#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими жорий қилинади
“Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
📂 Фармонга кўра, “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинади.
🔰 Унга кўра, Адлия вазирлиги:
➖ қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради ва “Ijro.gov.uz” тизимини юритади;
➖ тизимда назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;
➖ қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб боради.
❗️Тизимга зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.
🔘 Фармонга кўра:
👉 Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради;
👉 Ҳисоб палатаси тизимда масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади;
👉 Президент Администрацияси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

⚡️ Барча давлат ташкилотларида ижрони назорат қилиш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади
🏢 Фармонга билан Адлия вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.
🔁 2021 йил 1 апрелдан республика даражасидаги барча давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.
🗓 2021 йил 1 майдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади, бунда бошқа ҳар қандай назорат дастурлари, ҳисоботлари ва базаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.
📌 Қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Президент Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими жорий қилинади
“Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини…

⚡️Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди
🔎 Фармонга кўра, ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизими жорий этилади.
📋 Фармон билан Қонунлар, Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
🔰 Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
● қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
● давлат органлари ва ташкилотларининг қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш;
● қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш;
● давлат органлари ва ташкилотларига қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДА БУЮК МУТАФАККИРЛАРИМИЗГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.
Сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда унинг муносиб издоши бўлмиш Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий ва маданий тадбир ўтказилди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда унинг муносиб издоши бўлмиш Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий ва маданий тадбир ўтказилди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади
Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
🔘Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:
➖ Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
➖ Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
➖ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;
🌐 Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.
🔰 Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:
● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
● иш қоғозлари, турли бланклар;
● мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.
❗️Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.
‼️ 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

#Ҳуқуқингизни_билинг
🔰 Ходимлар фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:
▫️ иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар бўйича;
▫️ меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек, боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича.

Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни жадаллаштирилади
“Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6167-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, тегишли давлат активларини оммавий савдоларга қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда:
➖ профессионал ташкилотлар (халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компаниялар)ни жалб этиш Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;
➖ профессионал ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш мақсадида аниқланган қиймат ёки қийматлар оралиғи (баҳолаш фаолиятининг миллий стандарти талабларидан қатъи назар) савдо жараёнида мўлжал сифатида ҳисобга олинишига рухсат берилади;
➖ баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида тавсия этилган ва унинг экспертиза хулосасида аниқланган нархни давлат активининг бошланғич нархи сифатида мажбурий белгилаш тўғрисидаги талаб амал қилмайди;
➖ Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига давлат активларининг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда сотиш тўғрисида эълонлар бериш ҳамда 2 тадан кам бўлмаган таклифлар орасида энг яхшиси асосида сотиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тавсия этилган ва экспертиза хулосасида аниқланган нархдан қатъи назар).
🗓 2021 йил 1 августгача давлат мулкини хусусийлаштиришда баҳоловчи ташкилотларни танлаш, уларнинг хизматлари қийматини аниқлаш ва тўлашнинг энг яхши тижорат таклифларини танлаб олиш тартиби жорий этилади.

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4987-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.
🗓 Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
☑️ Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
➡️ Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (64-сон, 11.02.2021 й.) билан Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиqланди.
📞 Низомга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берганда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (Ички ишлар ва прокуратура органлари)га, шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига зудлик билан хабар беришлари лозим.
🔘 Бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида:
➖ уч нафаргача шахс (шу жумладан, учинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, бунинг сабабларини текшириш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;
➖ етти нафаргача шахслар (шу жумладан, еттинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;
➖ саккиз нафар ёки ундан ортиқ шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида тегишли Бош вазири ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.
🔰 Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича тузиладиган тегишли комиссиянинг таркибига қуйидаги вазирлик ва идоралар вакиллари киритилиши шарт:
● Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари);
● Энергетика вазирлиги;
● “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари);
● Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (ҳудудий бўлинмалари);
● Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса кўп квартирали уйларда содир бўлганда);
● Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари),
(бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган углеводород гази ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда содир бўлганда);
● Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари) (бахтсиз ҳодиса қаттиқ ёқилғи турлари (кўмир ва кўмир маҳсулотлари)дан фойдаланишда содир бўлганда).
🗓 Комиссия томонидан амалга оширилган текшириш натижалари юзасидан 15 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда комиссия томонидан текшириш далолатномаси расмийлаштирилади.
➡️ Бахтсиз ҳодисалар Энергетика вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.
➡️ Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда ёнғин содир бўлганда текшириш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Мутахассисларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади
“Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6168-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.
➡️ Фармонга мувофиқ, “Эл-юрт умиди” жамғармасининг қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
☑️ Шунга кўра, мутахассисларни излаб топиш, танлаш ва уларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.
🔰 Бунда:
➖ очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари ҳисобланади;
➖ Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади;
➖ Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурлари ташкил этилади.
✅ Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларнинг очиқ саралаш танлови қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
👉 давлат ва жамият бошқаруви;
👉 қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
👉 таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари;
👉 иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.
🎓 Жамғарма 2021 йилда очиқ стипендия танловлари асосида ёшларнинг нуфузли хорижий мамлакатларда бакалавриат дастури бўйича таълим олиши учун 100 та ўрин, магистратура ва докторантурада ўқиш учун аввалги йилларга нисбатан ўртача 5 баробар кўп ўрин ажратади.

Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–673-сон, 12.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
☑️ Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
➡️ Ушбу жиноятни содир этган шахсга 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазони қўлланилиши мумкин.
📌 Шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
❗️Ушбу жиноятни содир этган шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазони қўлланилиши мумкин.
📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришларга кўра вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.
(Илгари маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг такрор содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланган.)
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КОРРУПЦИЯНИ ТЎХТАТИШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛИШ ЗАРУР?
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Ролик шу ҳақидаКаналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми
Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг янги тизими амалда
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг янги тизими амалда
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
“Юксалиш” умумиллий ҳаракати ҳамда Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали доирасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, ташкилот ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ролининг зарурияти, давлат идоралари билан бирга ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
“Юксалиш” умумиллий ҳаракати ҳамда Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали доирасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, ташкилот ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ролининг зарурияти, давлат идоралари билан бирга ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Ҳуқуқингизни_билинг
Ёшга доир нафақа иш стажи бўлмаган ёки пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади
🔰 Нафақа:
● эркакларга – 65 ёшга етганларида;
● аёлларга – 60 ёшга етганларида;
● болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга – 55 ёшга етганларида тайинланади.
✅ Ёшга доир нафақа шахсга унинг меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари бўлмаган тақдирда тайинланади.
➡️ Нафақа тайинлаш учун яшаш жойи бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилинади.
⏳ Ариза 10 кунлик муддатда кўриб чиқилиб, нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
🏢 Нафақа тайинланмаганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Кимё саноати корхоналари ривожлантирилади
“Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4992-сон, 13.02.2021 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, кимё саноатини трансформация қилишнинг узоқ муддатли асосий муҳим йўналишлари белгиланди.
🗓 2021 йилдан янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда асосан хусусий, шу жумладан хорижий инвесторлар ва технологик шерикларни жалб қилишни назарда тутувчи “Кимё ва газ-кимё саноатида технологик кластерларни яратиш бўйича очиқ ҳамкорлик дастури” жорий этилди.
🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
➖ Ўзбекистоннинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва амалга ошириш муддатлари жадаллаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
➖ умумий қиймати 1 176 млн АҚШ долларга тенг, шундан 700 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган 2021–2025 йилларда кимё корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланиш орқали юқори қўшимча қийматга эга бўлган кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган 16 та янги инвестиция лойиҳалари рўйхати.
📌 Қарорга кўра, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва тармоқлараро кооперацияни ташкиллаштириш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни назарда тутувчи хусусий ва хорижий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларга устуворлик берилади.
🖥 Шунингдек, 2024 йилга қадар “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини, молиявий, хўжалик ва ташкилий фаолиятни бошқариш ва мониторинг қилиш, ишлаб чиқарилган товарларни сотиш, етказиб бериш ва улардан фойдаланишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий қилинади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_эълони
❗️2021 йилда Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича йилнинг энг намунали ташкилоти қайси ташкилот бўлади?
🏆 Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар ташкил қилинишида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириб бориш мақсадида Адлия вазирлиги Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича йилнинг энг намунали ташкилоти танловини эълон қилади.
🔰 Танловда республика давлат бошқаруви органлари тизимига кирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликларнинг 2021 йил давомида амалга оширган ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори ижроси юзасидан қайд этилган баҳолаш натижаси;
➖ йил давомида соҳа фаолияти бўйича тайёрлаб, тарқатилган энг яхши тарғибот материаллари (видеоролик, инфографика, слайд, буклет);
➖ ташкилотнинг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги гуруҳ ва каналларда фаоллиги (соҳага оид муаммоли вазиятлар юзасидан тезкор муносабат).
🔉Танлов натижалари 2021 йил якунида умумлаштирилади ҳамда 2022 йилнинг январь ойида ОАВда ва вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
🏢 Адлия вазирлиги барча давлат органлари ва ташкилотларини аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишларида фаол бўлишга чорлайди.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими кучайтирилади
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими кучайтирилади
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Экологик хавфли маҳсулотлар мажбурий сертификатлаштирилади
Ҳукумат қарори (75-сон, 16.02.2021 й.) билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
☑️ Низомга кўра, экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги аккредитациядан ўтган экологик сертификатлаш органи томонидан бериладиган экологик сертификат асосида амалга оширилади.
📝 Экологик сертификат олиш учун ариза берувчи “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали ёки тўғридан-тўғри Давлат экология қўмитаси тизимидаги экологик сертификатлаш органига ариза билан мурожаат қилади.
⏳ Экологик сертификатлаш органи 1 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва ҳужжатлар тўлиқ бўлганда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни сертификатлашни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилади.
🔰 Экологик сертификат:
➖ олиб кирилаётган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга (транспорт воситаларидан ташқари) аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган битта ташқи савдо шартномаси (контракти) ва етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхасига асосан – бир календарь йилдан ошмаган муддатга;
➖ экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг ҳар тўпига – бир йилдан ошмаган муддатга;
➖ маҳсулотларни сериялаб ишлаб чиқариш жараёнларига эса – 3 йил муддатга берилади.
Мазкур тартиб 2021 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.