Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#қишлоқ_хўжалиги
Кластерлар вилоятдаги иқтисодий ҳолатнинг яхшиланишига олиб келади
Мамлакатимизда бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам янги ислоҳотлар давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур йилнинг 4 февраль куни қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда ҳам пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат режасини босқичма-босқич бекор қилиш масалалари муҳокама қилинган эди.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 24 январдаги Мурожаатномасида «Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди», деган эди.
Бундан кўринадики, эндиликда мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилади. Кластер усули йўлга қўйилади, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилади. Натижада эса ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошади.
Тошкент вилоятида ҳам режали ишлар амалга оширилиши кутилмоқда. Бугунги кунда вилоятда 5 та ғаллачилик кластерига жами 1 минг 772 гектар ер майдони ажратилди. Ушбу кластерлар томонидан 2020-2021 йиллар давомида 58,5 млрд маблағ эвазига 2300 бош қорамолларни боқиш йўлга қўйилиши кутилмоқда.
2020 йилда вилоятдаги мавжуд 6 та пахта-тўқимачилик кластерига тегишли жами 21 минг 477 гектар майдоннинг 10 фоизида, яъни 2 минг 148 гектар майдонга беда экини экиш режалаштирилган. Ушбу 2148 гектар майдонга майдонларга жами 36,5 тонна беда уруғлиги талаб этилади. Уруғ гектарига 17 кг.дан ажратилади. Айни кунда вилоятда 21 тонна беда уруғлиги захираси мавжуд бўлиб, қолган 15,5 тонна беда уруғлигини Миробод туманидаги “Замин Эко Агро” корхонаси томонидан беданинг Эмилиано, Жея, Банат навлари уруғлигини етказиб берилиши бўйича шартномалар тузилмоқда.
Вилоятдаги мавжуд 6 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан 12 минг 700 бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик комплексларини ташкил этиш лойиҳалари режалаштирилган.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 181 млрд. сўм пул маблағи, шундан 60 млрд. 784 млн. сўм лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан, 6 млн. 410 минг АҚШ доллари хорижий кредит асосида амалга ошириш белгиланган.
Лойиҳаларнинг амалга ошиши қўшимча равишда 17 минг 430 тонна сут, 2 минг 904 тонна гўшт ишлаб чиқарилади. Фуқаролар учун 164 та янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, вилоятда 5 та ғаллачилик кластерларида жами — 2 минг 300 бошга мўлжалланган чорвачилик комплекслари ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар 55 млрд. 200 млн сўмни ташкил этади. Лойиҳалар натижасида 18 та янги иш ўрни яратилиб, қўшимча равишда 1 минг 380 тонна сут, 115 тонна гўшт ишлаб чиқарилади. Бу эса вилоятдаги иқтисодий ҳолатнинг яхшиланишига олиб келади.
@toshvilpressa

#Жараён
#Қишлоқ_хўжалиги
🚜 Ерлар экинга ҳозирланмоқда
📌 Куни кеча Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Алимбеков бошчилигида ZOOM платформаси орқали видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
🖊 Йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда галдаги муҳим вазифаларни ўз эгаларига етказиш мақсадида Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Салихов туманда фаолият юритувчи фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказди.
📊 Унда солиқ қарздорликларини тўлаш, 2021 йилга белгиланган қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларни амалга ошириш, уларни молиялаштириш, бошоқли дон экинларидаги агротехник тадбирларни ўтказиш, ариқ-зовурларни тозалаш, бошоқли дон экинларини суғориш ва боғ-токзорларга яхоб суви бериш, дала четларини ободонлаштириш сингари бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
🚜 Шу жумладан, 5 минг 174 гектар суғориладиган экин ерларида 124 минг тоннадан ортиқроқ бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш масаласи ҳам йиғилишнинг долзарб мавзусига айланди.
🌾🥔 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йилда туманимиз миришкорлари томонидан 5 минг 174 гектар суғориладиган экин ерларининг 1 минг 260 гектарида бошоқли дон экинларини, 2 минг 360 гектарида сабзавот, шулардан 440 гектар картошка, 930 гектарида озуқа экинлари, 481 гектарда беда, 66 гектарда озуқа лавлаги ва 383 гектарида силос учун макка жўхори етиштириб, жами 124 минг тоннадан ортиқроқ бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолга етказиш режалаштирилган.
✅ Шундай экан, ушбу юксак хирмонга эришиш учун енг шимариб, ақл билан иш юритиш, бебаҳо бойлик саналган экин ерларидан унумли фойдаланиш лозим. Зеро, бугун “Олма пиш, оғзимга туш” қабилида кун кечирадиган пайт эмас.
📌 Бир парча ер бўлса ҳам, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш ва бунинг учун ерни ўз вақтида экинга тайёрлаш зарурлиги йиғилиш давомида фермерларга яна бир маротаба эслатиб ўтилди.
Telegram | Facebook | Instagram

⚡️ 2021 йилда туманда 432 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилади
🏢 Бугун туман ҳокимлигида туман Ирригация бўлими томонидан экин майдонларини суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
📌 Унда туман ҳокими ўринбосари Шерзод Салихов, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
🔖Тадбирда Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.
💦 “Ўзмахсуссувқурилиш” ДУК, “Абдумалик ўғли Саидакбар” томорқа хизматлари корхонаси, “NETAFIM” ва “Alqun Genje” компаниялари мутахассислари томонидан иштирокчиларга ерни томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида зарур маълумотлар берилди.

🌳 2021 йилда Тошкент туманида 212 гектар ерда янги боғ барпо этилади.
📌 Бу ҳақда “Соҳибкор ишонч агро” МЧЖ дала майдонида ўтказилган “Боғ ва токзорлар барпо этиш ҳамда уларни сифатли кўчат билан таъминлаш” бўйича амалий семинарда маълум қилинди.
💠 Ушбу амалий семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Боғдорчилик ва иссиқҳона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги илмий тадқиқот институти мутахассислари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва мутахассислари, ҳудуд раҳбарлари, боғдорчилик ва узумчиликка иҳтисослашган хўжалик раҳбарлари ва лойиҳа ташаббускорлари иштирок этишди.
💬 Семинарда Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги илмий тадқиқот институти мутахассислари томонидан боғ ва токзорлар яратиш ҳамда тегишли агротехник тадбирлар борасидаги бир қатор янгиликлар тўғрисида маълумот берилиб, иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.
💧 Шунингдек, энергия тежамкор суғориш технологиялари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги
Экспортбоп сархил помидор етиштирилмоқда
"Сабзавот" маҳалласида жойлашган гидропоника усулидаги замонавий иссиқхонада бир йилда икки маротаба, хар ҳосилдан 100 тоннагача сархил помидор етиштирилмоқда.
Ушбу иссиқхона “Турғунбой соҳибкор” агрофирмаси ҳудудида 2,5 гектар майдонда жойлашган бўлиб, туркия технологияси асосида металл конструкциядан яратилган.
Шу кунларда бу ерда 60 минг туп помидор парвариш қилинмоқда. Май ойи охирларига пишиб етиладиган ҳосилдан 100 тоннадан зиёд маҳсулот олиш кутилмоқда.
Батафсил ушбу лавҳамизда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Инновацион ёндашув
Жорий йилнинг 27 май санасида “NSA AGRO DЕVELOPMENT” масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан “Hazera кунлари намойиши” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда республикамизнинг турли вилоятларидан келган 120дан ортиқ деҳқон хўжалиги раҳбарлари ва агрономлар иштирок этишди.
Семинар давомида помидорнинг янги навларини парваришлашда иқлим шароитларини яратиш, ўғитлаш, ҳашаротлардан ҳимоялаш, томчилатиб суғориш ва кўп ҳосил олиш сингари инновацион услублардан фойдаланиш сирлари деҳқон хўжалиги вакиллари ва агрономларга тушунтирилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида юзага келган инновацион ёндашувларни кенг тадбиқ этиш мақсадида “ZOOM” орқали видеоконференция ташкил қилиниб, унда “HAZERA” компаниясининг Голландиялик менеджерлари янги навдаги помидорлар ва уларни парваришлаш сирлари тақдимотини ўтказдилар.
🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳамизда:

Forwarded from QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
#Қишлоқ_хўжалиги_вазирлиги марказий аппаратидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:
— Пахтачилик бошқармаси етакчи мутахассиси;
— Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё бошқармаси бош мутахассиси;
— Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси;
— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;
— Ер, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва метрология бош бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўлими бош мутахассиси;
— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси етакчи мутахассиси;
— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;
— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси Ер ахборот базасини яратиш бўлими бош мутахассиси;
— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи;
— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи;
— Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси.
▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 сентябрдан 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
⭕️ Порталнинг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos

Telegram
Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
#Видеоқўлланма
🔷Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон юбориш бўйича видеоқўлланма
❇️ Ушбу видеороликда Ягона идентификациялаш тизимидан (id.egov.uz) рўйхатдан ўтиб, портал имкониятларидан…
🔷Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон юбориш бўйича видеоқўлланма
❇️ Ушбу видеороликда Ягона идентификациялаш тизимидан (id.egov.uz) рўйхатдан ўтиб, портал имкониятларидан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги
Унумдор ернинг сермаҳсул ҳосили
Тошкент туманидаги “Ражаббой Файз-мурувват” фермер хўжалигига қарашли ерда салкам бир ярим килограмм вазндаги картошка етиштирилди. Энг катта картошкадан кичкинароқ бўлиб семирганларининг учтаси эса уч килограммга тўғри келмоқда.
Картошка халқимизнинг йил давомида севиб истеъмол қиладиган асосий озиқ-овқати бўлиб, унинг туганаги таркибида инсон организми учун зарур бўлган озиқ моддалар – крахмал, оқсил, шакар, клетчатка, турли витаминлар, минерал элементлар мавжуд. Ундан 500 дан зиёд таомлар тайёрланади ва у иккинчи нон ҳисобланади.
“Ражаббой Файз-мурувват” фермер хўжалиги раҳбари Жўрабек Каримов, картошка аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда катта аҳамият касб этишини яхши билади. Шу сабабли ҳам хўжаликка қарашли ердан унумли фойдаланиб, картошканинг юқори ҳосил бериши учун зарурий чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади.
🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

🍇 Қишдан омон чиққан экин мўл ҳосил беради
Тошкент тумани “Ғуломмаҳмуд Барака” агрофирмаси ҳудудидаги “Абдусаттор ота боғлари” фермер хўжалигида ташкил этилган дала-ўқув семинарида "Куз мавсумида мевали ва ток кўчатларни экиш ҳамда янги узумзор, мева боғлар барпо этиш" борасида сўз борди.
Унда иштирок этган Тошкент Давлат аграр университети ёш олимлари С.Маҳмарасулов, З.Нуриддинов, “Fruit House Organics” консалтинг компанияси раҳбари Ш.Аброров, М.Йўлдошев, Боғдорчилик ва иссиқҳона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги БУВИТИ мутахассислари ўз чиқишларида куз мавсумида мевали ва ток кўчатларни экиш ҳамда янги узумзор, мева боғлар барпо этиш, қиш-қировли кунларда экинларни зиён етишдан сақлаш борасида йиғилганларга керакли тавсия ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Бундан ташқари мутахассислар томонидан йиғилганларга кўчат экиш бўйича мастер класслар ҳам ташкил қилинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги
Сифатли кўчат унумли ҳосилга замин яратади
Куни кеча Тошкент тумани “Қирариқ” маҳалласида “Муҳаммад ишонч агро” МЧЖ иссиқхонаси ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу иссиқхона Туркия давлати “SERASAN SERA” фирмасининг технологияси асосида помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон ва бошқа турдаги сабзавот кўчатлари тайёрлашга ихтисослашган бўлиб, бу ерда етиштирилган кўчатлар харидорларга “Furlan” бренди остида етказиб берилади.
Умумий 2 гектар ер майдонида жойлашган мазкур енгил типдаги иссиқхонанинг ўзига хос жиҳати шундаки, кўчат етиштириш жараёнида тоза ичимлик суви ва табиий газ сарф қилинмайди.
Юртимиз деҳқонларига олий сифатли, карантин талабларига жавоб берадиган соғлом кўчатлар етиштириб беришни мақсад қилган “Муҳаммад ишонч агро" масъулияти чекланган жамияти бозорларни сифатли ва тан нархи арзон сабзавотлар билан тўлдиришга ҳисса қўшиш ниятида.
Батафсил ушбу видеолавҳада.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Қишлоқ_хўжалиги
Замонавий иссиқхона – энергия тежамкорлик ва юқори ҳосилдорлик
Тошкент туманидаги мазкур иссиқхона кореялик мутахассислар томонидан қурилган бўлиб, мўътадил ҳароратни ушлаб туришда, энергия тежамкорлигида ҳамда юқори ҳосил олишда қатор имкониятларга эга.
⏩ Батафсил “O‘zbekiston 24” телеканалининг “Махсус репортаж” дастури лавҳасида.

👍4
#Қишлоқ_хўжалиги
Амалий ўқув-семинар ўтказилди
Тошкент туманидаги "Абдураҳмонов мева узум" агрофирмаси ҳудуди "Тамарахоним-Зиё-Нур" фермер хўжалигига бириктирилган майдонларда ҳудуд раҳбарлари ва туманда мавжуд ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхона раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун парваришланаётган ғалла майдонларида занг касаллигини олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича дала-ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш.Ғаниев раҳбарлигида жорий йил 7 февраль куни ZООМ платформаси орқали ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларга асосан ўтказилган ушбу дала семинари ҳудуд далаларида занг касаллигини олдини олиш, ерларни баҳор мавсумига тайёрлаш ва ҳосилдорликни ошириш учун хизмат қилишидан умидимиз катта.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги
✨Бешинчи авлод иссиқхонасида экспортбоп маҳсулот етиштирилади
Тошкент тумани “Оқтом” маҳалласида бешинчи авлод иссиқхонаси барпо қилинмоқда. Голландия давлатидан келтирилган замонавий қурилиш материаллари асосида қурилаётган иссиқхона ишга тушганидан сўнг, бу ерда 100дан ортиқ маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда тежамкор технология, яъни томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш орқали ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказишни янада жадаллаштириш кўзда тутилган.
👉Батафсил ўқиш.
📹Юқоридаги видеолавҳа орқали корхона раҳбари Бобур Асланов билан бўлган суҳбат тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

🫐 Дунёдаги энг қиммат мева – голубика Тошкент туманида етиштирилмоқда
Тошкент тумани мева-сабзавотчилик ва саноатга ихтисослашган туман бўлиб, бугун ҳудудда кўплаб ноёб турдаги мева-сабзавотлар, фойдали элементларга бой бута ўсимликлари етиштирилмоқда.
Улардан бири “Agro Impeks gold” масъулияти чекланган жамиятининг экспорт учун помидор парвариш қилинадиган иссиқхонаси ёнида жойлашган голубика плантациясидир.
Ушбу плантация Тошкент вилояти ҳудудида ягона ҳисобланиб, алоҳида ҳусусиятларга эга ва жуда нозик парваришни талаб этадиган бу бута ўсимлиги чет эллик мутахассилар назоратида етиштирилмоқда.
⏩ Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

👍2
#Қишлоқ_хўжалиги
🥕 Экин майдонларидан унумли фойдаланилмоқда
📌 Тошкент туманидаги “Навоий миришкор” агрофирмаси ҳудудида деҳқончилик қилаётган фермерлар туманда фаолият юритадиган бошқа фермерлар сингари аҳолига арзон ва сифатли картошка ҳамда сабзи маҳсулотларини етказиш бўйича ўз вақтида зарурий чораларни кўрганлар.
👉 Батафсил ўқиш

🥕 Аҳоли дастурхонига сифатли ва арзон маҳсулот етиштирилмоқда
🔸 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юртимизда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликка эришишнинг муҳим омили ҳисобланади. Ерларни суғориш учун сув танқислиги каби муаммолар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда.
🔹 Тошкент тумани миришкорлари томонидан экин ерларидан унумли фойдаланган ҳолда сифатли сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, аҳолига арзон нархда етказиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
📌 Хусусан, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туманда 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларда 850 гектарга картошка, 250 гектарга пиёз, 540 гектарга сабзи экинлари экилган. Ушбу майдонларда агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилиб, сифатли ва мўл ҳосил етиштирилмоқда.
⏩ Навбатдаги видеолавҳамизда “Навоий миришкор” агрофирмаси ҳудудидаги деҳқонлар етиштираётган мўл ҳосил борасида сўз боради.

🍅 Озиқ-овқат хавфсизлиги муҳим масала
♻️ Тошкент тумани мамлакатимиз бозорларига сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муаммосини ҳал этиш масаласига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган туманлардан. Ҳудудда етиштирилаётган мева-сабзавот, полиз экинлари нафақат ички бозорни, балки ташқи бозорларини ҳам сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан қисман бўлсада тўлдиришга қодир. Бу эса ўз ўрнида валюта бозорини эркинлаштириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва ишсизликка барҳам беришга қулай шароит яратади.
❇️ Биргина “Agro Impeks gold” корхонаси томонидан экспорт учун помидор етиштириладиган иссиқхонада бугун юзлаб ишчилар меҳнат қилиб, ўз рўзғорларини тебратмоқдалар.
✅ Ҳозирги кунда замонавий технологияни жорий этган ҳолда, чет эллик мутахассислар бошчилигида иссиқхонада етиштирилаётган помидорлар Россия Федерациясига экспорт қилиш учун тайёр.
📹 Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

♻️ Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш бўйича дала ўқув-семинари ўтказилди
Тошкент тумани Қишлоқ хўжалик бўлими ва Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида агрофирма, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари учун “Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни ўз вақтида экиш ва сифатли картошка, сабзавотлар уруғларини кредитга харид қилиш” мавзусида дала-ўқув семинари ўтказилди.

#семинар
#қишлоқ_хўжалиги
💧 Ҳар томчида ҳаёт мужассам
📌 Тошкент туманида фаолият юритиб келаётган “SILVER DRIP” МЧЖ биносида бугунги кун талаби – сув тежовчи технологияларнинг афзалликларини намойиш этиш мақсадида семинар ташкил этилди.
♻️ Туманда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига етказиш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Ниёзов, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Салиҳов, туман Ирригация бўлим бошлиқлари, кластерлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.