Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.9K subscribers
20.5K photos
4.68K videos
31 files
13.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммити ишида иштирок этади.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви кун тартибидан COVID-19 дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий шерикликни ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этиши ҳамда қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 марта примет участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества.
В повестку дня предстоящей встречи лидеров государств-членов организации включены актуальные вопросы практического сотрудничества в обширном регионе в период после COVID-19.
Предусматривается, что в своем выступлении глава нашего государства представит видение перспектив развития регионального партнерства и выдвинет ряд предложений.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тезкор

⛔️ Келес кўприги вақтинчалик ёпилади!

🛣 Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан, 4 март соат 12:00 дан бошлаб 3 кун муддатга 4Р-4А «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлининг Келес шаҳри темир йўл устидан ўтган йўл ўтказгичда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади. (суратда қизил рангда)

↪️ Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 автомобиль йўли орқали ташкил этилади (суратда кўк рангда).

Ҳурматли фуқаролар!

🚔 ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 4 март – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини идоранинг ташкил топган куни муносабати билан табриклаб, уларга мустаҳкам саломатлик ва аъло кайфият тилайди!

Telegram | Facebook | Instagram
#Маданият_ҳафталиги

🪕 Самарқанд вилоят филармониясининг концерт дастурига таклиф этамиз!

🎼 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1-7 март кунлари вилоят миқёсида “Маданият ҳафталиги” деб эълон қилиниши муносабати билан жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

🎻 Ҳафталик доирасида туман Маданият бўлими томонидан Келес шаҳридаги Маданият саройида Самарқанд вилоят филармонияси ижодий жамоасининг концерт дастури ташкил этилмоқда.

🎤 Концерт дастури эртага, 5 март куни соат 11-00да Келес шаҳридаги Маданият саройида бўлиб ўтади.

🔹 Барча тумандошларимизни ушбу маданий-маърифий тадбирга таклиф этамиз.

Telegram | Facebook | Instagram
#Ёшлар_дастури_амалда

🥊 Чемпионлар ёшлар билан мулоқот қилди

🏫 Ёшлар орасида спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларда маданият ва санъатга бўлган қизиқишни уйғотиш мақсадида, туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 19-умумтаълим мактабида таниқли спортчилар ва санъат вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

🏆 Ушбу тадбирда кикбоксинг бўйича беш карра жаҳон чемпиони Муҳаммадали Тоштурғунов, кикбоксинг бўйича етти карра жаҳон чемпиони Шуҳрат Юсупов, Ўзбекистон Пенчак-Силат федерацияси раиси Азиз Джурабоев, Пенчак-Силат бўйича жаҳон чемпиони Аюбхон Абдуллаев, Тошкент шаҳар Пенчак-Силат федерацияси раиси Жамшид Воҳиджонов, каскадёр ва актриса Асал Сапарбаева, “Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшод Мусабеков, Амир Темур экспедицияси раҳбари Фахриддинхўжа Ашрафхўжаев ва Шарқ якка кураши ва жанг санъатини ривожлантириш маркази Тошкент вилояти раҳбари Исломхўжа Шарифхўжаевлар иштирок этишди.

♻️ Учрашув очиқ мулоқот ва қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданият_ҳафталиги

🪕 Самарқанд вилоят филармонияси концерт дастури намойиш этди

🎼 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 1-7 март кунлари вилоят миқёсида “Маданият ҳафталиги” деб эълон қилиниши муносабати билан жойларда турли кўнгилочар томошалар ўтказилмоқда.

🎻 Ҳафталик доирасидаги навбатдаги маданий-маърифий тадбир туман Маданият саройида ўтказилиб, унда Самарқанд вилояти филармониясининг ижодий жамоаси хонандалари ўзбек халқ қўшиқлари, миллий рақс, эстрада ва анаъанавий ижрочилик йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

📽 Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Жараён

🔰 Адлия бўлимида сайёр қабул ўтказилди

⚖️ Туман Адлия бўлимида Тошкент туман суди, Зангиота туманлараро иқтисодий суди ва Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судлари раислари билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказилди.

📌 Унда иштирок этган фуқароларнинг мавжуд муаммоларининг ечими борасида суҳбатлашилди ҳамда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Жумладан, сайёр қабул давомида фуқароларнинг уй-жой, алимент ундириш масалалари, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ва фуқаролик паспортини олиш тартиби, оилавий низолар бўйича жами 8 та мурожаатлар қабул қилиниб, 4 та мурожаат жойида хал этилди ҳамда бошқа кўплаб мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида байрам тадбири бошланмоқда.
__

В Международном конгресс-центре начинается праздничное мероприятие с участием Президента Шавката Мирзиёева.

@maxsus_rakurs
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Ўзбекистон хотин-қизларига миннатдорчилик билдирди.
__

Президент выразил благодарность женщинам Узбекистана.


@maxsus_rakurs