Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
999 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Қулайлик Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб туғилиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш тартиби барча ФҲДЁларда жорий этилади Авваллари ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️6 таси бирда
Бюрократия алвидо

Фарзандли бўлдингизми?

❗️Жорий йил 1 сентябридан бошлаб,

шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;
ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;
поликлиникага ҳисобга қўйиш;
бир марталик "суюнчи" пулини олиш;
яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
болани давлат боғчасига навбатга қўйишни ФҲДЁ идорасида биргина ариза тўлдириш билан амалга оширишингиз мумкин.

Идорама-идора сарсон бўлиб юришга кетган вақтингизни муҳимроқ ишларга сарфланг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

❗️Кадастр соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш, “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида мамлакатнинг рейтингини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарор қабул қилинди.

Қарор билан,

кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш;

кўчмас мулк объектларини қонун асосидаги ипотека ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш;

фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома беришнинг тартиби белгиланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

❗️Қарор (ВМ 02.09.2020 йил 535-сон)га кўра, қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кадастр паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда) бепул кадастр паспортини бериш;

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда.

❗️Юқорида қайд этилган ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

❗️Қарор (ВМ 02.09.2020 йил 535-сон)га кўра, кадастр соҳасига оид айрим давлат хизматлари нархлари қисқартирилди ва соддалаштирилди.

Жумладан,

💰Фуқароларни номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш хизмати учун БҲМнинг 3 фоизи ундирилади
(⚡️аввал БҲМнинг 20 фоизи ундирилган);

🕒 хизмат кўрсатиш муддати
муддати 3 иш куни этиб белгиланди
(⚡️аввал 5 иш куни бўлган).

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Хизматлар ⚡️Давлат хизматларидан ID-карта ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлади Ўзбекистон Республикаси фуқаролари идентификация ID-карталарини алмаштириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг…
#Бу_муҳим

❗️ID картани олиш учун қуйидаги ҳолларда Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш мумкин бўлади:

ID карталар йўқолган, яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;

ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда ID-карталар Давлат хизматлари марказлари орқали алмаштириб берилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

Давлат хизматлари агентлиги Марказлар орқали тақдим этиладиган хизматлардан фойдаланиш жараёнини енгиллаштириш ва бунда шаффофликни таъминлаш мақсадида тинимсиз ҳаракатда.

Эндиликда, Сизга мурожаатингизни кўриб чиқишнинг қайси босқичида эканлигини кузатиб бориш имконияти яратилган.

Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида мурожаатингиз рақами ва махсус паролни киритсангиз бас.

Биз Сизга қулай ва шаффоф хизматларни тақдим этишдан мамнунмиз!

https://telegra.ph/YAngilik-06-03

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисоб варақларини масофадан туриб очиш имконияти мавжуд эканлигидан хабардормисиз?

❗️ДХА билан бизнесингизни рўйхатдан ўтказиб, шу ернинг ўзида исталган банкда ҳисоб рақам очишингиз мумкин.

Буни қандай қилиб электрон тарзда амалга ошириш мумкинлигини билишни истасангиз, видео-қўлланмамизни томоша қилинг! 👨🏻‍💻👩🏻‍💻

https://www.youtube.com/watch?v=XycDUpN6Am8&feature=youtu.be

Tas ix:
https://mover.uz/watch/0w6Zxdcm/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

Ҳурматли фуқаролар!

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.

Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Сўнгги кунларда мустақил равишда ариза тўлдириб боғчага навбатга қўйилгандан сўнг, навбати келганда йўлланма шаклланганлиги тўғрисида хабардор бўлмаслиги ҳамда муддатида боғчага тақдим этилмаганлигидан куйиб кетаётганлиги юзасидан мурожаатлар кўп учрамоқда.

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифаси ва @MtmNavbatBot Telegram-боти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.

Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, нотўғри телефон рақами ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари масъул идоралар билан ҳамкорликда хабардор қилиш механизмини янада такомиллаштириш устида иш олиб бормоқдалар. Ушбу қулайлик жорий этилгач, қўшимча маълум қилинади.

⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 кун ичида боғчага мурожаат қилинг! Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланмаси 15 кун ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.

⚙️ Хизматга ўтиш учун:
- Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш
https://my.gov.uz/uz/service/view/285

- Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш
https://my.gov.uz/uz/service/view/265

📹 Хизматдан онлайн фойдаланиш бўйича видеоқўлланма👇🏻👇🏻👇🏻
https://youtu.be/Ao1XCal6yR8

👉https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Бу_муҳим

2021 йил 1 февралдан бошлаб, Базавий ҳисоблаш миқдори 245 000 сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#Бу_муҳим

Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ўзгаришлардан хабардормисиз?

https://www.youtube.com/watch?v=MMOY98N29uQ&feature=youtu.be

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook