Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Диққат

🛑 Тошкент туманининг Гулистон, Навоий ва Кўктерак ҳудудларида ичимлик сув таъминотида узилишлар юзага келади

🚧 Қибрай туманидаги “Қодирия-кичик” сув иншоотида бугун соат 13:00да электр таъминотида авария ҳолати юзага келгани сабабли, Тошкент туманининг Гулистон, Навоий ва Кўктерак ҳудудларида ичимлик сув таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун туман аҳолисидан узр сўраган ҳолда, тумандошларимиздан ичимлик суви захиралашини сўраб қоламиз.

Тошкент тумани сув таъминоти бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Билдириш

👨‍⚕️ Тошкент тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот беради

⚡️Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб боради.

📌 Бунда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор ва долзарб вазифалар баён қилинади.

Мазкур хайрли ташаббусдан келиб чиқиб, Тошкент тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари туман аҳолиси олдида илк ҳисоботини беради.

📃 Шу муносабат билан туман тиббиётига доир масала ва муаммоларга дуч келаётган фуқаролар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаган аҳоли вакиллари мазкур ҳисобот жараёнида бевосита иштирок этишга таклиф қилинади.

Ҳисобот вақти: 2022 йил 13 апрель, соат 10:00.

📍Тадбир жойи: Тошкент тумани Гулистон ҳудуди, Боғбон маҳалласида жойлашган Р.Р.Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институти боғи.

↪️ Манзил геолокацияси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ҳисобот

Тошкeнт тумани Давлат солиқ инспeкцияси бошлиғи Ихтиёр Хўжаяровнинг ҳисоботи ва тадбиркорларга мурожаати

👉 Батафсил

Ҳурматли тадбиркорлар!

Тошкент туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида Сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

Ҳар бир мурожаат ҳоким назоратида

Бугун Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари О.Рустамовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман раҳбари фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг турли масаладаги мурожаатларини тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 25 нафар фуқародан уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, кредит, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

📌 Фуқаролардан тушган мурожаатларни ижроси бўйича ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилот ва корхоналарнинг мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда масалалар туман ҳокими назоратига олинди.

Қабул жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️12 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани. "
Янги Узбекистон мактаб остонасидан бошланади"

*Бекобод тумани. "
SAMIRA BABY" Болалигим подишохлигим

*Паркент тумани.
Туман ҳокими ҳамда туман сектор рахбарлари ҳудудда

*Оҳангарон тумани.
77,5 млрд. сўмлик завод қурилиши якуний босқичда

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

*Қибрай тумани.
Маҳаллаларда фуқароларнинг мурожаатлари хонадонбай ўрганилмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Иссиқхона – томорқа ерларида даромад манбаи

*Тошкент тумани.
Ҳар бир мурожаат ҳоким назоратида

*Олмалиқ шаҳри.
Ёшлар ўртасида "Заковат" мусобақалари ўтказилмоқда

* Оққўрғон тумани.
Ёшларга кўмак, келажакка мадад

*Янгийўл тумани.
Бандлик масаласи алоҳида ўрин касб этмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Шаҳар ҳокими мактабда

*Чирчиқ шаҳри. «
Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Яшил_макон

♻️ Уч авлодни бирлаштирган “Яшил макон”

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим мактаблари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Тошкент туманидаги мавжуд 31 та умумтаълим мактабларида ҳам мазкур хайрли иш уюшқоқлик билан давом этмоқда.

1-сектор ҳудудидаги 14-умумтаълим мактабида уч авлод вакиллари иштирокида ташкил этилган кўчат экиш акцияси эса барча учун ўрнак ва намуна, десак муболаға бўлмайди.

Батафсил “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон” дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

🔎 Ёлғиз онанинг розилигини олиш миқдори қанча?

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда “Ёлғиз она Зоир Мирзаевга мурожаат йўллади” сарлавҳаси остида Тошкент тумани Қизғалдоқ ҳудуди, Файзиобод маҳалласи, Келес йўли кўчаси манзилидаги 29-уйда истиқомат қилиб келаётган фуқаро Каримова Наргиза Шарифовнанинг Human.uz сайтига берган интервьюси эълон қилинди.

Унда фуқаро Н.Каримова Тошкент тумани ҳокимлигидан фойда йўқ бўлганлиги сабабли, вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга мурожаат қилаётганлигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

👉
Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Яшил_макон

🌳 “Яшил йиллик”: ёшлардан келажак учун янги ниҳол

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

“Яшил йиллик” лойиҳаси доирасида ҳудудларга манзарали ва мевали дарахтлар экилиб, боғлар бунёд этилмоқда.

Мазкур лойиҳада Тошкент туманидаги 12 ҳамда 14-умумтаълим мактаблари фахрий ўқитувчилари ва битирувчи синф ўқувчи ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларидан кейин таълим муассасасига қадам қўядиган келгуси авлодга кўркам боғ қолдиришни ният қилишган.

Батафсил “Yoshlar” телеканалининг “Yangi davr” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Сув_таъминоти 💦Тоза ичимлик суви хонадонларга етказилмоқда Хабарингиз бор, ҳозирги кунда Тошкент туманида Осиё тараққиёт банкининг маблағлари эвазига туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа ҳали…
#онлайн

Насос агрегати носозлиги бартараф этилди

Тошкент туманининг Сирғали, Ғишткўприк, Сарке ва Саноат маҳаллаларига ичимлик суви етказиб берувчи Қибрай туман сув таъминоти бўлимига тегишли бўлган ВК-20 сув иншоотидаги насос агрегати носоз ҳолга келганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

🛠 Айни вақтда насос агрегати таъмирланди ва ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Агрегатни ўрнатиш ишлари якунлангач тез орада ичимлик суви таъминоти тикланади.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Тошкент тумани бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

🏥 Халқ олдида ҳисобот: Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун

📌 Бугун Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг аҳоли олдида “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусида ҳисоботига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда Тошкент тумани сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги вакили Музаффар Юсубов, вилоят прокуратураси вакили Дилшод Мухтаров, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Феруза Юлдашева, туман Тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва тиббиёт ходимлари ҳамда 300 нафардан зиёд аҳоли вакиллари иштирок этди.

Учрашувда тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларининг касб даражасини ошириб бориш борасида туманда олиб борилаётган ишлар борасида батафсил ахборот берилиб, фуқароларнинг соҳага доир масалалар бўйича мурожаат ва таклифлари тингланди ҳамда мурожаатларда кўтарилган масалалар ижросига масъуллар тайинланди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️13 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани.
Соя – даромадли ва фойдали экин

*Оҳангарон тумани.
Месси ватандошлари Оҳангарон туманига нега келди?

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар ҳунарга йўналтирилди

*Ангрен шаҳри.
Автойўл бўйи ободлигини таъминлашга эътибор қаратилди

*Бўка тумани.
Яшил маконлар кенгаймоқда

*Пискент тумани.
Маҳаллаларга қурилишбоп терак кўчатлари ўтқазилмоқда

*Чиноз тумани.
Спорт усталари билан учрашув

*Қибрай тумани.
Қибрай туман ҳокимлигида навбатдаги сессия ӯз ишини бошлади

*Нурафшон шаҳри.
Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

*Тошкент тумани.
Халқ олдида ҳисобот: Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун

*Олмалиқ шаҳри.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг VI чақириқ L сессияси бўлиб ўтди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким таълим масканлари ва тиббиёт ҳолатини кўздан кечирди

*Зангиота тумани.
3 сектор штаби янги биноси

*Оққўрғон тумани.
Толовулнинг ишкомли кўчаси

*Янгийўл тумани
Инсон қадри ва манфаатлари учун хизматдамиз

*Янгийўл шаҳри.
Мактаб директорлари билан учрашув

*Чирчиқ шаҳри.
Қурилиш майдони кўздан кечирилди

*Юқори Чирчиқ тумани
Таълимда сифат ва самарадорликка эришиш – давр талаби

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Қуйи Чирчиқ туманида "ДХХ кубоги" мусобақалари давом этмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди

🔰Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Сайёр_учрашув

Аризалари рад этилган фуқароларга
қонунчиликдаги ўзгартиришлар тушунтирилди

♻️ Пенсия жамғармаси Тошкент тумани бўлими раҳбари томонидан апрель ойида мурожаатлар сони ортган "Соҳибкор" маҳалласи фуқаролари билан маҳалла идорасида сайёр учрашув ўтказилди.

❇️ Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилган фуқаролар ҳамда март ойида моддий ёрдам, бола пули учун ариза берган ва аризаси рад этилган фуқаролар иштирок этдилар.

Сайёр қабулда, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 58-сонли, 2022 йил 17 февралдаги 74-сонли фармонлари ҳамда 2022 йил 9 февралдаги 752-сонли Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори ҳақида батафсил маълумот етказилиб, қабул иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Қарорга кўра, аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Бунда Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.

☑️ Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

📌 Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

🗓 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
⭕️LIVE

⛹️Маҳалла ёшлари спорт билан ҳамнафас

Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги 23-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори ижроси доирасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш мақсадида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Қашқарлик, Боғбон, Сарке, Мустақиллик, Саноат, Қурувчи маҳаллалари ёшлари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Беллашувда Қашқарлик маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

⚽️ ДХХ кубоги: Тошкент тумани саралаш босқичи пешқадамлари аниқланмоқда

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда юртимиздаги барча маҳалла ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун футбол ва мини футбол мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, Тошкент туманидаги 68 та маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақасининг туман саралаш босқичи – А-гуруҳи якунланиб, бугун Б-гуруҳ баҳслари ҳам ниҳоясига етади. Маҳаллалар жамоалари энг аввало, ўз маҳаллалари, қолаверса, туман шарафини ҳимоя қилиш йўлида дадил тўп суришмоқда. Олдинда мусобақанинг энг шиддатли ўйинлари яқинлашмоқда.

Жараён навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

💬 Сайёр қабуллар давом этмоқда

Хабарингиз бор, Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида, ҳафтанинг сешанба кунлари 1-сектор штабида фуқаролар қабулини ўтказиб келади.

Ана шундай қабулларнинг навбатдагисида 25 нафар фуқародан уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, кредит, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

Жараён “Nurafshon TV” телеканали лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website