Forwarded from "Taraqqiyot strategiyasi" markazi
❗️❗️Умумхалқ муҳокамасидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.
Дастурда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятини “Тараққиёт стратегияси” марказининг веб сайти www.strategy.uz, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, мамлакатимиздаги ОАВлари орқали бугундан танишиб боришингиз мумкин бўлади.
Каналларимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.iss.one/dscuzbekistan

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
22 та туман шоли авлодли уруғчилик етиштиришга ихтисослаштирилади
“Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4973-сон, 02.02.2021 й.) қабул қилинди.
☑️ Қарорга мувофиқ, шоличилик кластерлари ёки шоли экишга рухсат этилган минтақаларда шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари базасида элита уруғчилик хўжаликлари ташкил этилади.
➡️ Шунга кўра, республика бўйича жами 22 та туман шоли авлодли уруғчилик етиштиришга ихтисослаштирилиб, уларда 17 452 гектар шоли майдони ташкил этилади.
🗓 2021 йил 1 июндан уруғлик шолига мувофиқлик сертификатини бериш, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади.
🌾 Шунингдек, Уруғчилик хўжаликларида навбатлаб экиш тизими йўлга қўйилади. Бунда, бир далада 2 йилдан ортиқ шоли етиштирилишига йўл қўймаслик бўйича илмий асосланган алмашлаб экиш тизими жорий қилинади.
♻️ 2021 йилда жами шоли майдонларининг камида 20 фоизида кўчатлаб экиш, камида 50 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизими жорий этилиб, камида 30 фоизида шоли замонавий уруғ сеялкалари орқали экилади.
⏳ 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштиришда шолини замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизигача Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
📝 Қарор билан шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун шоли етиштириш прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди. Шунга кўра, жорий йилда республика бўйича 129 357 гектар майдонда шоли етиштириш назарда тутилган.
👨🎓 Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали ҳамда Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик йўналишида қўшма факультет ташкил қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот институтлари ташкил этилди
“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4975-сон, 03.02.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарор билан Миллий марказ тизимида қуйидагилар ташкил этилди:
➖ Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
➖ Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
➖ Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.
🔰 Қуйидагилар Миллий марказ тизимига ўтказилди:
➖ Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик
ва виночилик илмий-тадқиқот институти;
➖ “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” масъулияти чекланган жамиятини давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этган ҳолда.
💼 Миллий марказга қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори раҳбарлик қилади.
➡️ Тажриба-синов тариқасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ОТМларнинг кафедра мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишли таълим йўналиши бўйича илмий-тадқиқот институтлари директорларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари ҳисобланади.
🏢 Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида Республика агрохизматлар, ахборот маслаҳат (extension) маркази ташкил этилади.
☑️ Шунингдек, қарор билан 2022 йил якунигача Миллий марказнинг юқори технологиялар асосидаги кўп тармоқли Илмий-тадқиқот маркази фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

Сенат Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Конституциясига ҳам ўзгариш киритилиши назарда тутилган. Яъни сайловлар октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.
Қонун президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилингач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Конституциясига ҳам ўзгариш киритилиши назарда тутилган. Яъни сайловлар октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.
Қонун президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилингач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Сўраган_эдингиз
ПАСПОРТ ЁҚОЛИБ ҚОЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК ВА ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
📥 Адлияга савол:
Ассалому алайкум! Паспорт ёқолиб қолса нима қилиш керак ва тартиби қандай?
📤ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.
"Ўзбекистон Республикасида Паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан, паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.
Шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади, маълумотноманинг орқа томонига доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлиги тўғрисида штамп қўйилиши мумкин.
❗️Маълумотнома ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан берилади.
Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.
Фақатгина зарур ҳолларда, бу муддат ҳудудий ички ишлар органи раҳбарияти томонидан яна бир ойга узайтирилиши мумкин.
❗️Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаслик оқибатида йўқотиб қўйиш тегишлича жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Жавоб берди: Чирчиқ шаҳар адлия бўлими ходими Н. Исмаилов
Савол ва мурожаатлар учун
👉🏻@toshviladliya_bot

⚡️ Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (05.02.2021 й.) билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:
➖ 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
➖ улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
➖ фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.
🔰 Мазкур низом қоидалари:
➖ шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
➖ Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.
📋 Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.
🔰 Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан:
● бозор ставкасида;
● 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
● бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
● сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
● қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
● Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.
🚫 Мазкур тартиб якка тартибдаги уй-жой қурлишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.

Қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишнинг янги тизими жорий этилади
“Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 05.02.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарорга кўра, қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилади.
🔰 Унга кўра:
➖ қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;
➖ электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади;
➖ танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмайди;
➖ танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.
🔄 Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ҳамда танловларни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали операторлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.
📁 Қарор билан қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН МАЗМУН-МОҲИЯТИ.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар рағбатлантирилади.

Ролик шу ҳақидаКаналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Алишер_Навоий_таваллудинг_580_йиллигига_бағишланади
Биламиз, бобомиз Мир Алишерни,
Шерият мулкининг султони, хони.
Бетакрор ижодкор, буюк аллома,
Биргина мисраси ҳикматнинг кони.
Туркий тилда ижод ила бўлди Навоий,
Форс тилида йўқликдир таҳаллус Фоний.
Зеҳни, ақл-заковати, сўз сеҳри ила,
Ҳаттоки лол қолган Мавлоно Лутфий.
Буюк зот номини ардоқлаш даркор,
Ҳар бир мисрасида маънолар бисёр.
Хикмат кўп, сўз сеҳри ажиб бетакрор,
Шерият саройин қурган бунёдкор.
Қўлга қалам олиб, ёздим шеър мисра,
Ё раббим қанийди ёзсам ғазаллар.
Санъат гулшанига қўшсайдим ҳисса,
Сизни ёд этмоққа, ташна кунгиллар.
Навоий номингиз абадий бўлсин,
Ётган жойларингиз нурларга тўлсин.
Камина Искандарбек қутлайди сизни,
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин.
Искандаржон Исломов
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Биламиз, бобомиз Мир Алишерни,
Шерият мулкининг султони, хони.
Бетакрор ижодкор, буюк аллома,
Биргина мисраси ҳикматнинг кони.
Туркий тилда ижод ила бўлди Навоий,
Форс тилида йўқликдир таҳаллус Фоний.
Зеҳни, ақл-заковати, сўз сеҳри ила,
Ҳаттоки лол қолган Мавлоно Лутфий.
Буюк зот номини ардоқлаш даркор,
Ҳар бир мисрасида маънолар бисёр.
Хикмат кўп, сўз сеҳри ажиб бетакрор,
Шерият саройин қурган бунёдкор.
Қўлга қалам олиб, ёздим шеър мисра,
Ё раббим қанийди ёзсам ғазаллар.
Санъат гулшанига қўшсайдим ҳисса,
Сизни ёд этмоққа, ташна кунгиллар.
Навоий номингиз абадий бўлсин,
Ётган жойларингиз нурларга тўлсин.
Камина Искандарбек қутлайди сизни,
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин.
Искандаржон Исломов
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Алишер_Навоий_580 #baytchellenj
‼️Бугун 9 февраль – буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун
✍🏻Адлия вазирлиги раҳбарияти ва тизим ходимлари Алишер Навоийнинг адолат ҳақидаги байтларини ёдга олишди...
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
‼️Бугун 9 февраль – буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун
✍🏻Адлия вазирлиги раҳбарияти ва тизим ходимлари Алишер Навоийнинг адолат ҳақидаги байтларини ёдга олишди...
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сайловлар октябрь ойида ўтказилади
“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.
🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).
📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).
🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.
▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхатларига киритиш тартиби белгиланди
➡️ Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхати мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.
🔈Тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.
⏳ Чет давлатларда турган фуқаролар ўзларини сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
🔰 Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари:
➖ чет давлатларда турган фуқароларнинг уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва фуқарони сайловчилар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади;
➖ сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
✅ Ташқи ишлар вазирлиги сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этади.
⏰ Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.

МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Конституцияга ўзгартиришлар киритилди
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–671, 08.02.2021 й) қабул қилинди.
🔰 Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:
● Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
● Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
● ҳарбий судлар;
● Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
● Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
● фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
● жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
● туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
● туманлараро маъмурий судлари.

Тадбиркорларга чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида кредитлар ажратилади
“Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4982-сон, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021-2022 йилларда чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларида очилади.
🏦 Кредит линиялари тегишли тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 4 фоиз ставкаси шартларида очилади.
☑️ Кредитлар тадбиркорларга замонавий янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 2 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 6 фоиз ставкасида ажратилади.
🗓 Қарор билан 2023 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган хомашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати (71 та) тасдиқланди.
🛒 Шунингдек, “Ойбек-автойўл” (Тошкент вилояти) ва “Сариосиё-автойўл” (Сурхондарё вилояти) чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда эксперимент тариқасида маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослаштирилган савдо нуқталари ташкил этилади.
🖥 Бундан ташқари, республика ҳудудларида ва хорижда чарм маҳсулотлари савдосига ихтисослаштирилган “Multibrand” дўконлари ташкил этилиб, унинг электрон савдо платформаси яратилади.

Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (60-сон, 08.02.2021 й.) билан Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, қуйидагилар дастлабки идентификацияни бевосита амалга оширувчи ваколатли давлат органлари ҳисобланади:
● Ички ишлар вазирлиги;
● Бош прокуратура;
● Давлат хавфсизлик хизмати;
● Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар;
● Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
● Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
📝 Дастлабки идентификация суҳбат шаклида амалга оширилади ва уни ўтказиш учун шахсдан розилик олиш талаб этилади.
🔰 Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланиши таъминланади:
● тиббий ёрдам олиш;
● психологик ёрдам олиш;
● ҳуқуқий маслаҳат олиш;
● вақтинча яшаш жойидан (бошпанадан) фойдаланиш;
● яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатиш;
● таржимон хизматларидан текин фойдаланиш.
📂 Якуний идентификация Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади.

Айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланди
“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида:
➖ Фарғона – Урганч – Фарғона, Термиз – Урганч – Термиз ҳамда Қарши – Урганч – Қарши авиарейслари йўлга қўйилади;
➖ Андижон – Хива – Андижон темир йўл қатнови сони оширилади;
➖ 2021 йил 1 апрелгача Термиз – Қарши – Хива, Хива –Урганч – Нукус ва Термиз – Қарши – Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатновини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.
🔰 Қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатлари 2021 йил 31 декабргача узайтирилади:
➖ туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
➖ камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш;
➖ туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари)ем кўрсатиш бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
➖ улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.
➡️ Фармонга кўра Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.
🏖 Ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади.
🗓 2021 йил 1 мартдан Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

2021 йил 31 декабргача туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади.
🗓 2021 йил 1 мартдан Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.
♻️ Фармон билан Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.
💼 Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди.
🎓 2021/2022 ўқув йилидан “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
🏛 2021 йил 1 августгача қадимий ипак қоғози хомашё захирасини шакллантириш манбаи сифатида Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги 64 гектар ер майдонида тут плантацияси ва Самарқанд ипак қоғозини ишлаб чиқариш бўйича “Ипакчилик шаҳарчаси” туристик мажмуаси ташкил этилади.