Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#расмий
#сессия

Тайинлов

Файзиева Сайёра Мавляновна Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди.

Бунгача С.Файзиева Республика Маънавият-тарғибот марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.

* * * *
Шунингдек, сессияда қуйидагилар Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти бош мутахассислари вазифасига тайинланди:

🔹Тўйчибоев Илҳом Абдусаматович;
🔸Озодов Баҳодиржон Олимжонович;
🔹Эгамбердиева Холида Раҳимбердиевна.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий
#сессия

Тайинлов

Кулбекова Насиба Зокировна Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимига тайинланди.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар Н.Кулбекова вилоят ҳокимлиги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири сифатида фаолият юритган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон
#сессия

🇺🇿Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

🔰Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов Йўлдошевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик туманида ҳоким лавозимида фаолият юритаётган эди.

💠Зуҳра Мирғозиева Тўраевна вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Сессия

📝 Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

📌 Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиб, депутатлар ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама этилди.

👉 Тошкент туман адлия бўлими бошлиғининг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида 2020 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти ҳақида.
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарори ижроси тўғрисида.
👉 Тошкент тумани маҳаллий бюджети манбаларидан фойдаланиш тўғрисида.
👉 Ташкилий масала.
👉 Туманда маҳаллалар кесимида ишсиз ёшлар рўйҳатларини шакллантириш тўғрисида.
👉 Туманда аёллар муаммоларининг тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида.
👉 Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши ва туман ҳокимлигининг “Диёр овози” газетасига обуна ишларини ташкил этиш ва таҳририятни моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида.
👉 Бошқа масалалар.

Кун тартибидаги кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Сессия

📎 Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

📋 Сессияда депутатлар “Тошкент туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини ошириб бажаришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар, муддатлар ва масъул ижрочилар акс эттирилган чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги, “Тошкент туманида 2021 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда кенгаш ваколатига доир бошқа масалаларни кўриб чиқдилар.

💬 Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳоким ўринбосарларининг ахборотлари тингланди.

📄 Сессияда кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Сессия

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ XXVI сессияси бўлиб ўтди

Батафсил
▶️бу ерда ўқинг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Сессия

Нурафшон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

🎞Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

Туман Кенгаши сессияси бўлиб ўтди

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига Кенгаш ваколатига кирувчи туман ҳаётига оид муҳим масалалар киритилиб, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, бўлим, ташкилот раҳбарларининг масалалар юзасидан ахборотлари эшитилди ҳамда депутатлар ва масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама этилди.

Кун тартибидаги кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Сессия жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сессия

Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этилди

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдаги XХХIV-сессияси бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Тошкент туманидаги участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги масала кун тартибидаги биринчи масала сифатида кўриб чиқилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сессия

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг XXXV-сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бир қатор муҳим масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Батафсил ушбу ҳаволада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube