ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.09K subscribers
6.92K photos
839 videos
4 files
6.56K links
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
Download Telegram
#Қабул_2020

⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

🖥
2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади.

🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

📋 Эслатиб ўтамиз, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

🔗 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари билан бу ерда ҳамда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

ОТМга қабул қилишда хотин қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абитуриентларини 2020/2021 ўқув йили учун ҳужжат топширишга таклиф этади.

⚖️ Филиал Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тизимига замонавий ва юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

💼 Филиалда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш” мутахассислиги бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган кадрлар ҳам қайта тайёрланади.

🔰 Филиалда ўқиш:
• кундузги таълим шаклида;
• уч йил;
• давлат гранти асосида амалга оширилади.

🌐 Қабул қилинган ҳужжатлар бўйича ҳар кунлик маълумот Филиалнинг www.sbtsul.uz расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Филиал дипломи ички ишлар органларига Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, “лейтенант” махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.

Филиалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
👉 Телеграм канали: @tdyu_ixtisoslashtirilgan_filiali
👉 Facebook: https://fb.com/sbtsul
👉 Савол-жавоблар учун телеграм-бот: @sbtsulfikrbot

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2% давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМ ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти эълон қилинди.

Каналга
уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

⚡️ Тест синовлари учун 3 соат вақт ажратилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ:

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

Бунда, ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами 180 дақиқа).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

⚡️ 25 августдан Адлия вазирлиги юридик техникумларига онлайн қабул бошланади

2020/2021 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) Давлат тест маркази веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тошкент вилояти юридик техникум манзили: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Истиқбол МФЙ Ҳиёбон кўчаси 2-уй. Қўшимча маълумотлар учун тел: (70) 983-54-05.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, тест синовлари 40 та стадион ва хиёбонлар (65 та сектор)да ўтказилади:

◽️ Қорақалпоғистон Республикаси – 3 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Андижон вилояти – 1 та ҳудуд (6 та сектор);
◽️ Наманган вилояти – 4 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Фарғона вилояти – 6 та ҳудуд (6 та сектор);
◽️ Бухоро вилояти – 3 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Хоразм вилояти – 2 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Сурхондарё вилояти – 4 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Қашқадарё вилояти – 1 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Жиззах вилояти – 2 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Навоий вилояти – 2 та ҳудуд (2 та сектор);
◽️ Самарқанд вилояти – 4 та ҳудуд (7 та сектор);
◽️ Сирдарё вилояти – 2 та ҳудуд (2 та сектор);
◽️ Тошкент шаҳри – 6 та ҳудуд (17 та сектор).

🏟 2020-2021-ўқув йили қабулида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати:

👉 https://dtm.uz/page/stadionlar_royxati_2020

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

Тошкент вилояти юридик техникумига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига!!!

Инфографика шу ҳақида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2020

❗️Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

📌 Юридик техникумларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида видео йўриқнома яратилди. Ҳужжат топшириш жараёнида сиз учун фойдаси тегиши мумкин.

⚠️ Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабулни амалга ошириётган мамлакатдаги биринчи ва ягона техникумлар ҳисобланади.

🗓 Юридик техникумларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 2020 йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

⚠️ Маълумот учун: ҳар бир ҳудудда биттадан юридик техникум ташкил этилган.


Тошкент вилояти юридик техникуми ҳуқуқшуносликка қизиққан ёшларни ўқишга таклиф этади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бизнинг манзил: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Истиқбол МФЙ Ҳиёбон кўчаси 2-уй. Қўшимча маълумотлар учун тел: (70) 983-54-05.
Forwarded from Huquqiy axborot
тўлов-контракт миқдорлари.pdf
106.1 KB
#Қабул_2020

"Суперконтракт" миқдорлари тасдиқланди

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

👩‍🎓 Мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади.

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot