ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.09K subscribers
6.92K photos
839 videos
4 files
6.56K links
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2020

❗️Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

📌 Юридик техникумларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида видео йўриқнома яратилди. Ҳужжат топшириш жараёнида сиз учун фойдаси тегиши мумкин.

⚠️ Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабулни амалга ошириётган мамлакатдаги биринчи ва ягона техникумлар ҳисобланади.

🗓 Юридик техникумларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 2020 йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

⚠️ Маълумот учун: ҳар бир ҳудудда биттадан юридик техникум ташкил этилган.


Тошкент вилояти юридик техникуми ҳуқуқшуносликка қизиққан ёшларни ўқишга таклиф этади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бизнинг манзил: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Истиқбол МФЙ Ҳиёбон кўчаси 2-уй. Қўшимча маълумотлар учун тел: (70) 983-54-05.
Бугундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади

Бугун, 15 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланган ва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.

Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
👉 умумий тартиб;
👉 соддалаштирилган тартиб;
👉 алоҳида тартиб.

Мазкур қонунда аввалгисидан фарқли ўлароқ «ватандош» деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади.

❗️Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.

Бундан ташқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан чиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари ҳам белгилаб қўйилган.

Манба: ЎзА

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
14 ёшгача бериладиган нафақа пули муддатини узайтириш учун зарур ҳужжатларни қайта топширишга кечикдим. Энди қандай йўл тутсам бўлади?

Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақалар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилади.

📎 Асос - “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони.

❗️Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, агар фарзандларингиз шу муддат давомида нафақа бериш учун белгиланган ёш чегараси, яъни 14 ёшга тўлган тақдирда, бу нафақалар бериш тўхтатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

ЙПХ ходими автомобилни нега тўхтатганини тушунтириши шарт

❗️ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини тушунтиришга мажбур.

🔍 ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чоралар кўради.

➡️ Қоида бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб содир этган қоида бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўриши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Тезкор хабар

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
КЕКСА БИР КИШИ УНГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛИШИМ ҲИСОБИГА, УЙИНИ МЕНГА ЎТКАЗИБ БЕРМОҚЧИ, БУНИ ҚАНАҚА РАСМИЙЛАШТИРИШ МУМКИН?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Мени қўшним бир ўзи яшайди, ёши кекса аёл. Яқинлари бўлмаганлиги учун қаровсиз қолиб кетган. Бир йилдан бери мен ва аёлим унга қараб, ҳабар олиб турамиз, касал бўлганида ҳам дори-дармонидан ёрдам бериб турамиз. Ҳозир шу кекса аёл унга қараб туришимизни, агар у вафот этса ўзи яшаётган 2 хонали уйни бизга қолдиришини айтяпти. Буни қанақа қилиб расмийлаштирса бўлади?

ЖАВОБ.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида “умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси” деган шартнома тури бор.

Ҳозир Сиз айтган жараённи айнан мана шу шартнома билан расмийлаштириш мумкин.

Қаранг, ушбу Кодекснинг 530-моддасига асосан:

умрбод таъминлаш шарти билан “уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси”га мувофиқ, бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.

Бу қоидага асосан, меҳнатга лаёқатсиз ва парваришга муҳтож бўлган шахс билан умрбод таъминлаш шарти билан квартирани сизга берилиши тўғрисида шартнома тузишингиз керак, бу шартномага асосан ўша кекса аёлни умрбод овқатлантириш, парваришлаш ва бошқа зарур ёрдам кўрсатиб боришингиз керак бўлади.

Ўз навбатида, бунинг эвазига уй-жой ёки квартира шартномага мувофиқ сизга берилади.

Шартномада мулк эгасига сиз томонингиздан қандай моддий таъминот турлари берилиши, уларнинг пул билан ифодаланган бир ойлик баҳоси ва уй-жой (уйнинг бир қисми), квартиранинг қиймати кўрсатилиши керак бўлади.

Қаранг, “умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шартномаси” ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тасдиқланиши лозим.

Шунга, бу масалада ўша жойдаги нотариал идорага мурожаат қилсангиз, яна атрофлича маълумот беради, сизга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади

“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4829-сон, 15.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.

📋 Хорижда ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш мазкур тизимнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Қарорга кўра:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларига умумий раҳбарлик қилади;
👉 Ҳудудий филиал раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёрдамчиси ҳисобланади;
👉 Ҳудудий филиаллар хорижий иш берувчилар билан келишувлар тузади ҳамда хорижга фуқароларни ишга юборади.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:
👉 Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
👉 Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;
👉 Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ишчилар тайёрлаш ўқув маркази;
👉 Наманган вилоятидаги профессионал таълим муассасаларида давлат хусусий шериклик асосида “IT School” ўқув марказлари, чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш ўқув марказлари.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;
👉 микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади;
👉 микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат мигрантларига ўзини ўзи банд қилган шахсларга белгиланган пенсия ҳисоблаш тартиби қўлланилади

♻️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча ишлаш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

🔰 2021 йил 1 январга қадар:

• Ўзбекистонда
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;

Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари билан битимлар тузилади.

➡️ Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам миқдори БҲМнинг 2 бараваригача кўпайтирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари эди).

📲 Шунингдек, меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа яратилади ҳамда Россия Федерациясида “Call-марказ” ташкил этилади.

🗓 2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси хорижда вақтинча ишлаб қайтиб келганда:

👉 БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидия тўланади;
👉 Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

📞 Шу билан бирга, меҳнат миграцияси масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “1282” қисқа рақамли ишонч телефони ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Эълон

Тошкент вилояти адлия бошқармаси танлов асосида ишга таклиф қилади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

🏦 Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини "Yoshlar — kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

❗️Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

🔖Техникумга 11 синф ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини битирганлар ҳужжат топширишлари мумкин.

Техникумга кириш имтиҳони Давлат тест маркази томонидан тест шаклида ўтказилади.

🧾Тест саволлари ТАРИХ ва ХОРИЖИЙ тил фанларидан бўлади.


🔖Ҳужжатлар Давлат тест марказининг texnikum.dtm.uz сайти орқали 25 сентябргача онлайн тарзда топширилади.

☎️Қўшимча маълумотлар учун 70 983-54-05, 91 965-45-65, 97 490-60-61 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

ЙПХ ходими автомобилни нега тўхтатганини тушунтириши шарт

❗️ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини тушунтиришга мажбур.

ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чоралар кўради.

❗️Қоида бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб содир этган қоида бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўриши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Халқаро_кун

17 сентябрь – Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни

🗓 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 17 сентябрь Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни этиб белгиланган.

➡️ Ушбу кун бутун дунё эътиборини беморлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга, тиббий ёрдам хавфсизлигини таъминлашда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва беморлар учун хавф-хатар даражасини имкон қадар камайтиришга қаратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

❗️Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

👉 шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;

👉 мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

👉 жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач;

👉 озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач;

👉 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач;

👉 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач;

👉 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси қачонгача амал қилади?

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин: ⬇️
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш автоматлаштирилади

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (557-сон, 16.09.2020 й).

🔰 Қарорга мувофиқ, “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилади ва бу орқали:

👉 фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматлаштирилади;
👉 мазкур аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади;
👉 фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

🏢 Ички ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади.

🔰 2021 йил 1 январга қадар:

республика ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;
хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан эса Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизми жорий этилади.

Бунда ариза юборувчи кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиши лозим бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тест ўтказишнинг илмий асосларини ишлаб чиқувчи марказ ташкил этилди

“Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (562-сон, 17.09.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси (Илмий марказ) ташкил этилди.

📌 Тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш Илмий марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

💼 2020 йил 1 ноябрдан ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошлари тариф коэффициентининг 1,5 баравари миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Кун_тарихи

🗓 18 сентябрь (2006 йил)

“Фирма номлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

☑️ Қонунга кўра, фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.

➡️ Ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Одам вужудида тиббий тадқиқот ўтказиш учун унинг розилиги керак

📋 Қонунчиликка кўра, инсонни объект сифатида жалб этиб, биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фақат лаборатория тажрибалари ўтказилганидан ва фуқаронинг ёзма розилиги олинганидан кейингина давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида йўл қўйилади.

❗️Фуқарони биологик-тиббий тадқиқотларда қатнашишга мажбурлаш мумкин эмас.

♻️ Биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фуқародан розилик олинаётганда унга тадқиқотнинг мақсади, усуллари, қўшимча оқибатлари, эҳтимол тутилган хавфи, тадқиқотнинг қанча давом этиши ва кутилаётган натижаларига оид маълумотлар берилиши лозим.

‼️Фуқаро тадқиқотнинг исталган босқичида унда қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Бу_қизиқ

Францияда марҳум билан турмуш қуриш мумкин

Франция қонунларига кўра, марҳум билан никоҳ расман рўйхатга олиниши мумкин. Бунда марҳумнинг никоҳга розилигини билдирувчи васиятнома ёки бошқа ҳужжат талаб қилинади. Никоҳ марҳумнинг тириклик пайтидаги сана билан рўйхатга олинади ва у марҳумнинг меросига эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди.

1950 йилда Франциянинг Фрежюс шаҳрида юз берган тўғон ўпирилиши натижасида 400 киши нобуд бўлади. Қурбонлардан бири Андрэ Капра исмли йигитнинг севгилиси Ирэн Жодарт марҳум билан никоҳдан ўтишга рухсат беришни сўраб Шарль де Голлга мурожаат қилади. Масала кенг жамоатчиликнинг қизғин мунозарасига сабаб бўлгач, мамлакат раҳбари бу никоҳга розилик беради. Шундан сўнг Фуқаролик кодексига юқоридаги модда киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг ФҲДЁ органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya