Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18.2K photos
4.23K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#антикоронавирус
#профилактика
#фото

⚡️ Туман ҳудудига коронавирус инфекциясининг четдан кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда махсус техника ёрдамида профилактика-дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Профилактика

🚒 Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда

🌊 Тошкент тумани ҳудудидан ўтган дарё ва каналларда чўмилиш таъқиқланган бўлишига қарамай айрим фуқаролар ўз соғлиги ва ҳаётини хавфга қўйиб чўмилаётганлиги аниқланмоқда.

🏊‍♂️ Чўмилиш мавсумида қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида аҳоли чўмилишини чеклаш, сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан мунтазам рейдлар ўтказилиб, турли ёшдаги болалар ва фуқаролар қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида чўмилаётган аҳолини чўмилишига йўл қўймаслик ва чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар бериб борилмоқда.

❗️Айниқса, ҳозирги пандемия даврида тегишли хизмат мутахассислари томонидан чўмилиш мумкин бўлмаган сув ҳавзаларида, чўмилишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан туманнинг айрим жойларида назоратсиз ўсмир ва ёш болалар томонидан карантин қоидаларига зид равишда чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

‼️ Бизнинг келажагимиз бўлган ёшларимизни назоратсиз қолдирмайлик. Зеро, мавжуд сув ҳавзаларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш сиз-у бизнинг бу борадаги билим ва малакамизга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролардан қуйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик талаб этилади:

⛔️ очиқ сув ҳавзалари – дарё, каналларда ҳамда чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилишни қатъиян таъқиқлаш;
⛔️ спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш;
⛔️ ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;
⛔️ тунги вақтда чўмилиш;
⛔️ тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;
⛔️ чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш қатъиян ман этилади.

🚫 Республика миқёсида чўмилиш таъқиқланган жойларда сузишни билмаслиги, чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраши, тана ҳарорати қизиб турган вақтда, спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш каби ўзларининг эҳтиётсизлиги ҳамда ёш болаларнинг назоратсиз қолишлари оқибатида дарё ва каналларда чўмилиш мақсадида сувга тушиб кўплаб фуқаролар ва ёш болалар ҳаётдан бевақт кўз юмишмоқда.

❗️ Қадрли тумандошлар, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг!

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram