Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
277 subscribers
14.3K photos
1.02K videos
6 files
8.02K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#лойиҳа
Шаҳарсозликни тартибга солиш ва давлат уй-жой сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Халқимиз талаб ва истакларига мос шаклда бўлиши мақсадида фуқаролар, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан фикр-мулоҳазалар қолдирилиши мумкин.
Муддат: 2018 йил 17 августгача

https://regulation.gov.uz/uz/document/90

Каналга уланиш: 👉 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#лойиҳа _

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига Президентнинг “Фуқаролар пенсия таъминоти тизимининг ижтимоий адолатлилигини ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, 2018 йилнинг 1 октябридан барча ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган энг юқори иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 10 бараварига оширилади.

Фикр ва таклифларингизни https://regulation.gov.uz/uz/document/385 ҳаволаси орқали ўтиб қолдиришингиз мумкин

Каналга уланиш👉 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#лойиҳа

Доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

давоми: https://kun.uz/news/2018/12/26/doimiy-propiska-qilish-va-propiskadan-chiqarishga-doir-davlat-xizmatini-korsatishning-mamuriy-reglamenti-tasdiqlanadi

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди.

Фикр ва таклифларингизни - https://regulation.gov.uz/uz/document/3276 ҳаволаси орқали ўтиб қолдиришингиз мумкин

Каналга уланиш👉 https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Лойиҳа

Давлат хизматлари кўрсатишнинг намунавий регламенти керакми?

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қарор билан Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда ДХМлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари Рўйхати тасдиқланмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlari-korsatishning-namunaviy-reglamenti-kerakmi

Давлат хизматлари агентлиги
#Лойиҳа

Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди

Илгари ижтимоий тармоқларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштиришда бир қатор имтиёзи мавжуд шахсларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар юзасидан анча норозиликлар учрар эди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам бундан далолат беради.

ДХА ташаббуси билан эндиликда фақатгина икки турдаги имтиёзлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари ҳамда етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қолдирилмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/projects/bolani-bogchaga-joylashtirishda-lgotniklar-kamayadi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Лойиҳа

Лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасида тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда ахборот технологияларни жорий этиш орқали уни институционал ислоҳ қилиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан мутасадди ташкилотлар билан бирга “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага асосан 1 000 га яқин белгиланган бюрократик жараёнлар қисқартирилмоқда.

👉Батафсил

⚠️ Барча мутухассислар, экспертлар, тадбиркорлар ва фуқароларимизни Фармон лойиҳаси юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишга чақирамиз:
https://regulation.gov.uz/uz/document/19957
#Сайёр_хизматлар
#Лойиҳа_натижалари

📊ДХА: "Ўзимиз келдик" лойиҳаси доирасида бугун республика бўйлаб ташкил этилган сайёр давлат хизматлари ва бепул маслаҳат тадбирларида натижалари билан инфографика орқали танишишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар 17 октябрь куни соат 9:00дан 15:00гача туман(шаҳар)ларнинг бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ҳам бўлиб ўтади.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Сайёр_хизматлар
#Лойиҳа_натижалари

📊ДХА: "Ўзимиз келдик" лойиҳаси доирасида республика бўйлаб ташкил этилган сайёр давлат хизматлари ва бепул маслаҳат тадбирларида натижалари билан инфографика орқали танишишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар 17 октябрь куни соат 9:00дан 15:00гача туман(шаҳар)ларнинг бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ҳам бўлиб ўтади.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda