Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18.2K photos
4.23K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#озиқ_овқат_таъминоти
#антикоронавирус
#ваҳимага_ҳожат_йўқ

📌Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаб туришга мўлжалланган 150 минг тонна сиғимга эга бўлган 256 та омборхона ишлаб турибди;

📊Олинган маълумотларга кўра, ўтган йили қишлоқ хўжалигида 1 миллион 330 минг 970 тонна сабзавот, 80 минг 359 тонна полиз, 253 минг 248 тонна мева, 102 минг 821 тонна узум ва 1 миллион 414 минг 21 тонна бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилган;

✔️Вилоят аҳлосини баҳор ойларида ҳам арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ўтган йилнинг куз ойларида 45 минг тонналик заҳира жамлаб қўйилган;

🧮Ундан ҳозирча 10 минг тонна маҳсулот бозорга чиқарилган. Қолган 34 минг тонна маҳсулот эса итеъмолчилар талабига қараб, ички бозорларга етказиб берилмоқда.

🎥Батафсил O‘zbekiston24' лавҳасида

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#Антикоронавирус
#Тошкент_тумани

👥Бугун ҳафтанинг якшанба куни. Одатдагидай Тошкент туманидаги Кўк терак деҳқон бозори одамлар билан гавжум. Бу ерга нафақат туман аҳолиси, балки қўшни ҳудудлардан ҳам ҳаридорлар келиб, рўзғори учун керак маҳсулотларни ҳарид қилишади.

📌Бугун эрта тонгдан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зулфия Зокирова бошчилигида бозордаги нарх-навони сунъий оширмаслик, санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳақида сотувчи ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мазкур деҳқон бозорида савдо қилаётган сотувчиларга ҳамда бозорга ниқобсиз келган фуқароларга ҳомийлар томонидан 200 та гигиеник ниқоблар текин тарқатилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#антикоронавирус
#акция_бепул_ниқоб

🤝 Ҳозирда барча даражадаги мутасаддилар аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, карантин вақтида таҳлика, нархлар кўтарилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтирган ҳолда беминнат хизмат олиб боришмоқда.

😷 Хусусан, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти, туман Деҳқон бозори масъуллари ҳамда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Fazo luxe” МЧЖ ташаббуси билан 1000 та бепул тиббий ниқоб акцияси ташкил этилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#антикоронавирус
#расмий

Коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 23 март куни ҳолатига кўра РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

👨‍⚕️👩‍⚕️Aйни пайтда вилоят бўйича жами 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматор, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог фаолият олиб боради.

Вилоятда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида 8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан келган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги "Бўстон" санаториясига жойлаштирилган. Улар 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан 22 март куни карантиндан чиқарилган.

😷21 март куни 243 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро “Назарбек” сиҳатгоҳига жойлаштирилди. Уларга 4 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 3 нафар ҳамшира, 8 нафар кичик тиббий ходим, 2 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилди.

🏨23 март кунига Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган.

🦠23 март ҳолатига Тошкент вилояти ҳудудида короновирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 9 нафарни ташкил этди.

👉Батафсил

🌎Web-site/ Facebook/ Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#Тошкент_Зангиота_туманлари
#Бепул_ниқоблар_акцияси

🦠Юртимизда коронавирус пандемиясининг тарқалиб кетмаслигини олдини олиш борасида олиб борилаётган чора тадбирлар орасида аҳолини тиббий ва гигеник ниқоблар билан таъминлаш масаласи етакчи ўринда турибди.

🌟Ана шундай қийин вазиятда саҳоватпеша тадбиркорларимиз тиббий ва гигеник ниқоблар тайёрлаб, аҳолига бепул тарқатмоқда.

Куни кеча “Бепул ниқоблар” акцияси Тошкент ва Зангота туманларининг марказий деҳқон бозорларида маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилди.

📌Шунингдек, хайрли акция давомида 2000 та тиббий ниқоблар юртдошларимизга бепул тарқатилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

Web-site|Facebook|Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

🏗 Хабарингиз бор, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида карантиндаги фуқароларимиз учун янги шифохоналар қурилмоқда.

🏥Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида янги касалхоналарнинг қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Айни пайтда у ерга газ, сув ва электр тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Тез орада карантиндагилар янги бинога кўчирилади. Агар карантиндагиларда касаллик аниқланса ёнма ён жойлашаётган касалхонага кўчирилади.

🎥Батафсил "Тошкент" телеканали лавҳасида👆

***
🏗 Мы уже сообщали о том, что в столице и Ташкентской области строятся новые больницы.

🏥На территории Юкоричирчикского и Зангиатинского районов столичной области ударными темпами идут работы по возведению новых больниц. В настоящий момент на этих объектах идёт монтаж коммуникация: природного газа, воды и электричества. В скором времени находящиеся в карантине будут переселены в новое здание. В случае обнаружения у них симптомов заболевания, пациенты будут переведены в больницу, расположенну.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#антикоронавирус
#профилактика
#фото

⚡️ Туман ҳудудига коронавирус инфекциясининг четдан кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда махсус техника ёрдамида профилактика-дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#cаҳооват
#антикоронавирус

СОVID-19 вирусига қарши курашиш учун қурилаётган 10 минг ўринли махсус шифохона қурилишига ҳамда ушбу тиббиёт муассасасини энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун миллиардер Алишер Усмонов 20 миллион доллар беғараз ёрдам ажратди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#антикоронавирус
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

Хайрия тадбирлари давом этмоқда

🦠 Дунё давлатларида коронавирус пандемиясининг тарқалиши барча элат ва халқлар учун чинакам синов даври бўлмоқда. Айниқса, юртимизга пандемиянинг кириб келиши юртдошларимизни янада жипслаштириб, синовли кунларда биргаликда ҳаракат қилишга ундади.

😷🏠 Барчамизга маълумки, коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин даврида белгиланган тартибга мувофиқ юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда уйларидан чиқмаслик талаб этилмоқда.

Ушбу тартибга амал қилиб уйда ўтирган, бироқ кундалик зарурий маҳсулотларга эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш эса саҳоватли инсонларни ўзига хос хайрия тадбирларига даъват этмоқда.

🎁 Бу борада туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда саҳоватли инсонлар томонидан меҳр-мурувват кўрсатилиб, туманда истиқомат қилувчи ижтимоий муҳофазага мухтож аҳоли қатламига беғараз хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, 23-31 март кунлари 48 та кам таъминланган, 580 та ижтимоий ҳимояга мухтож, 145 та боқувчисини йўқотган оилалар, 29 нафар ёлғиз кексалар ва 161 нафар ногиронлар холидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон, тиббий-гигиеник воситалар бепул тарқатилди.

Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

🤝 Шу ўринда, ҳозирги синовли кунларда савобли ишга қўл уриш истагида бўлган саҳоватли инсонларни ҳамкорликка чақирамиз! Зеро, хайр-эхсон қилган инсонларнинг касбу-кори ва даромадида барака бўлади.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дуо_қилайлик
#антикоронавирус

УЗ: 🤲Бутун дунёни ташвишга солаётган хавфли касаллик инсонларни жипслашишга, иймонга ундаяпти. Келинг, азиз ватандош, қўлингизни дуога очинг.

🕋Қаранг, муқаддас Каъбатуллох, масжидларимиз хувиллаб қолди.

🏫Умид билан фарзандларимизга қурган мактаб ва боғчаларимиз бўшаб қолди.

❤️Мўминлар қалби яримта бўлиб қолди. Ўзинг бизга яхшилик ато эт, бу балони бизни тарбиялаш учун юборган бўлсанг, ўзинг халос эт, зотан ўзинг мураббийсан!

🔆Парвардигор, ўзинг бошимизга келган иллатларни бартараф эт. Ҳайрия амалларимизни даргоҳингда қабул айла, умид билан тиловат қиляпмиз.

🧿Оқибатимиз ўзинг чиройли қилгин! Юртимизни паноҳингда асрагин. Омин!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#ваҳимасиз_карантин

💰Халқ банкиТошкент вилояти филиали томонидан аҳолига пенсия пуллари дизинфекция қилиниб алоҳида пакетларда тарқатилмоқда.

🎥Батафсил лавҳамизда
👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#антикоронавирус
#жараён

Туман Санитария-экологик осойишталик маркази ходимлари томонидан тиббий кузатувдаги хонадонларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@toshkenttumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#ваҳимасиз_карантин
#хайрия

❗️❗️❗️Вилоятимизда якка тартибдаги хайрия акциялари вақтинча тўхтатилиб, "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштирш марказлари" иш бошлади.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#кайфиятни_кўтарамиз

Биз албатта ғалаба қозонамиз!

Бунда асосийси ортиқча ваҳимага берилмаслик ва албатта, карантин тартибига қатъий риоя қилишдир.

🏠 Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бефарқ бўлманг, уйда қолинг!

#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

@toshkenttumanihokimligi