Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи
17 апрель
“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
👉 Қонунга мувофиқ одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир.
✅ Одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
👉 Ички ишлар вазирлиги;
👉 Давлат хавфсизлик хизмати;
👉 Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A

18 апрель
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)ги Қонуни (ЎРҚ-284, 18.04.2011 й.) қабул қилинган.
✅ Мазкур ўзгартиришлар Конституцияга давлат ҳокимиятининг учта субъекти: давлат бошлиғи — Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш, шунингдек мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ҳамда таъсирини кучайтириш мақсадида киритилган.
✅ Хусусан, Қонунга мувофиқ, Конституцияга амалдаги Президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилиши, бунда уч ой муддат ичида, мамлакат Президенти сайлови ўтказилиши тўғрисида ўзгартиришлар киритилган.
✅ Бундан ташқари, Конституциядаги Бош вазир номзоди Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилиши, Бош вазирга нисбатан билдириладиган ишончсизлик вотуми каби қоидалар ҳам айнан шу ўзгартириш ва қўшимчалар билан киритилган эди.
Каналга уланиш👇

🗓 9 февраль (1441 йил)
Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.
----------------------
#Мутолаа
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир...
© Эркин Воҳидов
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram

🗓 9 апрель (1336 йил)
Бугун буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
“Адолат — давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”.
Соҳибқирон Амир Темур Оқсарой пештоқига ёздирган ҳикмат
“Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхширокдир”.
“Темур тузуклари”дан

🗓 10 декабрь (1992 йил)
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.
Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

9 апрель – Амир Темур таваллуди куни
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
"Куч – адолатдадир" шиори соҳибқирон давлати ҳудудида ахлоқий ва маънавий мезонга айланган эди. Улкан ва бепоён мамлакатнинг пойтахти рутбасини олган Самарқанд курраи заминда энг гўзал шаҳар сифатида чирой очди.
Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, Амир Темур шахси яна Ватан ва миллат тимсолига айланди. Унинг номи, сиймоси юксак ватанпарварлик, адолат ва озодлик тимсоли сифатида халқимизни бирлаштириш, жипслаштиришда янгидан янги куч-қувват ва шижоат бағишлаб турибди.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

15 апрель - “Халқаро маданият куни”
Ушбу кун 1935 йилнинг 15 апрель куни қабул қилинган “Тарихий ёдгорликлар санъат ва илмий муассасаларни ҳимоя қилиш” ҳақидаги халқаро шартнома билан тасдиқланган бўлиб, тарихда биринчи марта, маданий мерос ва тарихий обидаларни муҳофаза қилиш бўйича Рерих Пакти номи остида ташкил этилган.
Бугун, дунё ҳамжамияти янги глобал иқтисодий ва экологик инқирозлар, табиий офатлар ва ҳарбий можараларни бошидан ўтказаётган бир вақтда, Маданиятга ғамҳўрлик қилиш энг долбзар масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги даврда, умумжаҳон аҳлоқий сиёсати ва иқтисодиётини яратишда, ҳарбий можароларни тўхтатиш ва бутун дунёни қамраб олган муаммоларга қарши курашишнинг ягона ечими бу, инсонларнинг миллати, ёши, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий аҳволидан қаътий назар уларни бирлаштирувчи — маданиятни сақлаб қолиш ва унинг юксалишини таъминлаш ҳисобланади.

Facebook · Instagram · Youtube

22 апрель — Бутунжаҳон ер куни
Маълумки, ҳар йили 22-апрель "Бутунжаҳон Ер куни” сифатида нишонланиб келинади. Илк маротаба Ер кунини нишонлаш 1971-йилдан бошланган. Aйнан шу йили БМТ Бош Котибияти томонидан махсус қарор қабул қилинган. 1972-йил Стокголмдаги БМТ Конференсиясида атроф-муҳит таназзули муаммоси ўртага қўйилди.
Курраи заминимизнинг умумий майдони 420 млн кв. км. ни ташкил етади, шундан 30% дан камроғи (140 млн кв. км.) қуруқликни ташкил етади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу қуруқлик Ерларининг асосий қисмини чўл ҳудудлари, қадимий музликлар ҳамда баланд тоғликлар, яъни инсон яшаши мушкул бўлган ҳудудлар ташкил етади.

Тошкент зилзиласига 55 йил бўлди
1966 йил — Тошкент шаҳрида кучли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи шимоли-ғарбдан жануби-шарққа йўналган, у 5–10 км чуқурликда жойлашган. Зилзиланинг кучи эпицентрда 8 баллга етган, маркази Қашқар маҳалласи ва Лабзак ўрнида бўлиб, максимал вайроналик зонаси 10–12 километр квадратга тенг бўлган. Содир бўлган табиий офатлар оқибатида кўплаб эски усулда қурилган уйлар, мактаб, касалхона, маъмурий ва жамоат ташкилотлари бинолари қулаб, шаҳарнинг катта қисми ва айниқса, унинг маркази вайронага айланган. 78 минг оила ёки 300 минг киши бошпанасиз қолган.
Зилзиладан зарар кўрган Тошкентга қўшни республикалардан ғамхўрлик кўрсатдилар. Бошпанасиз қолганларни жойлаштириш, саноат ва савдо корхоналари ишини қайта ташкил этиш ва бошқа тадбирлар белгиланди. Зилзила оқибатида вайрон бўлган уй-жойлар ўрнида зилзилабардош янги бинолар қад кўтарди.

3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган.
1994 йилнинг 3 май санасидан эътиборан матбуот эркинлиги куни нишонланиб келмоқда. БМТ бош котиби ҳар йили шу муносабат билан матбуотчиларга табрик йўллайди. 1997 йилдан эътиборан ЮНЕСКО томонидан махсус мукофоти жорий этилган.
Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларни 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни билан табриклаймиз!

7 май – радионинг туғилган куни
Бундан 126 йил олдин, 1895 йил шу куни рус физиги ва муҳандиси Aлександр Попов ўзи яратган радиоприёмникнинг ишлашини намойиш этди. Ўша пайтда, бу анъанавий равишда замонавий радио билан деярли ўхшаш бўлмаган ва фақат атмосфера электр энергиясининг тез тебранишини кўрсатадиган ёруғлик детектори эди.
Ўзбекистонда радиостанция қуриш ишлари 1926 йилда бошланади. 1927 йил 4 январда Тошкентда қуриб битказилган радиоэшиттириш станцияси биносини жиҳозлаш бўйича тегишли қарор қабул қилинади ва биринчи радиостанция узатувини синовдан ўтказиш мақсадида театрдан трансляция қилиш мақсадга мувофиқ, деб топилиб, синов мувафаққиятли амалга оширилади. Шу тариқа Тошкент радио эшиттириш станцияси ўз фаолиятини 1927 йил 4 февралда бошлаб, 1927 йил 11 февралдан радиоэшиттиришларни мунтазам эфирга узатишни йўлга қўйди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Ушбу кун 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, 1950 йилдан байрам сифатида нишонлаб келинади.
Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. Истроҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.