олдиндан режалаштириб, навбатингизни кутишга бўлган вақтни тежашингиз мумкин.

Бунинг учун Давлат хизматлари агентлигининг расмий веб-сайтига кириб, электрон навбатга ёзилишингиз мумкин.

❗️Электрон чиптангизни ДХМга борганда операторга кўрсатишингиз керак бўлади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муаммо_ечими

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилди

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида қонуний ҳал этилмоқда. Тошкент тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раъно Эгамбердиева 3 нафар фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётганлиги сабали Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га мурожаат йўллаган.

Батафсил: 👉 https://telegra.ph/Tu%D2%93ilganlik-%D2%B3a%D2%9Bidagi-guvo%D2%B3nomalar-berildi-03-26

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Муаммо_ечими

Айрим турдаги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда муаммо нимада?

Айрим турдаги (масалан, давлат органлари ва ташкилотлари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари) юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг йўқлиги мазкур турдаги юридик шахслар номига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилмаслигига ва бу ҳолат бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda