Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
282 subscribers
14.1K photos
1.01K videos
6 files
7.95K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Сарҳисоб

Жорий йилнинг 1 январидан 1 июль кунига қадар жами 79 968 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказлари томонидан махсус жиҳозланган хизмат машиналари воситасида ҳар ҳафтанинг дам олиш кунлари ҳудуднинг аҳоли гавжум бўлган жойлар ҳамда олис ҳудудларга борган ҳолда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ФҲДЁ_таҳлил

2019-2020 йиллар 1-ярим йиллиги давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган фуқаролик ҳолатлари статистикаси.

⚡️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook
Давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!


Эслатиб ўтамиз, фуқароларимиз марказга келмасдан давлат хизматларидан онлайн тарзда уйидан чиқмай, Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали фойдаланиши мумкин. Бу билан олтинга тенг вақтни йўл ва навбат кутишга сарфлашга ҳожат қолмайди. Молиявий сарф-харажатларга ҳам чек қўяди. Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйган бўламиз. Фақат ўта зарур ҳоллардагина марказга келиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда марказ ходимлари карантин қоидаларига риоя қилиб, сайёр тартибда ҳам давлат хизматлари кўрсатиб келмоқда.

Батафсил https://telegra.ph/Davlat-hizmatlaridan-onlajn-fojdalaning-07-07

Шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланишда мобил иловадан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Иловани юклаб олиш учун ҳаволалар:
📲App Store: bit.ly/MyGovUZ
📲Google Play: bit.ly/MyGovUZB

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook
#Бизнинг_лойиҳалар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/document/19603

❗️Лойиҳага кўра, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари ёки вакиллари келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда сўровномани электрон равишда тўлдирадилар.

Лойиҳага кўра, йўлланмаларни бериш даврийлиги (бирламчи мурожаат этганлар бундан мустасно) қуйидагилардан иборат бўлади:
ҳар йили – навбат асосида:
уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;
икки йилда бир маротаба – навбат асосида:
уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);
I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
фуқаролар йиғинлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган фаол кексалар.

❗️ Фаол кекса авлод вакиллари учун санаторияларга йўлланмалар олиш мақсадида тавсияномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

уч йилда бир маротаба – навбат асосида:
ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларга, шунингдек, умумий пенсия ёшига етган боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларга.

❗️Лойиҳа муҳокамаси 22 июлга қадар давом этади. Таклифларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: «Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди»

〰️〰️〰️〰️

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: «Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни»

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ


❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 10 982 нафарни ташкил этмоқда.

Июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 167 нафарга кўпайган, шундан 1 267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда, ҳозирги кунда жами 45 киши бевақт ўлим топганлиги ҳам барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт.

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.

⛔️Айниқса, тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

❗️Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига коронавирус пандемиясини жиловлаш бўйича барча чораларни кўриш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);

✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;

✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.

❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

🚫 Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.

❗️Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситалари бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин дезинфекция қилинади.

✔️Қолаверса, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

👉 фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.

❗️Карантин талабларига зид равишда кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш, шунингдек, ниқобсиз юриш ҳолатлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган:

✔️ Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.

Бунда:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши шарт.

✔️Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

✔️ Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

✔️ Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).

✔️ Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

✔️“Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

✔️ Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

✔️ Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

✔️ Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятини бошлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизими яратилади

Будет создана совершенно новая система поддержки предпринимателей, начинающих деятельность

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Лойиҳа

Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди

Илгари ижтимоий тармоқларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштиришда бир қатор имтиёзи мавжуд шахсларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар юзасидан анча норозиликлар учрар эди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам бундан далолат беради.

ДХА ташаббуси билан эндиликда фақатгина икки турдаги имтиёзлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари ҳамда етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қолдирилмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/projects/bolani-bogchaga-joylashtirishda-lgotniklar-kamayadi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Давлат хизматлари агентлиги

ХАБАРИ

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

👉 Давлат хизматлари агентлиги ва агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлари бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта орқали амалга оширилади 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlari-agentligi-va-uning-hududiy-boshqarmalari-bilan-qayta-aloqa

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;

Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.

Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан, идоралардаги ходимлар меҳнатга таътилига чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!
#Расмий

Тошкент вилояти ҳокими Рустам ХОЛМАТОВнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вилоят аҳолисига
МУРОЖААТИ

Қадрли юртдошлар!

Курраи заминга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари вилоятимизда сўнгги кунларда кескин ўсиб бораётгани барчамизни жиддий ташвишга солмоқда.

Хусусан, кейинги бир ҳафтада 217 нафар инсонда мазкур хасталик аниқлангани, кунлик ўсиш ҳажми 2-3 баробарга ўсиб кетаётгани, энг ачинарлиси, инфекция юқтирганлар орасида ўлим даражасининг кескин ошганлиги барчамиздан янада ҳушёр ва сергак бўлиб, офатга қарши бир тану жон бўлиб курашишни, карантин чекловларини қайтадан кучайтириш ва унга сўзсиз амал қилишни тақозо этмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Тошкент вилояти аҳолиси 6 ойда 31 минг 580 нафарга кўпайди

Батафсил
https://human.uz/cyrl/site/inner/5144

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
⚡️#Шошилинч

Хабарингиз бор, коронавирус тарқалишини олдини олиш учун ташкил этилган Махсус комиссия ахборотига кўра, давлат органлари ходимлари меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди.

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари масофавий иш режимига ўтказилди.

❗️Шу боис, ДХАнинг 1148 ишонч телефони фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз.

Бироқ, жамоамиз Сизларнинг манфаатларингиз ҳақида қайғуради. Шунинг учун телеграмдаги @davxizmataloqa_bot ботимизни янада фаоллаштиришга қарор қилдик.

Давлат хизматлари марказлари фаолияти, соҳага оид камчиликлар, муаммо ва таклифларни мазкур бот орқали юборишингиз мумкин.

Тушунганингиз учун миннатдормиз! Саломат бўлинг!
#Муҳим_хабар
#Расмий

ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!

Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

-----

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,

📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари 10 июлдан онлайн шаклда ишлаётгани маълум қилинди

👉 https://kun.uz/18925662