Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#ЭЪЛОН #Эслатма ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ УШБУ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-NuYNzLMqAbog
#ЭЪЛОН
#Эслатма

ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ:

• Номзоднинг паспорт нусхаси;
• Иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
• Ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
• Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
• Мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
• Таржимаи ҳол;
• 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;
• 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
• Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
• Солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
• Фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
• Яшаш жойидан маълумотнома.


ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИНИНГ
КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.
(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2018 йил 18 июль)

Мурожаат учун телефонлар: 71-230-32-48

*Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
• ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
• белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
• қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
• илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
• адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
• ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.
Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари
ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармасига мурожаат қилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-NuYNzLMqAbog
#эълон _

Давлат хизматлари агентлигининг 1148 қисқа рақамли "Ишонч телефони" ишга туширилди

Давлат хизматлари марказлари фаолияти хамда давлат хизматлари олиш жараёни билан боғлиқ барча масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин!

Каналга уланиш: 👉 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Эълон

«Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси» танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини ёритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ижодкорларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида

«Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси» танловини ўтказади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
•босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар;
•интернет веб-сайтларида ёритилган тарғибот материаллари;
•телевидение ва радио каналлари орқали
эълон қилинган материаллар.

Танлов иштирокчиларининг ишлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
•Тарғиботга ноанъанавий (креатив) ёндашганлиги;
•Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини кенг қамровли ёритганлиги;
•Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидаги Давлат хизматлари марказлари фаолиятини фаол ёритганлиги;
•Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматларнинг ҳар жиҳатдан қулай, тезкор ва шаффофлигини аниқ, таъсирчан ифода эта олгани;
•Тарғибот материаллари орқали имкон қадар кўп аҳолини қамраб олгани.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
•муаллиф ва унинг профессионал фаолияти ҳақида қисқача маълумот;
•муаллифнинг паспорти нусхаси;
•муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга юборилган тарғибот материаллари жорий йилнинг 1 декабригача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ижодий ишлар “Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100060, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 17-уй.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги.
Электрон почта манзили:
[email protected], [email protected]
Телефон: 207-00-66.

🔷Хабар.уз: - https://www.xabar.uz/abx

Каналга уланиш 👉🏻 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

Давлат хизматлари агентлиги ҳар доим хизмат олувчилар билан мулоқотда бўлишни истайди.

Шунинг учун биз Сиз билан мулоқотда янги форматни йўлга қўймоқдамиз!

25 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17: 00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасида жонли эфир бошланади.

Биринчи эфиримиз коммунал хизматлар соҳаси бўйича ҳисоблагичларни қиёслашга бағишланади.

Сизларни мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид барча саволларингизни йўллаб, онлайн тарзда жавобини олишга таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз!
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

ФҲДЁ соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келмоқдамисиз?

Унда 20 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали бўлиб ўтадиган жонли эфиримизга қўшилинг.

Сизларга мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид саволларингизга онлайн жавоб олишни таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз!
❗️#Эълон

❗️ Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

⚡️Ҳозирча рухсатномани олиш учун:

-фуқаролик паспорти;

-автомототранспорт техник паспорти;

-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

-ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

Ҳурматли фуқаролар!

Ҳозирда карантин эълон қилинганлигига қарамасдан, Давлат хизматлари марказларига жуда кўп фуқаролар келаётганлигини инобатга олган ҳолда, Марказлар фақат Сизларнинг ҳужжатларингизни қабул қилиш билан чекланади. Шу сабабли тўғри тушунган ҳолда, ҳужжатларингизни Давлат хизматлари марказлари ходимларига топшириб кетишингиз сўралади.

РУХСАТНОМА фақат, "Давлат белгиси" ДИЧБ томонидан белгиланган тартибда рухсатномалар бланклари тайёрланганидан сўнггина, белгиланган тартиб бўйича берилади. Давлат хизматлари марказлари ходимлари Сизларни телефон орқали хабардор қиладилар.

Буларнинг барчаси карантин даврида Марказларимизда фуқаролар йиғилишининг олдини олиш ва тавсия этилаётган масофани сақлаш мақсадида талаб этилмоқда.

Тушунганингиз учун миннатдормиз! Саломат бўлинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
#Эълон

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги матбуот анжумани #Онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Барча ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат хизматлари соҳасига бефарқ бўлмаганларни жонли эфирга таклиф этамиз!

Анжуманда карантин вақтида давлат хизматлари соҳасининг трансформацияси, 2020 йил ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар ва кутилаётган новациялар ҳақида сўзлашамиз.

❗️ДХА раҳбариятидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган барча саволларингизга жавоб беради!

🕟 Онлайн-конференция 2020 йил 15 май куни 16.30 да бўлиб ўтади.

❗️Иштирок этиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг! 👇🏻👇🏻👇🏻
https://us04web.zoom.us/j/71441514094?pwd=TXlzQ2c0a1I3cndoN0RDWGxsZ2hCZz09
#Диққат #Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Давлат хизматлари агентлигининг facebookдаги саҳифасида 2020 йил 17 август куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти иштирокида “Пандемия даврида ФҲДЁ органлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатиш тартибини соддалаштиришда рақамлаштиришнинг аҳамияти” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Фуқаролик ҳолатлари далолатнома ёзувларини рақамлаштиришнинг аҳамияти.
2. Бу борада амалга оширилган ишлар.
3. Блокчейн тизимини жорий қилишнинг қулайликлари.

Мулоқот доирасида ФҲДЁ соҳасига оид саволлар ва таклифларингизни Давлат хизматлари агентлигининг Телеграм мессенжеридаги @davxizmataloqa_bot орқали йўллашингиз мумкин.
#Диққат #Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

⚡️Давлат хизматлари агентлигининг facebookдаги саҳифасида 2020 йил 21 август куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти иштирокида "Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга доир янгиликлар" мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Мавзуга оид саволлар ва таклифларингизни тайёрлаб қўйинг!

Виртуал маконда кўришгунча!

© Давлат хизматлари агентлиги
#Эълон #Эфирда_ДХА! #Эшитмадим_деманглар

– Субсидия ўзи нима?

– Субсидия ва ипотека олиш тартиби қандай бўлади?

– Субсидия олишда ўзгаришлар борми?

🔗 Ушбу ва мавзуга оид бошқа саволларга оид маълумотни Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасидаги жонли эфир орқали олишингиз мумкин.

📆 Жонли мулоқот 16 март куни Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.

💻📲 Виртуал маконда кўришгунча!

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!
Тошкент вилоятидаги қуйидаги туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари Давлат хизматлари маркази биноларига кўчирилди.

1. Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими.
Мўлжал: Янгийўл туман ҳокимлиги, туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати.

2. Ўрта Чирчиқ туман ФҲДЁ бўлими.
Мўлжал: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги, туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати.

3. Қибрай туман ФҲДЁ бўлими.
Мўлжал: Қибрай туман ҳокимлиги, туман Давлат хизматлари марказининг 2-қавати.

4. Нурафшон шаҳар ФҲДЁ бўлими.
Мўлжал: Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Давлат хизматлари маркази 1-қавати.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин
эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
📣📣📣#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

«Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини таклиф этамиз. Ушбу форум 22—23 аперль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Дастурдан 10 га яқин мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, жумладан, "Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт" мавзусида давра суҳбати, маҳорат дарслари ва тақдимотлар, халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Тадбирга барча маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини ва блогерларни таклиф этамиз.

Рўйхатдан ўтиш учун: 0 (371)-207-04-54
E-mail: [email protected]

❗️Тадбирни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони ҳам мавжуд.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эълон

19 апрель куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ушбу мажлис кун тартибида:

2021 йилнинг 1-чораги давомида Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, Давлат хизматлари марказлари, филиаллари, ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилиш;

2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилаётган вазифалар бўйича ДХА ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоботини эшитиш белгиланган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👍Биринчи бор

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги тақдим этади!

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” фестивали.

📆14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида - барчани кутиб қоламиз!

🎊Кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари сизни кутмоқда.

📌Фестивал доирасида интелектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эълон

“Очиқ эшиклар куни”га марҳамат!

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси раҳбарияти иштирокида ҳар ойда бир маротаба “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш йўлга қўйилди.
2021 йил 7 май куни “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади. Ушбу тадбир доирасида аҳолининг давлат хизматлари билан боғлиқ муаммоли масалалари аниқланиб, мурожаатлар қисқа муддатларда ҳал этилишига эътибор қаратилади. Фуқаролар давлат хизматлари соҳаси бўйича қабул қилинаётган қарорлар билан танишиб, тўлиқ тушунчага эга бўладилар ҳамда саволларига жавоб оладилар.
Биз сизларни кутамиз
!

Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани,
Бектемир шоҳ кўчаси.

Мурожаат учун телефон: +99871 230-32-48.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda