Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18.2K photos
4.23K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Қишлоқ_хўжалиги

Замонавий иссиқхона – энергия тежамкорлик ва юқори ҳосилдорлик

Тошкент туманидаги мазкур иссиқхона кореялик мутахассислар томонидан қурилган бўлиб, мўътадил ҳароратни ушлаб туришда, энергия тежамкорлигида ҳамда юқори ҳосил олишда қатор имкониятларга эга.

Батафсил “O‘zbekiston 24” телеканалининг “Махсус репортаж” дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

1-меҳнат шакли йиллик 2021 йил учун меҳнат ҳисоботини 1 февраль санасидан кечиктирмай eStat-4.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat-4.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

2021 йил давомида юқоридаги давлат статистика ҳисоботини тақдим этувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати бошқарманинг www.toshvilstat.uz расмий веб сайтига жойлаштирилган.

Тошкент тумани Статистика бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Янги лойиҳалар самарадорлиги кўздан кечирилди

Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Эргашев, туман прокурори ўринбосари Д.Исроилов, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Маджидов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Абдувалиев, туман ҳокими ўринбосари Р.Хайдаров билан биргаликда “Дархон” маҳалласида жойлашган умумий қиймати 3 миллион 616 минг 500 АҚШ доллари қийматига эга бўлган лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни билан танишдилар.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаб чиқариш маркази ҳамда "Permodos Energie“ МЧЖ таъсисчилигидаги “Healing Herbs JM” МЧЖнинг ошқовоқ кукуни ишлаб чиқариш корхонасида 60 та янги иш ўринларини яратиш ва йиллик экспорт ҳажмини 4 млн. 300 минг АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.

Маълумот учун: Ошқовоқ таркибида калий, темир, кальций, магний сингари инсон саломатлиги учун зарур витаминлар мавжуд.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Мактаб ҳудудида “Саломатлик йўлакчаси”

Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Эргашев, туман прокурори ўринбосари Д.Исроилов, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Маджидов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Абдувалиев, туман ҳокими ўринбосари Р.Хайдаров билан биргаликда Гулистон ҳудудидаги “Айри ота” маҳалласида жойлашган янгидан барпо этилган 23-умутаълим мактаби атрофида қурилаётган “Саломатлик йўлакчаси”нинг қурилиши жараёни билан танишдилар ҳамда қурувчиларга ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида қурилаётган “Саломатлик йўлакчаси” 600 метрдан иборат бўлиб, ҳозирги кунда 150 метри якунига етказилган.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот

Тадбиркорнинг чироғи нега ўчди?

Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев, туман прокурори ўринбосари Даврон Исроилов, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Баҳодир Маджидов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Санжар Абдувалиев, туман ҳокими ўринбосари Рустам Ҳайдаровлар Гулистон ҳудудидаги қурилиш объектларини кўздан кечираётган вақтларида “Айри ота” маҳалласида жойлашган тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Fazo luxe” МЧЖ корхонаси раҳбари ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ муаммо юзага келганлигини билдириб масъулларга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, корхонада сарф қилинган электр энергиясидан қарздорлик сабаб, туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан электр таъминоти узиб қўйилган экан.

Ҳокимлик аралашуви билан тадбиркор манфаатларини ўйлаб, ишлаб чиқаришдаги йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида корхона электр таъминоти тиклаб берилди.

Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️13 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Халқ ва армия бир тан-у, бир жондир!

*Янгийўл шаҳри.
"Олтинобод" маҳалла фаоллари билан учрашув

*Бўка тумани.
Аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади

*Чиноз тумани.
Хотин - қизлар доимо эътиборимизда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари номзодлари расман туман ҳокимининг қарорига асосан тайинланди

*Бекобод тумани.
Халқ ва армия бир тан-у, бир жондир!

*Оҳангарон тумани.
Ҳоким ёрдамчилари аллақачон ўрганиш ишларини бошлаб юборишди

*Қибрай тумани.
Аҳолини турли кўнгилсизликлардан асраш борасида амалий ишлар давом этмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Туманда туризм салоҳияти ошмоқда

*Зангиота тумани.
Аёллар доимо эътиборда

*Нурафшон шаҳри.
Ёшлар мурожаатлари тингланди

*Тошкент тумани.
Янги лойиҳалар самарадорлиги кўздан кечирилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Томорқадан катта даромад топаётганлар

*Оққўрғон тумани. "
Ишга марҳамат" Мономаркази битирувчиларига махсус сертификатлар топширилди

*Янгийўл тумани.
Асалари ёрдамида шифо топиш маскани бизда ҳам бор!

*Паркент тумани.“
Рахбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 30-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 30 йил тўлди.

Тошкент туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ушбу сана муносабати билан ўзига хос табрик йўллашади.

✍️ Шеър муаллифи Заршид Матғозиев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 30 йил тўлди.

Тошкент туманидаги 9-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби “Бургутлар” ҳарбий жамоаси ушбу сана муносабати билан ўзига хос табрик йўллайди.

👮‍♂️ Гуруҳ раҳбари Шуҳрат Саидмуродов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор_ва_эътироф

Мард ўғлонлар хотираси абадий...

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент тумани ҳокимлиги томонидан хотира тадбири уюштирилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Илёс Достонов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Тошметов, туман Халқ таълими бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъуллари ва ёшлар хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари хотирасини абадийлаштириш ҳамда уларнинг кўрсатган жасорати ва мардлигини ёш авлодга етказиш мақсадида хизматчилар хонадонларига бориб, уларнинг ота-оналари, фарзандлари, яқинлари билан суҳбатда бўлдилар ва марҳумларнинг Она Ватан олдида кўрсатган муносиб хизматларини эътироф этдилар.

Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️14 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ватан ҳимоячилар ва хизмат вақтида халок бўлганларни оилалари тақдирланди

*Янгийўл шаҳри. Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди

*Чирчиқ шаҳри. Мудофаа қудрати юксалмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани. 14 январ "Ватан ҳимоячилари куни!"

*Бекобод тумани. Ватан сизни унутмайди эй ўғлон!

*Қибрай тумани. Болаларни касбга йўналтириш учун экскурсия уюштирилди

*Бўстонлиқ тумани. Ёш шахматчилар беллашуви

*Пискент тумани. Журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди

*Ангрен шаҳри. Ватан ҳимояси - муқаддас бурч

*Зангиота тумани. Ватан ҳимоячилари тақдирланди

*Нурафшон шаҳри. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

*Тошкент тумани. Мард ўғлонлар хотираси абадий...

*Ўрта Чирчиқ тумани. Мардлик, маҳоратда бизнинг кучимиз!

*Оққўрғон тумани. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

❗️Сўнгги вақтларда бутун дунёда янада кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясининг навбатдаги тўлқини юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Касалликнинг “омикрон” штамми мамлакатимизда ҳам аниқланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, эмлаш коронавирус касаллигини олдини олишнинг ягона йўлидир. Жумладан, COVID-19нинг турли штаммлари, хусусан, тез тарқалувчи “омикрон”га қарши курашда ҳам мавжуд вакциналар ижобий натижа бермокда. Таҳлиллар вакцинация даражаси юқори бўлган давлатларда ушбу штамм туфайли касалланиш даражаси паст ва енгил ўтаётганини кўрсатди.

💉 Пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва мамлакат иқтисодига салбий таъсирини олдини олиш ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасига таяниб юртимизда оммавий эмлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

📌 Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сон қарорида 18 ёшдан катта аҳоли қатламини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш белгиланган.

❗️Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.

🗓 Шуларга кўра, Сиздан ходимларингизнинг 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашингизни ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришингизни сўраймиз.

Маълумот учун:

эмлашга қарши тиббий кўрсатмалари бор фуқаролар бундан мустасно. Тиббий чекловлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг интернетдаги ресурсларида мавжуд.

20 нафардан ортиқ эмланувчиси бор ташкилотларга эса сайёр эмлаш бригадасини жалб этиш имконияти ҳам яратилган.

Энг муҳими, эмлаш бепул амалга оширилади.

📌 2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади.

☎️ Эмлаш масалалари бўйича мурожаат учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг телефон рақами:
78-888-01-01

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Вакцинация нафақат пандемия билан боғлиқ чекловларга эҳтиёж қолдирмай, иқтисодиётимизнинг узлуксиз ривожланишига хизмат қилади, балки Сиз, яқинларингиз, ходимларингиз ҳамда мижозларингиз саломатлиги ҳимояси учун ҳам энг муҳим чорадир.

Касаллик кенг тарқалишининг олдини олишда, бу синовли кунлардан омон-эсон ўтишимизда ўз ҳиссангизни қўшинг.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#билдириш

Тошкент тумани ҳокими иш фаолиятига киришди

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлаб, 2022 йилнинг 15 январидан одатдаги тартибда иш фаолиятига киришганини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

📈 Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

📌Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

💰“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

📍 "2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Тошкент туманида айни вақтда эпидемиологик вазият қандай?

Тошкент тумани Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология бўлими мудири Дилором Комилова иштирокида ўтказилган брифингда бу ҳақда батафсил ахборот берилди.

📽 Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️15 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри.
Болалар Давлат ҳимоясида

*Бўка тумани.
Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри.
Муаммолар ўз ечимини топди

*Чиноз тумани.
Сайёр қабул

*Бекобод тумани.
Ватан ҳимояси муқаддас бурч!

*Қибрай тумани.
Ҳоким ёрдамчилари хизмат фаолиятини бошлади

*Бўстонлиқ тумани.
Ғолиблар тақдирланди

*Пискент тумани.
Халқ ва армия бир тану жондир

*Ангрен шаҳри. "
Аёллар дафтари"ни шакллантириш жараёни қизғин тус олди

*Зангиота тумани.
Зангиотада "маҳаллабай" ишлаш тизими

*Нурафшон шаҳри.
Аҳоли мурожаатлар тингланди

*Тошкент тумани.
Брифинг: Айни вақтда ҳудудда эпидемиологик вазият қандай?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳар бир мурожаат назоратда!

*Оққўрғон тумани.
Халқ ва армия~бир тан бир жондир!

*Янгийўл тумани.
Вакцина олиш ишлари давом этмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Ўрта махсус профессионал таълим вакиллари учун ўқув семинари ўтказилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ёшлар манфаатлари раҳбарлар нигоҳида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор
#яхши_хабар

⚡️Диққат: эртадан «Nurafshon TV» ўз дастурларини бошлайди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok