Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.24K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Тарихда_бугун
#1_март

🖋 1 март – Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун

💐 Баҳор келиши билан севимли шоирамиз Зулфия Исроиловани ёдга оламиз. Бу йил шоиранинг 106 йиллиги нишонланмоқда.

📌 Бугун юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби, туманимиздаги барча таълим муассасаларида ҳам ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуд кунига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

🏫 Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

📝 “Зулфия – садоқат ва вафо тимсоли” деб номланган ушбу тадбирда ўқувчилар томонидан адиба ижодига мансуб шеърлар ҳамда ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

🖼 Тадбир тафсилотлари суратларда.

Telegram | Facebook | Instagram
🏆 “Ҳоким кубоги”: 2-тур ўйинлари якунига етди

📌 Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда тумандаги корхона-ташкилотлар жамоалари ўртасида мини футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

⚽️ Ўтган дам олиш кунлари мусобақанинг 2-турида қуйидаги жамоалар ўзаро беллашишди:

👉 “Тумангаз” – ФВБ 7:1
👉 Прокуратура – Қишлоқ хўжалиги 0:0
👉 Кадастр – Маҳалла бўлими 3:0
👉 ДСЭНМ – Ободонлаштириш 3:0
👉 ИИБ – Ватанпарвар 16:0
👉 Тиббиёт – Йўл бўлими 7:0
👉 ДХХ – Молия бўлими 3:0
👉 Туман ҳокимилиги – Ёшлар иттифоқи 6:2
👉 АИИС – Алоқа 6:5
👉 Бандлик – Микрокредитбанк 0:3
👉 ДСИ – Халқ банки 8:3
👉 Электр тармоқлари – ХТБ 0:3

♻️ Мусобақа яна давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#2_сектор
#Жараён

🏘 “Маҳаллабай” тизими: илк натижалар

📌 Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш бўйича белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент тумани ҳудудида иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллаларга туширган ҳолда, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш ишлари бошланди.

📊 Айни вақтда янги тизимнинг жорий этилганлиги, аҳоли турмуш шароити билан боғлиқ тўпланиб қолган муаммоларни хал этишда ўз самарасини бермоқда.

🏡 Ҳудудда 17 та маҳалла фуқаролар йиғини, 9 минг 281 та хонадон, 46 минг 813 нафар аҳоли ва 12 минг 359 оила мавжуд.

📈 Бу ерда иқтисодий комплекс вакиллари, сектор аъзолари билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, бевосита сектор раҳбари бошчилигида бир қатор муаммоли масалалар ижобий ҳал этиб келинмоқда.

Батафсил ўқинг

📹 2-секторда ташкил этилган “Бошқарув офиси” иш жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ! Ҳурматли Тошкент тумани аҳолиси! "Тошкент ҲЭТК" АЖ Бош диспетчерлик хизматининг шуни маълум қиладики, Эртага 02.03.2021 йил СЕШАНБА куни соат 08.00дан — 17.00 гача вақт оралиғида Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси томонидан "Кўксарой"," Қизғалдоқ" МФЙ ларининг айрим худуддларини электр энергиясини таъминловчи Н/С "Боғзор" трансформатор Т-1 да 6 кВ да эксплуатация ва техник ишларини ўтказилиши сабабли, вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини билдиради. Тошкент ТЭТК олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун Тошкент туманининг юқорида келтирилиб ўтилган маҳаллалар аҳолисидан узр сўрайди. "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#ОАВ_нигоҳида

🛣 “Масофада” – Тошкент тумани ёшлари билан

📌 Туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, айни кунларда кенг миқёсдаги ишлар олиб борилмоқда.

🥬 Жумладан, деҳқончилик билан шуғулланган ҳолда ўзини-ўзи банд қилиш ниятида бўлган ёшлардан 301 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, ёшларга 25 сотихдан 50 сотихгача экин ер майдонлари ажратиб берилмоқда.

📊 Шунингдек, бир муддат аввал банкдан кредит олиб, айни вақтда тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшларнинг фаолиятларини кенгайтиришлари учун қўшимча жой ажратиш бўйича ҳам ишлар давом этмоқда.

🎞 Бу ҳақда батафсил Халқаро пресс-клубнинг “Масофада” лойиҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Биласизми | #2021_йил_1_мартдан

1 мартдан нималар ўзгарди?

🔸Бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчи-педагогларга устамалар тўланади БАТАФСИЛ

🔸Тадбиркорларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатишга рухсат берилади БАТАФСИЛ

🔸Айрим таълим ташкилотлари халқ таълими соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширади БАТАФСИЛ

🔸Алимент мажбуриятларини бажариш алимент мажбуриятларни ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔸Тадбиркорлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин БАТАФСИЛ

🔸Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ички ишлар органлари томонидан аниқланади БАТАФСИЛ

🔸Икки қаватдан юқори бўлган бино ва иншоотлар уларнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳолда қурилади БАТАФСИЛ

🔸Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими босқичма-босқич жорий этилади БАТАФСИЛ

🔸Бир қатор давлатлар фуқароларига Ўзбекистонга визасиз киришга рухсат берилади БАТАФСИЛ

🔸Кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади БАТАФСИЛ

🔸Қишлоқ хўжалигида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#сессиядан_иқтибос

Вилоят ҳокимининг уйида чироқ ўчди...

Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов:
Хизмат уйига кўчиб кирганимга бир ҳафта бўлмай чироқ ўчди. Суриштирсам, қарздорлик бор экан. Мендан аввал бу уйда яшаганлар электр ҳақини тўламаган. Менга айтишдики, фармойиш билан ҳокимият ҳисобидан бу қарздорликни бартараф этиш мумкин...

Нега? Ҳокимият уй-жой билан таъминлаши мумкиндир, лекин коммунал хизматга тўловни у ҳоким бўладими, прокурор бўладими, шахсан ўзи амалга ошириши керак!

Нега амалдор ишлатган электр бюджетдан, халқ пулидан қопланиши керак? Мен бунақа фармойишларга қўл қўймайман!

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Сессия

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ XXVI сессияси бўлиб ўтди

Батафсил
▶️бу ерда ўқинг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_иншоот

🏛 Тошкент туман судининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

⚖️ Жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича суд мажлислари олиб бориладиган мазкур бино қурилиши учун давлат бюджетидан 6,5 млрд. сўм маблағ ажратилди.

🏢 Бинода суд заллари, прокурор ва адвокат хоналари, шунингдек, болалар, тиббиёт хоналари, кутубхона ҳамда спорт заллари ҳам мавжуд.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козим Комилов, вилоят, туман судлари масъуллари ва туман фаоллари иштирок этишди.

🎞 Батафсил “Sevimli” телеканалининг “Zamon” информацион дастурида.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

🔥 Табиий газдан ҳақиқатда қарздорлик борлиги аниқланди

📲 Жорий йил 21 февраль куни ижтимоий тармоқларда истеъмолчи Сардор Қорабоевнинг “Toshkenttumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан ноҳақ 1,2 млн. сўм миқдоридаги нореал қарздорлик ёзилгани мазмунидаги видеомурожаати тарқалди.

🔎 Ҳолат юзасидан “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали матбуот хизмати ва “Toshkenttumangaz” газ таъминоти бўлими мутахассислари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

📌 Ўрганиш давомида фуқаро яшаш хонадонинг эски ҳисобдон бўйича 543 минг 260 сўм ва янги ҳисобдон бўйича 744 минг сўм, жами 1 млн. 287 минг 260 сўм қарздорлиги борлиги аниқланган.

🎞 Ҳолат бўйича батафсил ушбу лавҳада.

🖊 “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданият_ҳафталиги

🪕 Наманган вилоят филармонияси Маданият саройида концерт дастури намойиш этди

🎼 Жорий йилнинг 1-7 март кунлари вилоят миқёсида “Маданият ҳафталиги” деб эълон қилиниши муносабати билан жойларда турли кўнгилочар томошалар ўтказилмоқда.

🎻 Хусусан, ҳафталик доирасида туман Маданият бўлими томонидан Келес шаҳридаги Маданият саройида маданий-маърифий тадбир ўтказилиб, унда Ўзбекистон давлат Филармониясининг Наманган вилоят бўлими ижодий жамоаси аъзолари ўзбек халқ қўшиқлари, миллий рақс, эстрада ва анаъанавий ижрочилик йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

📽 Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter