Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#диққат
#муҳим

⚡️Вилоят ҳокими барча ҳудудлардаги комплекс раҳбарларни ҳушёрликка чақирди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Бу_муҳим

Олий маълумотлимисиз, давлат хизматига ишга кирмоқчимисиз, аммо ташкилотлардаги вакант лавозимлар ҳақида маълумотингиз йўқми? У ҳолда ушбу тавсия сиз учун!

Эндиликда ташкилотма-ташкилот юриб, вақтингизни сарфламайсиз. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига давлат органлари ва ташкилотларидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Энг муҳими, ўзингизга маъқул вакант лавозим учун онлайн тартибда ҳужжатларингизни жўнатиш имконияти ҳам яратилган.

Сизга янада қулайлик яратиш мақсадида порталдан рўйхатдан ўтиш йўриқномаси бўйича видеоролик тайёрланди. Имкониятдан фойдаланинг!

vacancy.argos.uz — халқчил давлат хизмати учун!

⭕️ Вакансиялар порталининг расмий канали
https://t.iss.one/vacancy_argos

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#диққат
#муҳим
#тезкор_штаб


⚡️Ҳурматли экспортёр тадбиркорлар!

Вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида фаолият юритувчи "Экспортёрларни қўллаб-қувватлаш" штаби ташкил этилганлигини маълум қиламиз.

Эндиликда фаолиятингизда юзага келаётган муаммолар ҳамда таклифлар юзасидан ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилган ШТАБнинг "Ишонч телефонлари"га боғланиш имкониятига эгасиз.

☎️Ангрен шаҳар - 99870 201 02 68
☎️Бекобод тумани - 99870 201 02 71
☎️Бекобод шаҳар - 99870 214 73 01
☎️Бўка тумани - 99870 201 02 52
☎️Бўстонлиқ тумани - 99870 742 72 30
☎️Зангиота тумани - 99897 771 19 87
☎️Тошкент тумани - 99870 201 02 65
☎️Оҳангарон тумани - 99870 201 02 63
☎️Оҳангарон шаҳар - 99870 201 02 64
☎️Олмалиқ шаҳар - 99870 201 02 61
☎️Оққўрғон тумани - 99870 201 0260
☎️Паркент тумани - 99870 201 02 62
☎️Пискент тумани - 99870 201 02 67
☎️Юқори чирчиқ тумани - 99870 201 02 74
☎️Чиноз тумани - 99870 201 02 72
☎️Чирчиқ шаҳар - 99870 201 02 54
☎️Ўрта Чирчиқ тумани - 99870 201 02 66
☎️Нурафшон шаҳар - 99870 201 02 57
☎️Қуйи Чирчиқ тумани - 99870 201 02 59
☎️Қибрай тумани - 99870 201 02 58
☎️Янгийўл тумани - 99870 201 02 55
☎️Янгийўл шаҳар - 99870 201 02 73

Тошкент вилояти Савдо саноат палатаси

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Диққат_танлов

“Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови бўйича
ҳужжатлар қабул қилинмоқда

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” доирасида “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ўтказилиши эълон қилинган.

🔰 Танлов номинациялари:

👉 “Энг яхши журналистик материал учун”;
👉 “Энг яхши блогпост учун”;
👉 “Адлия эътирофи”.

➡️ Танловда Ўзбекистон Республикаси барча фуқаролари, хусусан, журналист ва блогерлар иштирок этиши мумкин.

🎁 Ғолиблар вазирлик томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

📌 Танлов шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#диққат_эълон

‼️"Ўзгидромет" маълумотига кўра, баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент вилоятида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади.

———

‼️С 1 апреля в Ташкентской области отключат отопление

По данным Узгидрометцентра, в связи с наступлением теплых весенних дней и повышением температуры воздуха 1 апреля 2022 года в Ташкентской области завершится отопительный сезон 2021-2022 гг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг илк мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 1-ярим йиллик мавсуми учун ғолиблар тасдиқланганини эълон қилди. 69 700 та ташаббусга жами 6 718 133 та овоз йиғилган. Улар орасидан 2215 та ташаббус ғолиб деб топилди.
Ташаббуслар ҳудудлардаги ижтимоий муаммолар ечими юзасидан бўлиб, маҳаллий йўлларни асфалтлаш, ижтимоий муассасалар – мактаб, боғча, шифохоналарни таъмирлаш, маҳаллаларни ичимлик суви билан таъминлаш каби таклифлар шулар жумласидан.
Жумладан, Тошкент туманидан илгари сурилган 8 та ташаббус ғолиб деб топилди.
Қуйида ғолиб чиққан ташаббуслар билан танишинг:

1️⃣ Келес шаҳар, Қорасарой маҳалласининг Қорасарой ва Истиқлол кўчаларини тўлиқ асфальт қилиш.
Таклиф қилинган маблағ: 800 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 2835
Онлайн овозлар: 3
СМС орқали: 2832

2️⃣ Гулистон ҳудуди, Сарке МФЙ, М-1 ҳудудига янги кабель, трансформатор ўрнатиш ва керакли ускуналар билан таъминлаш.
Таклиф қилинган маблағ: 600 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 2742
Онлайн овозлар: 165
СМС орқали: 2577

3️⃣ Кўксарой ҳудудидаги 2-умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш. Жумладан, мактабнинг иссиқлик тизимини, кутубхона ромларини жорий таъмирлаш, том қисмини таъмирлаш, кутубхонани моддий техник базасини ривожлантириш.
Таклиф қилинган маблағ: 999 999 999.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 2579
Онлайн овозлар: 111
СМС орқали: 2468

4️⃣ Кўксарой ҳудуди, Дийдор маҳалласидаги Сафдош, Дийдор, Нишон ва Оқсой финский кўчаларини асфальт қилиш жаъми 1200 метр.
Таклиф қилинган маблағ: 990 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 2451
Онлайн овозлар: 5
СМС орқали: 2446

5️⃣ Чувалачи ҳудуди, Гултепа маҳалласи ички кўчаларини асфальтлаш.
Таклиф қилинган маблағ: 650 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 2428
Онлайн овозлар: 12
СМС орқали: 2416

6️⃣ Масалбой ҳудудидаги кўчаларни асфальтлаш.
Масалбой ҳудудидаги “Нурҳаёт” МФЙ Зарафшон кўчасининг 300 м., Зардўзлик кўчасининг 1000 м., Ватанпарвар кўчасининг 700 м., “Соҳибкор” МФЙ Файзли боғ кўчасининг 400 м., Гулчилар кўчасининг 700 м., Ирода кўчасининг 700 м., Фазо кўчасининг 100 м. қисмини асфальт қилиш.
Таклиф қилинган маблағ: 999 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 2399
Онлайн овозлар: 6
СМС орқали: 2393

7️⃣ Заргар МФЙга 2 та трансформатор ўрнатиш.
Заргар МФЙдаги Зарли кўчасида жойлашган эски трансформатор ўрнига янгисини ўрнатиш ҳамда 2-Ҳиёбон кўчасига янги трансформатор ўрнатиш.
Таклиф қилинган маблағ: 80 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 2353
Онлайн овозлар: 11
СМС орқали: 2342

8️⃣ Масалбой ҳудудидаги Нурҳаёт маҳалласи кўчаларини асфальт қилиш.
Нурҳаёт маҳалласидаги Иқбол-4, 6, 7, 8, 9-кўчаларининг 3000 м., Ватанпарвар кўчасининг 500 м. қисмини асфальт қилиш.
Таклиф қилинган маблағ: 999 000 000.00 сўм
Жами овозлaр сoни: 2346
Онлайн овозлар: 3
СМС орқали: 2343.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми июль ойида старт олади. Унда ҳар бир фуқаро ташаббускор ва овоз берувчи бўлиши мумкин. Биринчи мавсумда иштирок этган ва етарли овоз тўплай олмаган лойиҳалар долзарблигини йўқотмаган бўлса, иккинчи мавсумда такроран иштирок этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_диққат

⚡️ “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга туширилди

Сизларга мамнуният билан “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасини ишга туширилганини маълум қиламиз.

📌 Эндиликда Сиз туман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизини “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтириш имкониятига эга бўласиз.

📝 Лойиҳа бўйича Сизни қизиқтирган савол ва таклифларингизни [email protected] электрон манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉 Батафсил ўқиш

✍️ Ташаббус қўшиш ва овоз бериш ушбу ҳаволада

Ташаббус кўрсатишда фаол бўлинг ва албатта ғолибга айланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Диққат_эълон

📚 “Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан, Сиз азиз китобхонларни 2022 йил 18-22-апрель кунлари Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги – 2022” тадбирига таклиф этамиз.

Ҳафталик давомида қизиқарли тадбирлар, турли марафонлар, китоб ярмаркалари, китоблар тақдимоти ва кўргазмалари ҳамда мусиқий оҳанглардан баҳраманд бўласиз.

📍 Манзил: Келес шаҳри, туман марказий Маданият саройи 1-қават.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Диққат

🛑 Тошкент туманининг Гулистон, Навоий ва Кўктерак ҳудудларида ичимлик сув таъминотида узилишлар юзага келади

🚧 Қибрай туманидаги “Қодирия-кичик” сув иншоотида бугун соат 13:00да электр таъминотида авария ҳолати юзага келгани сабабли, Тошкент туманининг Гулистон, Навоий ва Кўктерак ҳудудларида ичимлик сув таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун туман аҳолисидан узр сўраган ҳолда, тумандошларимиздан ичимлик суви захиралашини сўраб қоламиз.

Тошкент тумани сув таъминоти бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!!!

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида очиқ мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

Учрашув жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

📚 “Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бугундан “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди.

Ҳафталикнинг илк кунида “Китоб хазина – билим бойлик” мавзусида маънавий тадбир ўтказилиб, унга тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва туман аҳолиси ташриф буюришди.

Қадрли тумандошлар!

Сизларни 2022 йил 18-22-апрель кунлари Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги – 2022” тадбирига таклиф этамиз.

Ҳафталик давомида қизиқарли тадбирлар, турли марафонлар, китоб ярмаркалари, китоблар тақдимоти ва кўргазмалари ҳамда мусиқий оҳанглардан баҳраманд бўласиз.

📍 Манзил: Келес шаҳри, туман марказий Маданият саройи 1-қават.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Диққат_эълон

❗️ Бюро органларидаги электрон маълумотлар базаси вақтинчалик тўхталиши мумкин!

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ташкил топган вақтдан буён ўз фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этиб келмоқда.

Мақсад эса, фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли учун янада қулайлик яратиш, жамият ва фуқароларимиз манфаатларини тезкорликда ҳимоя қилишдир.

Жамоатчилик ва аҳолидан келаётган таклифларни инобатга олиб, иш унумдорлиги ва сифатини янада ошириш, хизматда фойдаланиб келинаётган электрон дастурий тизим имкониятларини ошириш мақсадида, электрон ахборот ва маълумотлар базасига тезкор ишлашни таъминловчи янги қурилма ҳамда алоқа воситаларини жорий этиш зарурияти келиб чиқди.

Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси органларининг барча электрон маълумотлар базаси ва интерактив хизматлари жорий йилнинг 4 июнь куни соат 22-00 дан то 6 июнь соат 09-00 га қадар вақтинча тўхталиши маълум қилинади.

🔰 Бюронинг Тошкент туман бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Диққат #Ижтимоий_сўровнома

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ижтимоий сўровнома эълон қилади
!

Ҳурматли танлов иштирокчилари ҳамда давлат хизматчилари!

Сўровнома аноним хусусиятга эга бўлиб, унда шахсингизни кўрсатишингиз шарт эмас. Барча саволларни диққат билан ўқиб, ўзингизга мос жавобни белгиласангиз бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур сўровномада танлов иштирокчилари, танлов ғолиблари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиши мумкин!

Ҳамкорлигингиз учун миннатдормиз!

👉 Иштирок этиш

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган анъанавий очиқ мулоқотлар давом этади.

Жорий йилнинг 13 август, шанба куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишлари кутилмоқда.

Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Эслатма: Қабулда иштирок этиш истагида бўлганлар айни пайтда рўйхатга олинмоқда.

Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️Тошкент туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

🔹
Тошкент тумани аҳолиси билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

🔹Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилари иштирок этишади.

📍Сайёр қабул вақти эртага соат 16:00 да Тошкент тумани, Гулистон ҳудуди, Чимкент йўли кўчаси Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти боғи ҳовлисида бўлиб ўтади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон!

Ҳурматли тумандошлар!

🔹Тошкент тумани “Келес” деҳқон бозорида 2022 йил 17 август кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун “Ягона мактаб формаси”нинг арзонлаштирилган ярмаркаси ўз ишини бошлайди.

🔹 Тошкент тумани “Кўктерак” деҳқон бозорида эса ўқув йили бошлангунга қадар ҳафтанинг шанба кунлари “Ягона мактаб формаси” ярмаркаси ташкил этилади.

🔹Азиз ота-оналар!

🔹Мазкур ярмаркаларда фарзандларингиз учун қулай ва сифатли матолардан тайёрланган мактаб формаси харид қилиш имконидан
фойдаланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Диққат_лойиҳа

❗️Уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби янада осонлашмоқда

📁 Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан фуқароларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш тартиботларини соддалаштиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа билан 2 та янги қулайлик жорий этилмоқда:

1️⃣ Ҳозирда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, ушбу ҳуқуқни кадастр органларида рўйхатдан ўтказиш зарур. Шундан сўнгина уйнинг янги мулкдорини ички ишлар органлари ахборот тизимида доимий рўйхатга қўйиш мумкин.

🔹Таклиф этилган лойиҳага кўра, мулк рўйхатдан ўтказиш вақтида доимий рўйхатда туриш масаласини ҳам ҳал этиш имконияти яратилмоқда. Яъни, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўчмас мулк рўйхатдан ўтказилаётган пайтда янги мулкдорни доимий рўйхатга қўйиш учун ҳам мурожаат қилиши мумкин бўлади.

2️⃣ Амалдаги тартибга кўра, кўчмас мулк ижараси ҳамда текин фойдаланиш шартномаси солиқ органлари ахборот тизимида электрон шаклда ҳисобга қўйилади. Бироқ шартнома ҳисобга қўйилгандан сўнг ижарачининг ҳар бир оила аъзосини ушбу турар жойга вақтинча рўйхатга қўйиш учун алоҳида мурожаат қилиш зарур.

🔹Бу жараёндаги ноқулайликни бартараф этиш мақсадида лойиҳада ижара шартномасини солиқ органларининг ахборот тизимида ҳисобга қўйиш билан бир пайтда ижарачи ва унинг оила аъзоларини вақтинча рўйхатга қўйиш учун ички ишлар органларига электрон мурожаат этиш имконияти жорий этилмоқда.

📝 Ушбу таклифлар амалиётга татбиқ этилиши билан янги уйга кўчишда доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида мурожаат этиш зарурияти бартараф этилиб, хизмат кўрсатувчи органларга қатнаш билан боғлиқ вақт ва маблағ харажатлари олди олинади.

📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/67553

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Диққат

📢 Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ишчи гуруҳи жорий йилнинг 3 ноябрь куни, Тошкент вилоятида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун шарт-шароит яратиш ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалаларида сайёр қабул ўтказади.

Ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги номзодлар мурожаатларини @murojaat_argos_bot, @vacancy_argos_bot манзилларига ёзиб юборишлари ҳамда (70) 762-58-71 телефон рақамига боғланишлари мумкин.

Сайёр қабул билан боғлиқ жараёнлар масаласида масъуллар сиз билан боғланишади.

◽️Хоҳишингизга қараб, шахсингиз сир сақланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️ДХХ: Тошкент вилоятида қарийб 23 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилиш ҳолати фош этилди

Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам одам савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, ҳозирда пробация назоратида бўлган шахс қалбаки 20 минг АҚШ долларини ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидорга қалбаки 12.000 "кўкат"ни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унинг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 400 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Тезкор тадбир давомида, воқеа жойига бирга келган шериги – Олтиариқ туманида яшовчи, 2000 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳам қалбаки 10.500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

P/S. Огоҳ бўлинг! Хорижий валюталарни имкон қадар банкларда айирбошланг! Огоҳлик – давр талаби!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#светафор#диққат

‼️ДИҚҚАТ‼️

🚥 Энди Тошкент вилояти автомобиль йўлларидаги йўл белги ва йўл чизиқлари бўйича камчиликлар, светафорларнинг ишламаётганлиги ҳамда мавжуд тирбандликлар тўғрисида хабарларни қуйидаги рақамлар орқали ҳабар беришингиз мумкин!!!

☎️ +998 95 500 0668
☎️ +998 77 300 0668

❗️Ушбу рақамларни сақлаб қўйинг!!!

|Телеграм | Instagram | Youtube