Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Шошилинг_муддат_жуда_оз

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг муддати 2019 йил 1 майга қадар этиб белгиланган.

Мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

👉 мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;
👉 мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан бошқа маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Туман (шаҳар) комиссияси томонидан ижобий деб топилган мурожаатни якунига етказиш, яъни ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ҳоким қарори қабул қилиниши учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир марталик йиғим (1 013 650 сўм) ундирилади.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA