Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Биласизми

23 апрель – Жаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари куни

1995 йил ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Жаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари куни” ни нишонлаш юзасидан резолюция қабул қилинди. 1996 йилдан эътиборан 23 апрель санаси жаҳон ҳамжамияти томонидан халқаро байрам сифатида кенг нишонланиб келинади. Ушбу кун муносабати билан дунёнинг кўплаб давлатларида китоб кўргазмалари, янги китоб тақдимотлари, китобхонлик кечалари ва турли учрашувлар ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг болалиги. У 8 жилдлик китоб учун ҳафталар давомида кулча сотган (видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ҳокимияти идораларида фаолият юритаётган раҳбарларга ўзи ўқиган мактабга бориб, китоб совға қилишни, болаларнинг келажаги учун ҳисса қўшишни таклиф қилган эди. Бу эса мамлакатда йирик акцияга айланиб кетди.

Туркияда ҳам айни вақтда китобхонликка юқори даражада эътибор қаратилмоқда. Адолат ва тараққиёт партияси томонидан китоб тарғиботига бағишлаб тайёрланган видеороликда шахсан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған иштирок этди.

👉 https://qalampir.uz/news/1724

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Forwarded from Huquqiy axborot
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг расмий канали.

Мазкур каналда Сиз янги қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг матни билан биринчилардан бўлиб танишиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇 👇 👇
https://t.iss.one/lexuzofficial
Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

https://bit.ly/2IDAj72

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Мактабларда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
https://sof.uz/news/show/21104
#Адлия_хабари

Бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган www.advice.uz портали расман иш бошлади.

Портал орқали меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, уй-жой, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалардаги қонунчилик ҳақида маълумот олиш мумкин.

Advice.uz”да маълумотлар мазмуни аниқ ва мақсадли, тили содда ва тушунарли, фойдаланувчиларга қулай шаклда жойлаштирилган.

Маълумотлар билан ўзбек ва рус тилларида, порталнинг “Чет элликларга эслатма” бўлими билан эса араб, хитой, рус, инглиз, француз, испан тилларида танишиш мумкин.

Бундан ташқари, порталда махсус онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ҳам ҳуқуқий масалаларга ечим топиш имконияти яратилган.

Адлия вазирлиги, Буюк Британиянинг машҳур “Citizens Advice” тармоғи тажрибалари асосида яратилган мазкур ижтимоий лойиҳа орқали ҳуқуқий муаммоларингиз ечимини тезкорлик билан топишингизга умид қилади.

Тез орада Республикамизнинг ҳар бир туман (шаҳар)ида “Advice.uz”нинг маслаҳат бюролари ўз фаолиятини бошлайди. Мазкур бюролар орқали ҳам турли ҳаётий масалалар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил учун мўлжалланган Давлат дастурида Адлия вазирлигига фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган "Advice.uz" интерактив ахборот порталини ташкил этиш вазифаси юкланган эди.
@huquqiyaxborot

Каналга уланиш⬇️
https://t.iss.one/toshvildavxizmat
«Бир макон, бир йўл» халқаро форуми бошланди
www.president.uz/uz/2528
--
Начался международный форум "Один поясь, один путь"
www.president.uz/ru/2528
Давлат хизматлари агентлиги инновациялари – «Tashkent Law Spring»да!
Батафсил: https://www.terabayt.uz/?p=60230
#TashkentLawSpring

Таъкидланганидек, жорий йил охиригача давлат хизматлари кўрсатишнинг янги формати — Call-service ни жорий этиш режалаштирилган.

Бу эса зарур бўлган маълумотлар(масалан, СТИР рақамини аниқлаш)ни битта қўнғироқ орқали олиш имконини яратади.

Тайёр ҳужжат сақланаётган репозиторийга ҳаволани қўнғироқ амалга оширилган телефон рақамига смс қилиб юборилади.

https://teletype.in/@davxizmat/H1Qn_Mei4
#Адлия_хабари

Мамлакатимизда илк бор ташкил этилган йирик халқаро юридик форум “Тошкент ҳуқуқ баҳори” – “Tashkent Law Spring” 2 куни давом этмоқда.

Форумнинг сессиялари йиғилиши онлайн трансляция қилинмоқда. Трансляцияни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, форумда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Уларнинг 250 нафари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япония сингари 40 мамлакатдан ташриф буюраётган экспертлар ҳамда Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Шри-ланка, Белорусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва вазир ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир.
@huquqiyaxborot

ЎзА: ➡️ https://bit.ly/2DAOXYD

Каналга уланиш⬇️
https://t.iss.one/toshvildavxizmat
#Эслатма

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси якунланишига 4 кун муддат қолди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:
- мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;
- мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан бошқа маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир марталик йиғим (1 013 650 сўм) ундирилади.
-————————————————————————————-
#Напоминание

До окончания срока действия разовой общегосударственной акции по узакониванию самовольных жилых помещений осталось 4 дня .

Для получения права собственности на самовольные постройки гражданамнеобходимо обратиться в Центр государственных услуг.

К заявлению приложить следующие документы:
- копия паспорта заявителя;
- справка, выданная органами местного самоуправления, где указывается сведения о членах семьи заявителя, срок владения земельным участком и дата строительства жилых помещений.

Запрещается требовать у заявителя другую информацию, а также предоставление иных документов.

За рассмотрение заявления взимается разовый сбор в 5 минимальных размеров заработной платы (1 млн 013 тысяч 650 сумов).

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvildavxizmat
ДХАга 1 августдан қатор ҳуқуқлар берилиши мумкин

👉 https://kun.uz/61113237
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланишга кенг йўл очилиб, тадбиркорларнинг эркин фаолият олиб боришлари учун қатор имтиёзлар берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонунчилик билан янада мустаҳкамлаб келинмоқда.

Ушбу амалий ишларнинг узвий давоми сифатида куни кеча Тошкент тумани ҳокимлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Тошкент тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Файзулла Маманов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили – Бизнес Омбудсманнинг Тошкент вилояти вакили Алишер Худойқулов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Абдураҳим Турхалов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарҳод Тўхлиев, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Менглиев, Тошкент тумани давлат хизматлари маркази директори Фаррух Хусанбоев ва бошқа идораларнинг раҳбар ходимлари, шунингдек 100 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида ҳудудда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши ва тадбиркорлик субъектларининг олдида турган муаммоларни бартараф этиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбиркорлик субъектларига амалдаги қонунчилик билан уларга яратилаётан имтиёз ва қулайликлар юзасидан тушунтиришлар, бир гуруҳ тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда уларда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот мутасаддиларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, тадбирда туман тижорат банклари вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун ажратилаётган кредитлар, уларни ажратиш тартиблари ҳақида ахборот берди ва мазкур тижорат банклари томонидан тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги маълум қилинди.

Мулоқот давомида туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича қатор таклифлар ўртага ташланди. Бир гуруҳ тадбиркорлар ва фермерлар тижорат банклари молиявий кўмагида янги бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ташаббусларини билдиришди.
© @toshkenttumanihokimligi

Каналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvildavxizmat
Шавкат Мирзиёев: биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижаларини халқларимиз сезиши керак
www.president.uz/uz/2533
--
Шавкат Мирзиёев: наши народы должны на деле ощущать результаты совместных усилий
www.president.uz/ru/2533
#диққат

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш акцияси якунига 2 кун муддат қолди

Тошкент вилояти Давлат хизматлари марказлари рўйҳати (манзили ва телефон рақамлари):
https://davxizmat.uz/contact/toshkent-viloyati-davlat-hizmatlari-markazlari

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#mygovuz

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш акцияси якунига сўнги 2 кун!

Давлат хизматлари марказлари олдида навбат кутиб ариза топширишни истамасангиз ўзингиз мустақил равишда my.gov.uz электрон тизими орқали ариза юборишингиз ҳам мумкин.

Хизматдан фойдаланиш: https://my.gov.uz/uz/recognition-ownership-illegally-v1/information-about-applicant-applicant/create
Энди ҳарбий тавсияномага эга бўлган абитуриентлар ОТМга алоҳида квота бўйича қабул қилинади

👉 https://xs.uz/uzkr/13866

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди (19.04.2019 йил 361-сон).

❗️Қарорга кўра, нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Илгари мазкур лицензия 5 йил муддатга берилган.

Элатиб ўтамиз, лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим қилинади.

—————————
#Новости_законодательства

Принято Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан "О внесении изменений и дополнений в некоторые решения Правительства Республики Узбекистан" (19.04.2019 года №361).

❗️Согласно постановлению, лицензия на осуществление деятельности негосударственных образовательных услуг будет выдаваться на не определённый срок.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA